А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


Ҳисоботда акс эттирилишига қараб


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

Ҳисоботда акс эттирилишига қараб: талаб қилиб олинадиган, муддатли 
депозитлар ва жамғарма депозитларга бўлинади. Банкларни кўпроқ ”узун 
пуллар”, яни муддатли депозитлар қизиқтиради Чунки бу маблағлар банкнинг 
барқарор ресурс базасини шакллантиради.
Келиб чиқишига қараб: депозитлар оддий, махсус ва ихтисослашган 
депозитларга бўлинади: 
Оддий депозитлар – булар пуллар ёки депозит ҳисоб варағи бўйича 
оборотда бўлган чеклар, аксептларга, тўлов муддати келган векселлар
купонлар, тўлов топшириқномаси, тратталар; 
Оддий депозитлар банк ресурслари ҳисобланади ва банк ва омонотчи 
ўртасида кредитор ва қарздор муносабати шаклланади. Банк депозитларнинг 
эгаси сифатида майдонга чиқади ва пул маблағларини депонентлаштиради, 
банк омонотчига пули ўрнига қиммати қоғозлар бериши, қимматли қоғозларга 
пул маблағларини бериши мумкин. Мабодо банк банкрот бўлса, оддий депозит 
эгаси имтиёзли кредиторга айланади. 
Махсус депозитлар – маълум бир мақсад билан киритилган депозитлар 
бўлиб депозитнинг бу турида банк уларни махсус сақлаб берувчи ҳисобланади. 


72 
Депозитнинг бу турларига векселларни сўндириш учун мўлжалланган, 
қимматли қоғозлар сотиб олиш учун, аккредитивларни тўлаш учун 
мўлжалланган пул маблағлари киради. Махсус депозитлар ҳам тижорат 
банкларининг ресурслари ҳисобланади. 
Ихтисослашган депозитлар – булар пулдан ташқари омонотчига 
тегишли бўлган ва унинг мулки бўлган банкда сақланаётган турли 
қимматликлар ҳисобланади. Буларга банкда сақлаб беришга топширилган 
акциялар, облигациялар, суғурта полислари, қимматбаҳо буюмлар ва бошқалар 
киради. Омонотчи бу қимматликларни банкга топширсада, у бу қимматликлар 
бўйича эгалик ҳамда мулкий ҳуқуқларга эга. Банк банкротлтикка учраганда 
мазку3р депозитлар тезда омонотчига қайтарилади. 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling