А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

Депозит институтлар. Тижорат банклари депозит институтларга киради 
ва ҳукумат агентларига, тадбиркорларга, жисмоний шахсларга чек ва жамғарма 
ҳисоб рақамларини очади. Тижорат банклари акциядорларнинг капитали 
асосида корпорация шаклида ташкил этилади.
Жамғарма ва ссуда ассоциациялари кўчмас мулкни гаров асосида 
кредитлаш ва жамғарма ҳисоб рақамларини юритишга ихтисослашган.
Тижорат банклари ўз фаолиятини бизнес соҳаси ва хусусий шахслар билан 
йирик операциялар ўтказишга йўналтирса, жамғарма ва ссуда ассоциациялари
якка тартибдаги мижозларга хизмат кўрсатади.Бу ташкилотларнинг жамғарма 
ва кредитлаш хизматлари фоизли чек ҳисоб варақларини, кичик бизнесга 
кредитлар, жамғарма, инвестицион ва молиявий режалаштиришни ўз ичига 
олади.
Ўзаро жамғарма банклар омонотчиларнинг мулки ҳисобланади ва кўчмас 
мулк гарови остида кредитлаш ва жамғарма ҳисоб варақларни юритиш билан 
шуғулланади. 
Уларнинг 
операциялари 
бўйича 
олинган 
даромад 
омонотчиларнинг омонотларига юқори фоизлар тўлаш йўли билан уларга 
қайтарилади.
Кредит уюшмалар корпоратив молия ташкилот бўлиб уюшма аъзолари 
томонидан ташкил этилади ва улар, одатда, кам фойдага эга бўлади. Кредит 
уюшма аъзолари бир соҳага тааллуқли (ишчилар, балиқчилар, дурадгорлар ва 
ҳ.к.) ёки бир ҳудудда яшашади. Кредит уюшмалар кредитлар ва мижозларга 
кўрсатадиган хизматлари бўйича паст фоиз ставкалар белгилашади. Улар 
кредит карталар, банкоматлар, депозит сейфлар, инвестициялар бўйича хизмат 
кўрсатиши, ссудалар тақдим қилиши мумкин. 
Нодепозит институтлар. Ҳаётни суғурталаш бўйича компания фаолияти 
йўналишида ҳаётни суғурталаш полисларида суғурталанган жамғарма ва 
инвестицияларни ифодалаши мумкин.
Инвестицион компаниялар пул бозори фондлари орқали банк 
операцияларига ўхшаган хизматлар таклиф қилиши мумкин. Мазкур 
компаниялар ўз мижозларининг маблағларини қисқа муддатли молиявий 
воситалар сотиб олишга йўналтириши мумкин.


70 
Молиявий компаниялар асосан узоқ ва қисқа муддатли истеъмол 
кредитлари бериш ва кичик бизнес соҳасига кредитлар ажратиш билан 
шуғулланади. Молиявий компанияларнинг кредитлари бошқа кредиторларнинг 
кредитига нисбатан юқори фоизга эга эканлиги билан ажралиб туради.
Ипотека компаниялари томонидан уй-жой сотиб олиш учун ипотека 
кредитлари берилади.
АҚШда молия институтлари ёки банкларининг ресурслари 2 гуруҳга 
бўлинади: - ўз маблағлари ва жалб қилинган маблағлар. Банкларнинг ўз 
маблағлари таркиби ва миқдорига бўлган талаблар қонун билан белгиланган 
бўлиб у капитал етарлилиги бўйича белгиланган меъёрларда ўз ифодасини 
топади.
Жалб қилинган маблағлар АҚШ молия тизимида депозитлар деб 
номланади. Пул маблағлари ва пул мажбуриятларининг қайси қисми 
депозитлар қаторига киритилиши бўйича меъзонлар қонун билан белгилаб 
қўйилган. 
Ўз маблағларига тўланган акционер капитал, фойдадан шакллантирилган 
турли фондлар, субординар қарз киради. Тижорат банкларининг ўз маблағлари
қуйидагиларни ўз ичига олади: 
• биринчи даражали ёки асосий капитал. Бунга: оддий акциялар, 
муддатсиз имтиёзли акциялар, тақсимланмаган фойда, фондлар, эмиссион 
даромад (муассис фойдаси); 
• иккинчи даражали капитал. Бунга: муддатсиздан ташқари имтиёзли 
акциялар, субординар қарзнинг бир қисми, гибрид инвестициялар ( 
облигациялар, конвертирланадиган акциялар), қайта баҳолаш резервлари 
(хорижий валюта, гаров ва бошқалар), эҳтимолий йўқотишлар бўйича 
захиралар. 
Тижорат банклари фаолиятида капитал ва унинг етарли даражасига эга 
бўлиш муҳим аҳамиятга эга
АҚШнинг миллий қонунчилигига асосан банкларда капитал етарлилиги 3 
та асосий кўрсаткич орқали баҳоланади.
а) I- даражали капитал етарлилиги бўйича меъёр мин 4% бўлиши; 
б) II-даражали капитал етарлилиги бўйича меъёр 4% бўлиши; 
c) капитал етарлилиги бўйича меъёр- 8% бўлиши лозим. 
Капиталнинг етарлилигини ҳисоблашда Базел қўмитаси талабларидан 
келиб чиқиб банк активлари риск даражасига қараб 0%, 10%, 20%, 50%, 100% 
га бўлинади. Бундай бўлиниш кўпгина давлатларнинг банк қонунчилигида ўз 
ифодасини топган.
АҚШда активлар 4 гуруҳга таснифланади. 
1-гуруҳ - 0% рискли активлар. Буларга: нақд пуллар ( ФРТ ва банк-
корреспондентларнинг ҳисоб рақамлари ва бошқаларда бўлган маблағлар) ва 
АҚШ ҳукуматининг тўғридан-тўғри қарзлари; 
2-гуруҳ – 20% рискли активлар. Бу гуруҳга АҚШ ҳукумати томонидан 
шартли кафолатланган қарзлар; 


71 
3-гуруҳ – 50% рискли активлар, Буларга: оилавий уй-жойлар учун гаров 
асосида берилган кредитлар, биринчи закладной ва оддий закладной билан 
таъминланган қимматли қоғозлар, молиялаштириладиган лойиҳалар-дан 
олинадиган даромадлар билан таъминланган облигациялар; 
4-гуруҳ – 100% рискли активлар. 1-3 гуруҳга кирмаган барча бошқа 
активлар.
АҚШ да фирмалар ва жисмоний шахсларнинг пул ресурслари 2 гуруҳга 
бўлинади: 
- жорий харажатларга сарфланадиган пул маблағлари; 
- резервлар ва жамғармалар, вақтинча бўш турган маблағлар. 
Биринчи гуруҳга турли ҳисоб-китоблар ва тўловлар учун оборотда бўлган 
пул маблағлари кирса, иккинчи гуруҳ тижорат банклари ва нобанк молия 
институтларининг актив операцияларини амалга оширишнинг манбаси 
ҳисобланади.
АҚШнинг қонунчилигига асосан қуйидагилар депозитлар дейилади: 
- пул оборотидан ортган, депозит ташкилотларида турган тўловларга 
йўналтирилмайдиган пул қолдиқлари; 
- депозит ташкилотида бўлган пул маблағлари 
- берилган кредитлар бўйича гаровга олинган қимматли қоғозлар; 
- АҚШ ҳукуматининг қимматли қоғозларини сотиб олиш учун аванс 
сифатида депонентлаштирилган маблағлар; 
- банк хизматчиси томонидан имзоланган, лекин тўланмаган вексел, чек, 
тўлов топшириқномаси; 
- мизож маблағлари ҳисобидан сотиб олинган, лекин мижозга этиб 
бормаган қимматли қоғозлар; 
- кредит қолдиқ, аванс тўловлар ва бошқалар. 
Депозитлар қуйидаги белгилари бўйича таснифланади: 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling