А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

 
Назорат учун саволлар 
 
1.Банк мажбуриятларини ташкил қилувчи асосий элементрнинг 
тавсифини тушунтириб беринг.
2.Банк капиталининг таркиби ва унинг тузилиши қандай?
3.Банк капитали ўрнатиш меъёри ҳажмининг ўлчанилиши ва унинг 
тартибга солиш усули қандай амалга оширилади? 
36
Давид С. Кидwелл, Ричард Л. Петерсон,Давид W. Блаcкwелл. Финанcиал институтионс, маркетс, анд моней. 
Неw Жерсй : Жоҳн Wилей & Сонс, c.2003. 245-253.п. 
Ҳеннй ван Греунинг,Сониа Бражович Братанович. Тҳе Аналйсис оф банкинг рискс. ТҲЕ WОЛД БАНК 
Wашингтон,Д.C.2014. 
Элиас Аwард, Тҳомас Баррел, Норман Бахтер унд отҳер. Банкинг: Стратегиc леадершип. Унитед Статес 
Агенcй фор Интернатионал Девелопмент (УСАИД) 2017. 
Тҳе Бусинесс оф Банкинг.Америcан Банкерс Ассоcиатион. Wашингтон, Д.C.2014. 


78 
4 Банк капитали, банкнинг молиявий ресурсларини ўзгариши ҳақида 
гапириб беринг. 
5.Банк капиталини кўпайтиришнинг асосий манбалари нималардан 
иборат? 
6. Тижорат банкларининг капиталини бошқаришнинг асосий йўналишлари 
ва усуллари нималарда ифодаланади? 
 
 


79 
5- боб. ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШДА 
ДЕПОЗИТ СИЁСАТИ ВА УНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ 
 
5.1.Банкнинг депозит сиёсати, унинг элементлари ва мезонлари.
5.2.
Банк депозит сиёсатининг воситалари.
5.3.
Баҳони белгилаш моделлари 
5.4.Депозит ресурларининг тузилмавий таҳлили 
5.5.Тижорат банклари депозит сиёсатининг такомиллаштириш йўллари.
Таянч иборалар: банк, депозит, депозит сиёсати, ресурс, пассив, омонат, 
фоиз ставкаси, депозит операция, фоиз сиёсати. 
 
5.1.Банкнинг депозит сиёсати, унинг элементлари ва мезонлари 
 
Депозит сиёсати умумий банк сиёсатининг асосий бир қисми ҳисобланиб, 
кредит ташкилотларининг депозит фаолиятини амалга ошириш стратегияси ва 
тактикасини белгилаб беради. Депозит операцияларини тижорат банклари 
ўзларининг депозит сиёсатлари асосида олиб борадилар. Тижорат банкининг 
депозит сиёсати унинг кредит сиёсати, фоиз сиёсати ва бошқа фаолият турлари 
билан чамбарчарс боғлиқ бўлиб, банкларнинг ресурс базасини мустаҳкамлаш 
ва унинг барқарорлигини таъминлашга қаратилгандир. Шунингдек, тижорат
банкларининг депозит сиёсати умумий банк сиёсатининг асосий бир қисми 
ҳисобланиб, кредит ташкилотларининг депозит фаолиятини амалга ошириш 
стратегияси ва тактикасини ҳам белгилаб беради. 
Депозит сиёсатининг инструменти бўлиб баҳонинг белгиланиш модули 
ҳисобланади.
Баҳоларни белгилашда биринчи модел – йирик банклар фойдаланиши 
учун мўлжалланган (харажат плюс фойда), ўрта ва кичик банклар учун бу 
модел харажат талаб ҳисобланади, улар баҳони белгилашда асосан бозор 
модели ёрдамидан фойдаланадилар. 
Баҳони белгилаш моделлари. Банк томонидан жалб этилаётган депозит 
ресурсларига баҳони белгилаш модели банкнинг харажатларига асосланган 
бўлиб, рақобатбардошли эканлиги, депозит хизматларининг бозорда 
тизимлаштирувчи аҳамиятга эгалиги ҳамда ушбу моделни қўллаш 
услубиятларининг сермашаққат эканлиги сабабли кўпроқ йирик банклар учун 
мосдир. Одатда айнан йирик банклар депозит фоизининг даражасини белгилаб 
беради. 
Жалб этилган депозит ресурслари бўйича банк харажатлари фоиз 
харажатларидан ва депозит операциясининг таннархидан иборат. Таннархнинг 
миқдорига таъсир кўрсатувчи омилларга банк структураси, депозит 
операциясининг технологияси, ресурсларни жалб этишда иштирок этувчи банк 
бўлинмаларининг бюджети, ҳар бир бўлинма бўйича вақт сарфи киради. 
Харажатларни ҳисоблаш учун икки услубдан фойдаланиш мумкин: анъанавий 
усулда ҳисобланса, жараён технологиясида асосий бирлик сифатида банк 


80 
бўлинмаси олинади ва функсионал-қиймат таҳлили услуби, бунда алоҳида иш 
ўрни асосий технологик бирлик сифатида фаолият кўрсатади. 
Бозор моделининг ҳар қайси тури асосида ўтган давр мобайнида 
шаклланган бозор депозит ставкалари ётади. Бозор фоизининг истиқболдаги 
қийматига депозит хизматларига оид талаб ва таклифнинг ўзгариши, инфляция 
бўйича кутилаётган суръатлар ва мажбурий захирага ажратмалар меъёри таъсир 
кўрсатади. 
Депозит ресурслари бўйича ўртача бозор даражасининг ўзгаришига ва 
инфляциянинг кутилаётган ўсишига оид тахминлар асосида ҳисоблаб 
чиқарилган позитив фоиз ставкаси депозит ресурслари бўйича базавий фоиз 
учун асос қилиб олиниши мумкин. Шунингдек, бунда банкларнинг депозит 
фоизини позитив ставка даражасигача кўтаришга йўналтирилган ҳаракатларини 
чекловчи омилларни ҳам ҳисобга олиш зарур. 
Биринчи омил ижтимоий хусусиятга эга бўлиб, айни вақтда у банкнинг 
барқарорлигини сақлашга қаратилган манфаатларига ҳам тегишлидир. Ушбу 
омил ишлаб чиқариш рентабеллиги билан депозит қўйилмаларининг 
рентабеллиги нисбатида ифодаланади. Ишлаб чиқарувчилар ўз маблағларини 
ишлаб чиқаришга нисбатан депозитларга жойлаши фойдалироқ бўлганда, 
тадбиркорларнинг бизнесдан чиқиши содир бўла бошлайди. Юқори 
суръатлардаги инфляция дастлаб ишлаб чиқариш рентабеллиги юксалишини 
вужудга келтиради, бу эса айнан бир хил бошқа шароитлар ичида «депозит» 
рентабеллигининг ҳамда кредит қийматининг ўсишини келтириб чиқаради, 
шундан сўнг харажатларнинг ошиши орқали ишлаб чиқариш рентабеллигининг 
пасайиши бошланади, ва оқибатда эса, банк иқтисодиётнинг реал секторига 
мансуб бўлган ўз мижозларини йўқота бошлайди. 
Фоиз маржасининг етарлилиги, режалаштирилган ёки ҳисобот 
маълумотлари асосида аниқланади: 
Умумий хараж. – Фоизли хараж. – Бошқа даром. 
МД = -------------------------------х100 +Рент37. 
Бу ерда, МД– фоиз маржасининг етарлилиги; Умумий хараж. – молиявий 
режа ёки унинг ижроси бўйича умумий банк харажатлари; Фоизли хараж. –
режалаштирилган ёки аниқ фоизли харажатлар; Бошқа даром. – хизматлар ва 
мулкдан режалаштирилган ёки аниқ фоизсиз барқарор бўлган бошқа 
даромадлар; Рент. – зарурий рентабеллик даражаси; АФ –ҳисобот даврида 
ишлаётган активларнинг ўртача қолдиғи (фойда келтирувчи активлар). 
Етарли миқдордаги фоиз маржаси инфляциянинг кутилаётган ўсиш 
суръатларини режалаштириш жараёнида мувофиқлаштирилади. 
Депозит ставкаларининг позитив ставка даражасигача оширилиши 
ҳақиқатда олинадиган фоиз маржасининг етарлилик даражаси камайишига 
олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, ҳақиқатда олинадиган фоиз 
маржасининг етарлилик даражаси нисбатан пасайиб кетишига бошқа бир ташқи 
37
Бобоқулов Б.Б. “Тижорат банкларини ресурсларини бошқариш” фанидан маърузалар матни. ТМИ. 2013 


81 
омил – мажбурий захираларнинг давлат томонидан мувофиқлаштирилиши 
таъсир кўрсатиши мумкин. Мажбурий захирага ажратмалар депозит ресурслари 
баҳосининг ошишига, спред ва маржанинг қисқаришига олиб келади. 
Шундай қилиб, банк учун реал фоиз маржаси (спред) мажбурий 
захиралар меъёри бўйича мувофиқлаштирилган депозитлар позитив ставкаси 
билан ссуда операциялари бўйича фоиз ставкаси ўртасидаги фарқдан иборат 
бўлиб қолади. Бу тафовут етарли маржа даражасидан паст бўлиши мум
кин 
эмас. 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling