А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


жисмоний шахснинг кафиллиги


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

жисмоний шахснинг кафиллигини олиши мумкин. Бундай ҳолларда, 
шартнома тузишда банк мажбуриятни кафиллар ўртасида тенг тақсимлаш 
шарти билан ёки кафилларнинг бир бирига боғлиқ бўлмаган ҳолда ҳар бирига 
бутун кредит мажбуриятларини юклайдиган шартлар билан шартнома тузиши 
мумкин. Бу кредит берилаётган мижознинг ишончлилигидан келиб чиқиб ҳал 
қилинади. 
Мижоз томонидан учинчи шахс кафиллиги тақдим қилинганда, кафиллик 
ёки кафолат хати берувчи юридик шахснинг, раҳбар ходимларининг шартнома 
имзолаш ваколатларини ўрганиш (бунда, зарур ҳолда имзолар намунаси ва 
раҳбарнинг лавозимга тайинланганлиги тўғрисидаги буйруқдан (қарордан) 
кўчирма олинади), кафиллик берувчи корхонанинг учинчи шахс мажбурияти 
юзасидан кафиллик беришга мулкдорлар (таъсисчиларнинг) розилигини 
тасдиқловчи ҳужжат (уставда ва бошқа меъёрий ҳужжатда шундай ҳужжатни 
ижрочи раҳбарга имзолашга тўғридан тўғри ваколат берилган бўлмаса, корхона 
мулкдорлари ёки улар ваколат берган орган (вакиллар) томонидан ёзма шаклда 
алоҳида розилик олинади),кафил (кафолатчи)нинг молиявий фаолиятини 
ифодаловчи асосий иқтисодий кўрсаткичлар, жумладан, кафилнинг солиқ ва 
мажбурий тўловлар олдидаги ҳамда бошқа учинчи шахслар олдидаги 


222 
мажбуриятларига доир маълумотлар ўрганилиши лозим. Ушбу маълумотлар 
кафил (кафолатчи)га берилган аудиторлик хулосаси, унинг молиявий баланси, 
кафилнинг кейинги даврдаги ҳисобварағи ҳолати,кафилга хизмат кўрсатувчи 
банк томонидан берилган маълумотномалар орқали ва мумкин бўлган бошқа 
воситалар орқали олинади. Агарда банк кредитлаш учун олиши керак бўлган 
маълумотлар аудиторлик хулосасида етарлича баён қилинмаган бўлса, унда 
банк аудиторлик ҳисоботини талаб қилиши ёки мижоз ва кафилдан 
музокаралар йўли билан қўшимча маълумот олиши мумкин. Банк кафиллик 
шартномасининг амал қилиш даврида кафил корхонани барча йўналишларда 
мониторинг қилиб бориши лозим. Бундай мониторинг корхона раҳбари 
ўзгариши, корхонанинг қайта ташкил қилиниши, мулкдорларнинг ўзгариши, 
унинг янги қабул қилаётган мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотлар, унга 
нисбатан қўлланилаётган иқтисодий санксиялар, кафил томонидан тузилган 
йирик битимлар ва бошқа шунга ўхшашлар бўйича амалга оширилиши лозим. 
Масъулияти чекланган ва акциядорлик жамиятлари билан шартнома тузишда 
қонунда, бу жамиятларга йирик ва дахлдор шахслар билан битим тузишда 
белгиланган талабларга риоя қилиниши лозим. Кафиллик шартномаси қарздор, 
кафил ва кафилликни қабул қилувчи банк иштирокида, ёзма шаклда тузилиши 
керак.Кафиллик берувчига бошқа банк хизмат кўрсатаётган бўлса, имкони 
борича унга хизмат кўрсатувчи банк иштирокида тузиш мақсадга мувофиқ 
бўлади. Кафиллик шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш 
тартибиФуқаролик кодекси асосида тартибга солинади.
Фуқаролик кодексида белгиланган норма талабларидан келиб чиқиб, банк 
томонидан кафилга қўйиладиган талаб унинг солидар жавобгарлигини кўзда 
тутади, яъни кафил банк олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, 
шу жумладан, фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини 
ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги 
туфайли банк кўрган бошқа зарарларни тўлайди.«Тадбиркорлик фаолияти 
эркинликлари кафолатлари тўғрисида»ги қонунда кафил бўлиб тўловга 
қобилиятли юридик ва жисмоний шахслар чиқиши мумкинлиги кўзда тутилган. 
Кредитлаш бўйича амалдаги тартибда юридик шахслардан аудиторлик 
хулосаси талаб қилинган ҳолда, якка тадбиркорлар ва жисмоний шахсларнинг 
тўловга қобилиятлилиги банк томонидан умум қабул қилинган қоидалар 
асосида ўрганилади. Жумладан, тадбиркорга хизмат кўрсатувчи банкдан 
ҳисобварағидаги маблағлари тўғрисидаги маълумотлар, жисмоний шахсдан эса 
унинг омонати (унинг таклифи билан) ёки иш ҳақи, бошқа даромадлари 
тўғрисидаги зарур ҳолларда, давлат солиқ инспексияси томонидан 
тасдиқланган жисмоний шахснинг даромадлари тўғрисидаги маълумотларни 
тақдим қилиш сўралади. Жисмоний шахсларнинг кафиллиги фақат жисмоний 
шахсларга кредит беришда асосий таъминот сифатида олиниши мумкин, бошқа 
кредитлар бўйича жисмоний шахснинг кафиллиги қўшимча ёки навбатдаги 
таъминот сифатида қабул қилинади. 
Банк ёки бошқа молия муассасалари томонидан бериладиган кафолатлар 
ушбу ташкилотларнинг бевосита биринчи раҳбари ёки бошқа ваколатли 


223 
шахслари ҳамда бош ҳисобчиси томонидан имзоланган ва муҳрланган бўлиши 
талаб этилади, кафолат бериш ҳуқуқи банк филиаллар ваколатига берилган 
бўлса, у ҳолда бундай ваколатни берувчи юридик шахснинг ваколатли 
бошқарув органининг шартнома тузишга рухсати тақдим қилиниши лозим. 
Кафолат хатида кафолат берувчининг кредит ва унга ҳисобланган фоизларини 
маълум бир сабабларга кўра қарздор томонидан тўланмай қолиши содир 
бўлганда, банкнинг биринчи талабига мувофиқ тўлаб берилиши аниқ акс 
еттирилиши талаб этилади.

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling