А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


Банкнинг мажбуриятларини бошқариш усуллари


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

4.4.Банкнинг мажбуриятларини бошқариш усуллари 
 
Тижорат банклари кенг миқёсда банк маблағларини жалб қиладилар. 
Арзон қарз маблағларидан фойдаланиш эвазига, шу жумладан депозитлардан, 
банк операцияларидан даромадлар охир оқибат акционерларга етарли 
даромадни таъминлайди. Жалб қилинган маблағларнинг асосий манбаи-
депозитлар бўлиб, улар тижорат банклари пассивларининг деярли 86% ни 
ташкил этади. Бошқа манбалар сифатида бошқа банклардан олинган кредитлар, 
қайта сотиб олиш шартномаси асосида сотилган қимматли қоғозлар 


74 
сексепланган, лекин тўланмаган тўлов хужжалари қисқа муддатли 
облигациялар. 
Кенг 
маънода 
банк 
мажбурятларини 
бошқариш 
ёки 
пассив 
операцияларни бошқариш омонатчилар ва бошқа кредиторлар маблағларини 
жалб қилиш ва бу манбалар комбинациясини аниқлаш билан боғлиқ 
фаолиятини назарда тутади.
Пассив операциларни бошқариш деганда эҳтиёж ва мажбурликни зарурий 
меъёр даражасида қарз маблағларини актив тарзда жалб қилиш йўли билан 
қондириш фаолияти тушунилади. Пассив операцияларни бошқаришда 
маблағларни жалб қилиш харажатлари то бу маблағларни қимматли қоғозлар 
ёки қарзга беришдан даромадлар нисбатини эътиборга олиш зарур.
Тижорат банкларининг фаолиятида маблағлар жалб қилиш ва уларни 
ссуда ёки инвестицияларга юқори фоизларда жойлаштириш асосий ўринни 
эгаллайди. Бу фаолият орқали банклар омонатга маблағ тўловчилар ортиқча 
пул маблағ эгалари ва пул маблағларига талабгорлар ўртасидаги молиявий 
воситачилик вазифасини бажаради. 
Омонатлар юридик шахслар, тадбиркорлик фирмалар, нотижорат 
ташкилотлари, хукумат муоссасалари ва маҳаллий хукумат органлари ўз 
маблағларини тижорат банкларига жойлаштирадилар. Бу эса бир неча сабаблар 
билан 
тушунтирилади. 
Биринчидан, 
банклар 
юқори 
ишончлиликни 
таъминлайдилар. Деярли барча банклар суғурталанган.Хар бир банк хисоби 
ўртача 40000 USD га суғурталанган. 
Талаб қилиб олунгунча қўйилмалар. 
Қайтариб олишига қараб депозитларни муддатли ва талаб қилиб 
олингунча (ТАО) қўйилмаларга ажратиш мумкин. ТҚО қўйилмалар омонатчи 
тамонидан олиниши ёки бошқа шахсга хохлаган пайтда ўтказиш мумкин. 
Бундай омонатларни мавжуд маблағ талабидаги шахслар қўядилар, Булар АҚШ 
банк операцияларининг қарйиб 38% ташкил этади. ТҚО омонатлар чеклар 
ёрдамида олинади ва улар пул массасининг 74% ни ташкил этади, одатда, АҚШ 
пул оборотининг 90% чеклар билан амалга оширилади. 
Чек транспорт харажатлари назаридан економичный, йўқотишлар ва 
ўғирланиш хавфи кам бўлган пул маблағларини ўтказиш усулидир.Чекларнинг 
пул муомиласидаги иқтисодий аҳамияти ҳам бениҳоя каттадир. Чек ёрдамида 
амалга ошириладиган ҳисоб-китоблар давомида тўловчи ва олувчи ортиқча 
ишлардан ортади, нақд пул айланмаси қисқаради ва ҳокозо.. 
Муддатли қўйилмалар. 
Банк мажбурятларининг салмоқли қисмини муддатли ва жамғарма 
омонатлар гуруҳи ташкил этади. 
Муддатли 
омонатлар 
белгиланган 
муддатгача 
қўйилади. 
Бу 
категориядаги омонатларга банк фоиз тўлаши лозим, ҳамда ТҚО омонатлар 
резервига нисбатан кам миқдорда резерв ташкил этади. Омонат маълум даврга 
қўйилиши ва олдиндан хабар бериш орқали олиниши мумкин. Муддатли 
омонатларни чеклар орқали олиш мумкин эмас, улар нақд пул шаклида ёки 
жорий хисоб рақамга ўтказилиши лозим. 


75 
Жамғарма омонатлар 
Жағарма омонатлар оддий хисобрақам(регулар аccоунт) ёки жамғарма 
дафтарчани хисобрақам (пассбоок аccоунт)га ўтказиш мумкин.Иккинчи шакл 
бўйича омонат дафтарчасининг мавжудлиги счётдан фойдаланиш қоидалари ва 
бу счёт бўйича операцияларнинг акс эттириши билан характерланади. Омонат 
эгаси счётга пул қўйиш ёки олиши учун уни албатта кўрсатиши шарт.Оддий 
жамғарма счётлардан одатда юридик шахслар ва нотижорат ташкилотлар 
фойдаланадилар. 
Депозит сертификатлари. 
Муддатли депозит сертификатлари банкка аниқ муддатга пул маблағлари 
қўйилганлигини тасдиқловчи пул хужжатини ифодалайди. Бу хужжат бошқа 
шахсларга инддосамент бўйича ўтказилиши ёки ўтказмаслиги мумкин. Бу 
омонатлар фақатгина тўғри индоссоментланган сертификатлар кўрсатилганда 
олиниши мумкин.Депозит сертификатлари улар амал қилиш муддати давомида 
харид қилиниши мумкин, улар бўйича фоизлар эса сотиб линган кундан 
ҳисобланади. 
Депозит сертификатлариybyu кўпгина турлари мавжуд. Муддатлари 30 
кундан 8 йилгача, минимал миқдори 500 USD -100000 USD гача бўлиши 
мумкин. Фоиз ставкалари омонат миқдори ва муддатига боғлиқ. 
Сертификатларнинг кўпчилиги бошқа шахсларга ўтказилмайди, балки банкка 
қайтариш йўли билан нақд пулга айлантирилади. 
Омонатчиларнинг маблағларини жалб қилиш рақобати шароитида 
Депозит сертификатлариларнинг янги турлари юзага келди. Йирик банклар 
ўтказма депозит сертификатларини чиқарадилар. Қимматли қоғозлар 
диллерлари бу сертификатларни иккиламчи бозорини ташкил этган ҳолда 
йирик инвесторлар маблағларини банкка йўналтирадилар одатда бу Депозит 
сертификатлари, қиймати 100 минг USD-1млн USD, корпарацияларга, пенсион 
фондлар ва хукумат муоссасаларига сотилади. 
Шунингдек банклар майда инвесторлани жалб қилиш мақсадида қисқа 
муддатли сертификатлар (моней маркет cертифиcатес)ни чиқарадилар. Депозит 
сертификатлариларнинг бу шаклининг номинали 10000 USD кам бўлмай 6 ой 
муддатга чиқарилади ва бозор муомиласида бўлмайди. Улар бўйича фоизлар 
ғазна вексилларнинг охирги ауксионидаги бахосида белгиланган фоизларнинг 
ўртача миқдорида белгиланади. 
Жамғарма сертификатлари депозит сертификатларидан ўзининг 
муддати(3 йил) билан фарқланади. Узоқ муддатли бўлганлиги сабабли унга 
юқорироқ фоиз тўланади. У кўпроқ даромад олишни кўзловчи “оралиқ” 
инвесторларга мўлжалланган. 
Тижорат банклари тизимидаги депозитлар ва алоҳида банклардаги 
депозитлар ўртасидаги фарқни билиш лозим. Бу фарқни мухимлиги шундаки
алоҳида банк мамлакатдаги бутун депозитларни бошқара олмайди, аммо 
чегараланган даражада унга қўйилган омонатлар суммасини бошқара олиши 
мумкин. 


76 
Тижорат банклар тизимидаги омонотлар хажми банклар тамонидан ссуда 
ва инвестиция кўринишида берилган кредит суммаларига боғлиқ. Агар банклар 
ссуда ва инвестиция операциялари билан шуғулланмаганда, уларни депозитор 
ҳажми омонатчилар қўйган нақд пул миқдорига тенг бўларди. Банклар абсолют 
ликвид бўлиб, уларни даромадини комиссион ва хизматлардан мукофатлардан 
иборат бўлар эди. Амалда эса банклар юқори даромадга интилувчи 
ташкилотлардир. Улар акциядорлар ва омонатчилардан олишган маблағларни 
иложи борича самарали фойдаланиб ва кўпроқ инвестицияга йўналтирган ҳолда 
юқори даромадга интиладилар. Одатда Оддий банк резерв миқдоридаги 
суммани ёки бўлмаса “ортиқча резервлар” ни ссудага ёки инвестиция сифатида 
жойлаштириши мумкин. 
Банк ўзида сақланаётган омонатларни тўла бошқара олмасада, уларга 
таъсир кўрсатиши мумкин. Депозитлар банк фаолити натижалари учун мухим 
аҳамият касб этиши сабабли улар, орасида шавқатсиз рақобат юзага келади. 
Банклар омонатларни жалб қилиши, нуфузли омонатчилар учун хизматларни 
янада жозибадорлигини ошириш мақсадида реклама агентликларига мурожат 
қиладилар.Айни пайтда, банк тизимидаги депозитлар суммасига хукуматнинг 
солиқ ва пул кредити сиёсати таъсир қилар екан, аниқ банк учун иқтисодий ва 
сиёсий омиллар ҳам мухимдир:
-персанол ва иш жойи (офислар...) 
-банк хизматлари; 
-банк ишончлилиги ва асосий сиёсат 
-иқтисодий самарадорлик даражаси; 
-жойлашган жой; 
-эски банкларнинг афзалликлари; 
Сўнги пайтларда (АҚШ мисолида) банклар ўз ликвидлигини таъминлаш 
мақсадида йирик қарзлар ола бошладилар- “пассивларни бошқариш” деб ном 
олди. Иқтисодий фаолликнинг кучайиши, инфляция даражасининг ўсиши 
хўжалик субеъктларининг кредитга бўлган талабини ошишига олиб келди. 
Бундан ташқари, юридик шахслар, фирмалар фоиз ставкаларига нисбатан 
“сезувчанлиги”нинг ошиши ТҚО омонатлар ўсиш темпларини пасайтирди. 
Харажатларни 
кўпайиши 
банкларни 
ўз 
ресурсларини 
тўлароқ 
фойдаланишларига олиб келди.
Банклараро кредитлар 
Федерал резервдан корроспандент-банкдан қарз олиш резерв холатини 
яхшилаш усуллари (дисcоунт wиндоw-“ҳисоб ойнаси”)дан биридир. 
Ликвидликни таъминлаш ёки резервларни тартиблаш мақсадида жалб қилинган 
маблағлар Федерал резерв тизими орқали бошқариб борилади. Марказий 
банкни доимий ва ишончли маблағлар манбаси сифатида ҳисоблаш мумкин 
эмас. Қарз муддати кўпгина омиллар, масалан банк молиявий ҳолати, 
иқтисодиётнинг ҳолати кабиларга боғлиқ бўлади. 
Кичик банкларга йирик банкларга нисбатан қарз олиш осонроқ. Бу кичик 
банклар бозорлардаги барча операциялани бажара олмаслиги, шунингдек ссуда 
ва омонатчиларнинг даврийлиги билан тушунтирилади. 


77 
Федерал резерв фондларини сотиб олиш ликвидликни таъминлаш 
мақсадида кредитдан фойдаланишнинг кенг тарқалган усулидир. Бу фондлар 
федерал резерв банкларида сақланаётган қолдиқларини акс эттиради омонатлар 
оқимининг тўсатдан кўпайиши ёки ссудаларнинг қисқариши натижасида 
тижорат банкларида “ортиқча резервлар” юзага келиши мумкин. Бу 
маблағларни эса банклар даромад олиш мақсадида бошқа банкларга қисқа 
муддатга берадилар: бу маблағларга эҳтиёжи бор банклар эса уларни сотиб 
оладилар. Федерал резерв фондларидан аввалларидан резервлани тартибга 
солишда кенг фойдаланилган. 50-йилларга келиб бу манбадан банк 
ликвидлигини таъминлаш учун фойдаланила бошланди. 
Қайта сотиб олиш келишувлари (РЕПО) асосидаги АҚШ давлат қимматли 
қоғозлар бўйича диллерлар, бошқа инвесторлар билан банклар ўртасидаги 
шартномалар банклараро операцияларнинг қўшимча шаклидир. Бу битимларда 
активларни олдиндан келишилган баҳода, белгиланган кунда қайтиб сотиб 
олиш шартлари асосида сотишни амалга оширилади. Бу шаклдаги битимлар 
вақтинча бўш маблағларни жалб қилишни асосий каналига айланди. 
“РЕПО”нинг афзаллиги риск даражасининг пастлигидир, зеро улар давлат 
қимматли қоғозлари билан таъминланадилар. Улар бир кундан бир неча ой 
муддатга тузилиши мумкин, кўп ҳолларда қисқа муддатга тузилади. 
Евро доллар бозорида қарз олиш АҚШ йирик тижорат банкларига мос 
бўлиб, пассивларни бошқариш воситаларидан биридир. Бу тижорат банклари 
чет элда филиаллари мавжуд бўлиши ёки бўлмаслиги мумкин. 
Евродоллар – АҚШ доллирида ифодаланган омонатлар бўлиб, АҚШдан 
ташқаридаги Америка банклари филиаллари ва бошқа тижорат банкларида 
сақланади. Евродоллар Америкалик ёки хорижлик омонатчи АҚШ банкидаги 
маблағларини хорижий банк ёки Америка банк филилига ўтказганда юзага 
келади. Бу операция натижисида АҚШдаги омонатга эгалик хукуки хориждаги 
молиявий муоссасага ўтади, долларда сундириладиган маъмурят юзага келади. 
Бундай ҳолларда АҚШдаги омонатлар ўзгаришсиз қолади, лекин чегарадан 
ташқарида USD депозит маблағлар-евродолларлар юзага келади.
36

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling