А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


Банк кафолати ва унинг кредитлашдаги ўрни


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

17.4.Банк кафолати ва унинг кредитлашдаги ўрни 
 
Тижорат банклари томонидан банк кафолатларини бериш тартиби 
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 299-310 моддалари 
талабларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 
бошқарувининг 2012-йил 24-мартдаги 10/1-сон қарори билан тасдиқланган 761-
сонли низом талаблари асосида олиб борилади. 
Кафолат –кафолат берувчи томонидан қарз олувчи ўз мажбуриятларини 
бажара олмаган тақдирда, муддати келганда унинг мажбуриятларини тўлаб 
бериш мажбурияти тушунилади. Қонунчилик ҳужжатларига асосан банк

бошқа 
кредит муассасалари ёки суғурта ташкилотлари (кафил) бошқа шахс 
(принсипал)нинг буюртмасига кўра кафолат бериши мумкин. Ўзбекистон 
Республикаси Фуқаролик кодексининг 299-моддаси ва Марказий банкининг 
ушбу соҳага оид меъёрий ҳужжатларига асосан банк кафолати – банк (кафил) 
бошқа шахс (принсипал)нинг буюртмасига кўра кафил ўз зиммасига олаётган 
мажбурият шартларига мувофиқ принсипалнинг кредитори (бенефитсиар) пул 
суммасини тўлаш ҳақида ёзма талабнома тақдим етса, пулни унга тўлаш ҳақида 
принсипалга берадиган ёзма мажбуриятидир. Қонунчилик ҳужжатларига асосан 
банк кафолатида келтирилган кафил, принсипал, бенефитсиар сўзларининг 
моҳиятига эътиборимизни қаратамиз. Банк кафолатида кафил – ўз мижози, 
яъни (принсипал)нинг ёзма аризасига кўра, принсипал бенефитсиар олдидаги 
мажбуриятларини бажармаган ёки лозим даражада бажармаган тақдирда 
кафолатга мувофиқ ушбу мажбуриятларнинг бажарилишини ўз зиммасига 
олувчи банк, принсипал эса банкка ўзининг учинчи шахс (бенефитсиар) 
олдидаги мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти сифатида кафолат бериш 
тўғрисида ариза билан мурожаат қилган шахс, бенефитсиар принсипалнинг 
мажбурияти бўйича кафолатни қабул қилувчи кредитор ҳисобланади. 
Кафолатга биноан банк (кафил) мижознинг (принсипал) илтимосига 
кўра,банк ўз зиммасига олаётган мажбурият шартларига мувофиқ 
принсипалнинг кредитори (бенефитсиар) пул суммасини тўлаш ҳақида ёзма 
талабнома тақдим етса, пулни унга тўлаш ҳақида принсипалга ёзма мажбурият 
беради. Кафолат принсипалнинг (мижознинг) бенефитсиар олдидаги ўз 
мажбуриятини (асосий мажбуриятни) лозим даражада бажаришини 
таъминлайди. Кафолат берилгани учун принсипалдан банк тариф ставкаларида 
ёки кредит комиссияси қарорида белгиланган миқдорда ҳақ тўланади. Кафолат 


224 
берилишида банк ва принсипиал ўртасида алоҳида ёзма шартнома 
тузилади.Бунда,банк кафолат беришдан олдин унинг учун ундириладиган ҳақ 
тўғрисида мижозга тушунтириш бериб,у билан келишиб олиниши ва бу 
шартномада кўрсатиб ўтилиши керак. 
Кафолат асосий қарз бўйича ҳисоб-китоблардан ёки кредитор ва асосий 
қарз олувчи ўртасидаги шартномадан ажралган ҳолдаги мустақил мажбурият 
ҳисобланади

Амалиётда кредит ташкилотлари томонидан бериладиган банк 
кафолатларининг турли хилдаги кўринишлари мавжуд

Банк кафолати (худди 
кафиллик каби) кредит мажбуриятларини қоплаш воситаси ҳисобланади ва у 
анча қулай восита бўлиб, молиявий йўқотишлардан қочиш мақсадида 
кредиторлар томонидан кенг фойдаланилади

Банк кафолатини олиш учун мижоз (принсипал) банкка ёзма равишда 
ариза (кафолат буюртмаси) билан мурожаат қилиши керак.Аризада сўралган 
кафолат тури, суммаси ва муддатлари ҳамда кафолат учун қарама-қарши 
таъминот тури таклиф қилинади. Мижоз ўз аризаси билан бирга кафолатдан 
фойдаланишнинг бутун даврини ўз ичига олган пул оқими таҳлили кўрсатилган 
бизнес-режасини, давлат солиқ хизматининг маҳаллий (туман) органи 
тасдиқлаганохирги ҳисобот санаси бўйича бухгалтерия баланси молиявий 
натижалари ҳақида ҳисобот, муддати ўтган дебиторлик ва кредиторлик 
қарздорлик ҳақидаги маълумотнома,шунингдек, 90 кундан зиёд қарзларга доир 
солиштириш далолатномаларива охирги уч молиявий йил натижалари бўйича 
аудиторлик хулосаси, кафолат таъминотига доир ҳужжатлар, шартномаларни 
имзолаш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар, мижознинг (принсипалнинг) 
кредитори (бенефитсиар) томонидан талабномасига доир ҳужжатларнитақдим 
этиши лозим. Банк ҳам ўз навбатида у берган кафолат бўйича мажбуриятни ўз 
вақтида бажаришнинг таъминотига эътибор қаратади. Мижоз банкка ликвидли 
мол-мулк ёки қимматли қоғозларни гаровга қўйиши, кафолат бўйича 
мажбуриятни бажармаслик хатарининг суғурта қилинганлиги тўғрисидаги 
суғурта полиси ва бошқа таъминотни, таъминот турларидан бирини тақдим 
этиши лозим. 
Банк ҳужжатлар банкка келиб тушган кундан бошлаб йигирма банк куни 
ичида кафолат бериш ёки кафолат беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул 
қилиши ва ўз қарори тўғрисидаги хабарномани уч банк кунидан кечиктирмай 
принсипалга юбориши зарур. Кафолат бериш тўғрисида ижобий қарор қабул 
қилинса, кафил ва принсипал ўртасида қонун ҳужжатларида белгиланган 
тартибда кафиллик шартномаси тузилади. 
Шартномада шартнома тузилган сана ва жой, шартнома предмети, 
шартнома баҳоси, бажарилиш муддатлари, томонларнинг ҳуқуқ ва 
мажбуриятлари, кафилнинг хизматларига ҳақ тўлаш миқдори ва тартиби, 
мажбуриятларининг чегаралари, кафолатни чақириб олиш асослари, шартнома 
бўйича жавобгарлик, уни бекор қилиш ва бошқа реквизитлар кўрсатилади. 
Ўзбекистон Республикасининг банкларга оид қонун ҳужжатларига, 
шу жумладан, Марказий банк томонидан ўрнатилган иқтисодий меъёрларга 
риоя етмаётган ҳамда кредит портфелида 6 фоиз ва ундан юқори миқдордаги 


225 
тўлов муддати ўтган ёки муаммоли активлари мавжуд бўлган тижорат банклари 
томонидан кафолат бериш тақиқланади.Ундан ташқари тижорат банклари 
томонидан берилган жами кафолат ва принсипал томонидан қопланмаган 
бенефитсарга тўлаб берилган маблағлар суммаларининг йиғиндиси биринчи 
даражали банк капиталининг 25 фоизидан ошмаслиги керак. 
Банк кафолатини олиш хоҳишида бўлган мижоз (принсипал) зарар кўриб 
ишламаётган бўлиши ҳамда ликвид балансга эга бўлиши, муддати ўтказиб 
юборилган кредиторлик қарзларининг мавжуд бўлмаслиги, охирги уч молиявий 
йил натижалари бўйича ижобий аудиторлик хулосасига ҳамда ижобий кредит 
тарихига эга бўлиши лозим. Агарда мижоз банк кафолатини олгандан кейин 
шартнома шартларини бузса,банк томонидан кафолат чақириб олиниши 
мумкин.Бунинг учун банк кафолат беришда унинг чақириб олиш мумкинлиги 
ёки мумкин эмаслигини аниқ белгилаб қўйиши ва бу шартномада акс 
еттирилган бўлиши лозим. Банк томонидан берилган кафолатда унинг берилган 
куни ва амал қилиш муддати ва агар банкнинг бошқа шартлари бўлса улар 
ҳам.кўрсатилган бўлиши керак. Банкда берилган барча кафолатлар бўйича 
уларнинг суммаси, шартлари, муддати ва тури тўғрисида алоҳида ҳисобот 
юритилади. 
Кафолат Бош банк томонидан берилади, кафолат бериш масаласи Бош 
банкнинг кредит қўмитаси томонидан кўриб чиқилади ва унинг қарори асосида 
амалга оширилади.Аксарият банкларда Бош банк томонидан банк 
филиалларига кафолат бериш ҳуқуқининг тақдим этилишига йўл қўйилмайди. 
Аммо баъзи банкларнинг Кредит қўмитаси маълум турдаги кафолатларни 
бериш бўйича қарор қабул қилиш ваколатларни филиал кредит комиссияларига 
бериши мумкин.Бундай ҳолларда банк филиали кредит комиссияси банк 
кафолати бериш тўғрисида ижобий қарор қабул қилгандан сўнг, агарда,унга 
кафолат бериш ҳуқуқи берилмаган бўлса,кўрсатилган ҳужжатларни ва, 
шунингдек, банк кафолати бериш тўғрисидаги шартномани имзолаган ҳолда 
Бош банк кредит қўмитасига ҳужжатларни тақдим қилади.Банк филиали ва 
мижоз ўртасидаги банк кафолати бериш тўғрисидаги шартномада унинг кредит 
қўмитаси розилиги олингандан кейингина кучга кириши мумкинлиги 
тўғрисидаги шарт киритилган бўлиши керак. 
Кафолатда назарда тутилган кафилнинг бенефитсиар олдидаги 
мажбурияти кафолат берилган суммани тўлаш билан чекланади.
Кафилнинг принсипалдан кафолат бўйича бенефитсиарга тўланган 
суммаларни регресс тартибида тўлашни талаб қилиш ҳуқуқи кафилнинг 
принсипал билан бажариш юзасидан кафолат берилган келишувда белгилаб 
қўйилади. 
Берилган кафолат бўйича унинг амал қилиш муддати давомида 
принсипиалнинг молиявий аҳволи ва кафолат бериш билан боғлиқ 
битимларнинг ижроси доимий назорат қилиб борилади. Принсипиал молиявий 
аҳволи ёмонлашганда ёки у томонидан кафолат бериш тўғрисидаги шартномага 
риоя қилинмаганда,кафолат бериш тўғрисидаги шартнома бўйича таъсир 
чоралари қўлланилади.


226 
Банк томонидан кредит (лизинг) қайтмаслик хавфи юзасидан бошқа 
банкларнинг кафолати қабул қилиниши мумкин. Бундай ҳолатда,бошқа 
шартномалар каби берилаётган кафолат шартлари кредит (лизинг) шартномаси 
шартларига мувофиқлиги ва бошқа шартноманинг муҳим шартлари банк 
томонидан ўрганиб чиқилади. Бошқа банкларнинг кафолати кафолат берган 
Бош банкининг ваколатли раҳбарлари томонидан тасдиқланган (маъқулланган) 
бўлгандагина қабул қилиниши мумкин.
Тижорат банклари томонидан берилган кафолатлар бўйича принсипалнинг 
молиявий аҳволи, кредит тарихи ва принсипал фаолият кўрсатаётган 
иқтисодиёт тармоғи ҳолатини ҳисобга олган ҳолда, унинг кредитга 
лаёқатлилигидан келиб чиқиб белгиланган тартибда эҳтимолий йўқотишларга 
қарши захира шакллантириши лозим. Принсипалнинг кредит лаёқатлилиги 
“яхши”, “стандарт”, “субстандарт”, “паст” ва “ёмон” каби таснифланади. 
Кредитга лаётқатлилиги “яхши” деб эътироф этилган принсипал берилган 
кафолатлар 
бўйича 
эҳтимолий 
йўқотишларга 
қарши 
захира 
шакллантирилмаслиги 
мумкин. 
“Стандарт” 
кредитга 
лаётқатлилик 
кўрсаткичларига эга бўлган принсипал берилган кафолат суммасининг 10 
фоизи миқдорида, “субстандарт” деб эътироф этилган принсипал берилган 
кафолат суммасининг 25 фоизи миқдорида, кредитга лаётқатлилиги “паст” деб 
эътироф этилган принсипал берилган кафолат суммасининг 50 фоизи 
миқдорида, “ёмон” кредитга лаёқатлилик кўрсаткичларига эга бўлган 
принсипал берилган кафолат суммасининг 100 фоизи миқдорида эҳтимолий 
йўқотишларга қарши захира шакллантирилиши лозим. 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling