А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet156/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

Тузилиш белгиларига кўра иқтисодий рисклар мулкий, тармоқ ва 
молиявий рискларга бўлинади. Мулкий рисклар ўғрилик, диверсия, 
террористик акт, екологик танглик ва бошқа сабабларга кўра мулкни йўқотиш 
эҳтимоли билан боғлиқ. Тармоқ рисклари иқтисодиёт тармоқларидаги 
аҳволнинг ўзгарувчанлиги туфайли юзага келади. Молиявий рисклар пулнинг 
харид қуввати ўзгариши натижасида пул маблағларини йўқотиш эҳтимоли 
билан боғлиқ. Унга пулнинг қадрсизланиши ва дефлятсия рисклари киради. 
Табиат-иқлим рисклари табиий офат ва ҳалокатлар: зилзила, сув тошқини, 
бўронлар, ёнғин, епидемиялар; одамларнинг ноўрин фаолияти натижасида 
екологик мувозанатнинг бузилиши ва бошқаларга боғлиқ. 
Келиб чиқиш ҳудиди ва географиясига қараб рискларни туман, 
минтақа, мамлакат риски ва халқаро рискка бўлиш мумкин. Халқаро риск 
деганда, биз глобал муоммалар билан боғлиқ, ер шарининг маълум 
минтақаларини ёки мамлакатларни қоплаб олувчи рискни тушунамиз. Бунга 
1997-йил кузидаги Осиё-Тинч океани минтақасидаги молия бозорлари 
инқирозини, 2008-йилда бошланиб бугунги кунгача давом етаётган жаҳон 
молиявий-иқтисодий инқирозини мисол келтириш мумкин. 
Мамлакат риски, халқаро банк амалиётида ва банк ташкилотлари, қўшма 
банклар фаолиятида пул оқими, кредит ва ҳисоб операциялари соҳасида бўлган 
рисклар билан бевосита боғлиқ. Бу рискларнинг бўлиши ва уларнинг даражаси 
эса импортёр ёки експортёр давлатлар ёки контрагент мамлакатлардаги сиёсий-
иқтисодий барқарорликка боғлиқ. Ҳар бир мамлакатдаги иқтисодий ва сиёсий 
барқарорликка асосланиб, шу мамлакатдаги риск даражасини баҳолай олиш чет 


292 
элкапитали иштирокида ташкил топган қўшма банклар ва бош литсензияга эга 
бўлган банк ташкилотлари учун долзарбдир. Банк амалиётида унинг 
раҳбарияти чет элконтрагентларининг молиявий барқарорлигига нотўғри баҳо 
бериш натижасида анча хатоларга йўл қўядилар. Шунинг учун бирор давлат 
билан узвий иқтисодий алоқани ўрнатишда, айниқса, кредит ва ҳисоб-
китобларбилан боғлиқ муносабатларни олиб боришда, ундаги иқтисодий-
сиёсий барқарорликни таҳлил қилиб риск даражасини аниқлаш лозим. 
Мамлакат рискиниконвертирланган рисклар, трансферт рисклари ёки 
маратория тўловлари бўйича рискларга туркумлаш мумкин. Мамлакат 
рискинипрогноз қилиш давлат қурилмасининг таркиби ва сифат даражаларини 
таҳлил қилишга, шунингдек, амалий маълумотлар ва нисбатларни ўрганишга 
асосланган миқдор кўрсаткичларига таяниши керак. 
Мамлакат рискинибаҳолашда асосий кўрсаткичлар сифатида қуйидаги 
кўрсаткичларни таҳлил қилиш лозим: 
 иқтисодиётнинг самарадорлиги (бунда давлат бўйича ялпи миллий 
маҳсулотнинг ўртача йиллик ўсиши ҳисобланади); 
 сиёсий риск даражаси; 
 жаҳон банки маълумотларига асосан олинган кредитлар миқдори, улар 
бўйича қарздорлик даражаси, кредитни қайтиб тўлаш жараёнининг амалга 
оширилиш сифати, експорт ҳажми, ташқи қарзлар, ташқи савдо обороти в.б.; 
 банк кредитларини олиш имконияти; 
 қисқа муддатли кредитлаш имконияти; 
 узоқ муддатли кредитлаш имконияти; 
 форс-можор ҳолатларининг юзага келиши; 
 мамлакатнинг кредитга лаёқатлилик даражаси; 
 ташқи қарзлар бўйича тўланмаган мажбуриятлар в.б. 
Рискнинг асосий турлари бир-бири билан боғлиқ ва амалиётда уларни 
ажратиш кўпинча мураккабдир. Ўз навбатида, сиёсий ва иқтисодий рисклар 
ҳам ички ва ташқи бўлиши мумкин. 
Алоҳида олинган банк фаолиятига сезиларли таъсир қилувчи рисклар, 
банк фаолиятидан келиб чиқувчи рисклар – бу ички рисклардир. Банкларнинг 
ички рискларига банкнинг ўз фаолияти, унинг мижозлари (унинг қарздорлари) 
ёки унинг муайян контрагентлари билан бўлган фаолиятига боғлиқ рисклар 
киради. Банк раҳбариятининг ташаббускорлиги, фаоллиги, банк ходимларининг 
ўз ишига лаёқатлиги, оптимал маркетинг стратегияси сиёсати ва тактикасини 
танлаш каби омиллар ички риск даражасига таъсир кўрсатади. 
Ички рисклар банк операцияларининг ҳарактери, банк мижозларининг 
таркиби ва тижорат банклари фаолиятининг турлари бўйича гуруҳларга 
бўлинади. 
Банк операциялари ҳарактерига кўра: 
 баланс операциялари риски ; 
 балансдан ташқари операциялар риски ; 
 молиявийхизматларниамалгаоширишбиланбоғлиқрискларгабўлинади. 
Ўз навбатида, баланс операциялари рисклари банкнинг актив 


293 
операциялари риски, банкнинг пассив операциялари риски ва активлар ва 
пассивларни бошқариш сифати билан боғлиқ рискка бўлинади.
Банкнинг актив операциялар рискига кредит, ҳисоб-китоб, касса, бозор, 
валюта, лизинг, факторинг рисклари, молиялаш ва инвестициялар билан боғлиқ 
рисклар киради. 
Кредит риски мижоз томонидан асосий қарз суммасини ва кредит бўйича 
фоизларни тўлаёлмаслик эҳтимоли бўлганда юзага келади.
Ҳисоб китоб рисклари банкнинг келишилган шартнома бўйича мижознинг 
талабига асосан ҳисоб-китобларни ўз вақтида ўтказаолмаслиги шароитида 
юзага келади. 
Касса рисклари банк кассаси орқали ўтувчи нақд пулларнинг сақланиши 
билан боғлиқ хавфли ҳолатлардан келиб чиқади. 
Бозор риски бозор фоиз ставкаларининг нобарқарорлиги оқибатида 
молиявий активларнинг бозор қийматининг ўзгариши сабабли банкнинг актив 
операцияларидан келувчи даромадни ўзгариши эҳтимоли туфайли юзага 
келади. 
Валюта риски – валюта алмаштириш курсининг ўзгариши натижасида чет 
эл валютасида олиб бориладиган операциялар бўйича йўқотишлар ёки юқори 
фойда олиш эҳтимолини ифодалайди.
Лизинг операциялар бўйича риск ижарачининг банкдан олган мулкидан 
самарали фойдалана олмаслиги натижасида шартномада кўрсатилган тўловни 
ўз вақтида амалга ошира олмаслиги натижасида юзага келади. 
Факторинг операциялар бўйича риск банкнинг учинчи шахсдан сотиб 
олган қарздорнинг мажбуриятлари бўйича тўловни ўз вақтида амалга ошира 
олмаслик шароитида юзага келади.
Инвестиция рисклари банк сотиб олган қимматли қоғозлар бўйича 
оладиган даромадларининг тушиб кетиши ёки уни ошириш билан боғлиқ 
рисклардир. 
Банклар пассив операциялар ёрдамида ўз актив операцияларини амалга 
ошириш учун ресурсларни жалб қилади. Тижорат банкларининг пассив 
операцияларига унинг уставкапиталини ташкил этиш (ошириш) мақсадида 
фойдадан чегирмалар, бошқа юридик шахслардан маблағлар жалб қилинган 
кредитлар, депозитоперациялари киради. 
Пассивоперациялар рисклари асосан актив операцияларни ресурслар 
билан таъминлашда келиб чиқадиган муаммолар билан боғлиқ. 
Банкнинг пассив операциялари билан боғлиқ рисклар банкнинг омонатлар, 
депозитлар, бошқа молия-кредит муассасаларнинг муддатидан олдин талаб 
қилиб олинмайдиган аниқ муддатли кредитлари шаклида етарлича миқдорда 
ресурс жалб эта олиши қобилиятига боғлиқ бўлади. 
Балансдан 
ташқари 
операциялар 
рисклари, 
биринчи 
навбатда, 
мижозларнинг мажбуриятлари юзасидан берилган кафолатлар бўйича тўлаш 
зарурати юзага келиши эҳтимоли билан боғлиқ. 
Активлар ва пассивларни бошқариш сифати билан боғлиқ рискларга 
тўловга лаёқатсизлик (ёки банкротлик) риски, мувозанатланмаган ликвидлик 


294 
риски, фоиз риски, фойда ола олмаслик риски, суиистеъмолликлар риски ва 
бошқалар киради. Банкротлик риски ўз капитали ва ресурсларини йўқотиши 
оқибатида ўз мажбуриятлари бўйича тўловга лаёқатсиз бўлиши ва фаолиятини 
тўхтатиш билан боғлиқ рискдир. Баланслашмаган ликвидлилик риски
банкнинг ресурс сифатида жалб қилинган маблағлари билан кредитга берган 
маблағлари суммаси, муддати, фоиз ставкасининг даражаси бўйича мос 
келмаслиги туфайли юзага келади. Фоиз риски банкнинг кредитга берган 
маблағлари бўйича оладиган фоиз ставкасига нисбатан жалб қилган ресурслари 
бўйича юқори фоиз ставкалари тўлашга мажбур бўлган ҳолда юзага келади. 
Фойда ола олмаслик риски банк ресурслари йўқотиши, улардан самарали 
фойдалана олмасликни ифодалайди. Суиистеъмол риски банк бошқаруви ёки 
раҳбарияти, ходимлари томонидан банк фаолияти тамойилларига оид молиявий 
қарорлар қабул қилинганда ўз манфаатини кўзлаш натижасида вужудга келади. 
Молиявий хизматларни амалга ошириши билан боғлиқ рисклар 
оператсион, технологик рискларни, инноватсиялар рисклари, хавфсизлик 
рисклари ва бошқаларни ўз ичига олади. Оператсион ва технологик рискларга 
банк техника-технологиясида учраб турадиган (сбой) ахборотларни 
йўқотишлар (компютер тизимида йўқотишлар, ҳужжатларни йўқотиш, 
компютер тамагирлиги, банк ходимлари фаолиятида хатоларга йўл қўйиши 
в.б.) киради. Инноватсия риски маълум бир сабаблар туфайли банкнинг 
инноватсияга йўллаган маблағлари мўлжаллаган самарани бермаса ёки 
йўқотилган бўлса юзага келади. Банк хавфсизлиги риски бу банк биноси, унда 
мавжуд ахборот, компютер тармоқларининг хавфсизлиги билан баҳоланади. 
Банк рисклари мижозлари таркибига кўра мижозларининг соҳавий 
тегишлилигига, мижозлар юридик шахсларнинг яхлитланган даражасига ва 
мижозларнинг у ёки бу мулкчилик шаклига тегишлилигига боғлиқ. 
Рисклар тижорат банкларининг турларига кўра ҳам гуруҳларга бўлинади. 
Универсал 
тижорат 
банклари 
мижозларига 
улар 
қайси 
тармоққа 
тегишлилигидан қатъи назар, жуда кенг хизмат турларини кўрсатади. Шунинг 
учун улар деярли барча рискларга учрайди. Бироқ универсал тижорат 
банкларининг фаолияти бозорнинг юқори даражада диверсификатсияланиши 
билан ҳарактерланади, яъни баъзи соҳалардан кўрилган зарар бошқаларидан 
олинган фойда билан қопланиши мумкин. Тармоқ тижорат банклари бирор 
соҳа, тармоқ билан узвий боғлиқ. Шунинг учун улар учрайдиган рисклар 
(эркин банк операциялари бўйича рисклардан ташқари) асосан, мижозларининг 
фаолиятида учрайдиган иқтисодий (яъни банк учун ташқи) рискларга боғлиқ 
бўлади. Ихтисослаштирилган тижорат банклари ўз йўналишидаги махсус банк 
операциялари бўйича ҳам рискларга учрайдилар. 
Ички рисклар банкнинг тури ва хусусиятига, унинг фаолияти, характерига 
ҳамда унинг мижозлар таркибига боғлиқ бўлади. 
Банкнинг актив операцияларининг рисклари фоиз рисклари даражаси 
билан боғлиқ бўлади. Бу рисклар банкларнинг ўз фаолияти жараёнида юзага 
келади. 
Фоиз рискларнинг бошқарилиши актив ва пассивларни бошқарилишидан 


295 
ташкил топади. Фоиз рискларни бошқаришнинг бир неча тамойиллари мавжуд. 
Булар қуйидагилар:
1. Банкнинг фоиз маржаси қанча юқори бўлса, фоиз риски даражаси шунча 
паст бўлади. 
2. Спред тамойили. Бунда олинган активлар бўйича тортилган ўртача 
ставка ва тўланган мажбуриятлар бўйича тортилган ўртача ставка ўртасидаги 
фарқ таҳлил қилинади. Таҳлил учун маълумотлар, одатда, банкнинг статистик 
ҳисоботидан олинади. 
3. Банкнинг ўзгармас ва сузиб юрувчи фоиз ставкалари билан балансдан 
ташқари актив ва пассивларни таҳлил қилишдан иборат. 
Фоиз рискларининг даражаси қуйидагиларга боғлиқ бўлади:
­ активлар 
тузилишидаги 
ўзгариш, 
шу 
жумладан, 
кредит 
ва 
инвестицияларнинг ҳажми, активларнинг қайд қилинган ва сузиб юрувчи фоиз 
ставкалари, уларнинг бозордаги нархи динамикаси. 
­ пассивлар тузилишидаги ўзгариш, яъни ўз ва қарз маблағларнинг 
мутаносиблиги, муддатли ва жамғарма депозитлар, уларнинг муддати ва 
фоизларининг мослиги. 
­ фоиз ставкаси динамикаси. 
Фоиз рисклари даражасини бошқариш ва назорат қилиш учун банк 
фаолиятининг аниқ бир ҳолатига боғлиқ ҳолда муҳим стратегиялар ишлаб 
чиқиш лозим. 
Тижорат банклари фаолиятида портфел рискларига ҳам эътибор бериш 
лозим. 
Портфел рисклари қимматли қоғозларнинг алоҳида турлари ҳамда 
ссудаларнинг барча категориялари бўйича зарар кўриш эҳтимоли билан 
белгиланади. Портфел рисклари молиявий, ликвид рисклар, тизимли ва 
тизимсиз рискларларга бўлинади. 
Молиявий рисклар қуйидагича аниқланиши мумкин: банклар, актсионер 
жамиятлар, қўшма банклар қанча кўп қарз маблағларига эга бўлса, уларнинг 
актсионерларига, таъсисчиларига нисбатан риски шунча юқори бўлади. Шу 
билан бирга қарз маблағлари молиялаштиришнинг муҳим ва асосий манбаи 
ҳисобланади, чунки бу нарса қўшимча қимматли қоғозларни муомалага 
чиқариш ва сотишга қараганда арзонроққа тушади. Қабул қилинган нормаларга 
асосан қарздорлар учун ўз маблағлари билан жалб қилинган маблағлар 
ўртасидаги нисбат - қарздорлик коэффициенти (Кк) = 0,2 - 0,3 ўртасида 
тебраниб туриши лозим. Бу риск левераж риски қимматли қоғозга қўйилган 
капитал билан даромаднинг белгиланган даражаси ўртасидаги нисбатга, 
даромаднинг белгиланмаган даражаси билан ва банкнинг асосий ва айланма 
капиталининг ҳажмига боғлиқ бўлади. 
Ликвидлилик риски – бу молиявий активларнинг оператив равишда нақд 
пулга айланиш қоблияти бўлиб, йирик ишлаб чиқарувчи ва банкларнинг 
муомалада бўлаётган акциялари ҳам бу хил рисклардан унчалик холи эмас. 
Тизимли риск акция баҳосининг ўзгаришига унинг даромадлилиги, 
облигатсиялар бўйича жорий ва кутилаётган фоиз, ҳамда кутилаётган ўлчамда 


296 
дивиденд ва қўшимча фойда ҳажмига боғлиқ бўлади. У фоиз ставкасини 
ўзгариши рискни, умумбозор нархлари ўзгаришининг риски ва инфляция 
рискини бирлаштиради. 
Тизимсиз рисклар бозорнинг ҳолатига боғлиқ бўлмайди ва аниқ бир 
корхона, банк хусусияти ҳисобланади. Унинг тармоқ ва молиявий турлари 
мавжуд. Тизимсиз портфел рискнинг даражасига муқобил сферада молиявий 
ресурсларни қўйиш, товарлар конъюнктураси, бозор фондлари каби омиллар 
таъсир этади. 
Банкнинг фаолият турига қараб банк рискиларини қуйидаги турларга 
бўлиш мумкин: 
а) кредит риски – қарздорнинг шартномада белгиланган шартлар бўйича 
банк олдидаги ўз молиявий мажбуриятларини қисман ёки тўлиқ бажара 
олмаслиги натижасида банкда юзага келадиган молиявий йўқотиш билан 
боғлиқ таваккалчилик; 
б) бозор 
риски – банкнинг 
қимматли 
қоғозлар 
портфелидаги 
инструментлари нархларининг, шунингдек, чет элвалютаси ва қимматбаҳо 
металлар курсларининг салбий ўзгариши натижасида банкда юзага келадиган 
молиявий йўқотиш билан боғлиқ таваккалчилик. Бозор риски фонд, валюта ва 
фоиз рискларини ўз ичига олади, бунда: 
фонд риски – қимматл қоғозлар портфелидаги инструментларнинг бозор 
нархларидаги салбий ўзгариш натижасида банкда юзага келадиган молиявий 
йўқотиш билан боғлиқ таваккалчилик; 
валюта риски – чет элвалютаси ва қимматбаҳо металларнинг очиқ 
позитсиялари бўйича шу чет элвалюталари курслари ва қимматбаҳо металлар 
баҳоларининг ўзгариши натижасида банкда юзага келадиган молиявий йўқотиш 
билан боғлиқ таваккалчилик; 
фоиз риски – активлар, пассивлар ва кўзда тутилмаган ҳолатлардаги 
инструментлар бўйича фоиз ставкаларининг салбий ўзгариши натижасида 
банкда юзага келадиган молиявий йўқотиш билан боғлиқ таваккалчилик; 
д) ликвидлилик риски – банкнинг ўз молиявий мажбуриятларини тўлиқ 
ёки қисман бажара олмаслиги натижасида банкда юзага келадиган молиявий 
йўқотиш билан боғлиқ таваккалчилик. Банкнинг ликвидлилик риски, асосан, 
актив ва пассивларнинг сўндирилиш муддатларининг ўзаро номувофиқлиги 
оқибатида юзага келади. Банкнинг ликвидлилик рискини бошқариш «Тижорат 
банкининг ликвидлилигини бошқаришга бўлган талаблар тўғрисида»ги низом 
талаблари асосида амалга оширилади; 
е)операцион риск –банкнинг ички тизимлари, жараёнлари, ахборот 
технологиялари, ходимлар ҳаракатларида йўл қўйилган хатоликлар ёки ташқи 
табиий жараёнлар, шу жумладан, табиий офатлар натижасида банкда юзага 
келадиган молиявий йўқотиш билан боғлиқ таваккалчилик; 
ф) мамлакат риски – банкнинг хорижий ҳамкорлари томонидан иқтисодий, 
сиёсий, ижтимоий ўзгаришлар сабабли ўз молиявий мажбуриятларининг 
бажара олмаслиги натижасида банкда юзага келадиган молиявий йўқотиш 
билан боғлиқ таваккалчилик; 


297 
г)ҳуқуқий риск –банк томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва 
тузилган шартномаларга риоя қилинмаслик, иш жараёнида ҳуқуқий 
хатоликларга (нотўғри юридик маслаҳат ёки ҳужжатларни нотўғри тузилиши) 
йўл қўйилиши, ҳуқуқ тизимидаги камчиликлар, ҳамкорлар томонидан 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг бузилиши натижасида банкда юзага 
келадиган молиявий йўқотиш билан боғлиқ таваккалчилик; 
ҳ) бизнесда обрў-эътиборни йўқотиш риски – банкнинг молиявий 
барқарорлиги тўғрисида омма ичида салбий тасаввур юзага келиши сабабли, 
мижозлар сонининг камайиши, кўрсатилаётган хизмат сифатининг тушиши 
натижасида банкда зарарлар юзага келиши таваккалчилиги; 
и) фирибгарлик риски – банкда ходимлар, мижозлар ва бошқа 
ҳамкорларнинг фирибгарлик ёки бошқа жиноий хатти-ҳаракатлари оқибатида 
молиявий 
зарарлар 
кўриш 
риски.
70
Банкдан 
нақд 
пул 
ва 
бошқа 
қимматликларнинг ўғирланиши ҳамда банк ходимлари томонидан атайлаб 
молиявий ҳисоб ва ҳисоботларда зарарларни (вақтинча ёки текшириш орқали 
аниқлангунча) яширилиши натижасида банкнинг молиявий зиён кўриши 
тушунилади. 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   152   153   154   155   156   157   158   159   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling