А. А. Азларова, М. М. Абдурахманова


тушунчаси “ҳосилавий қимматли қоғозлар” тушунчасидан фарқ қилади


Download 2.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/172
Sana04.11.2023
Hajmi2.83 Mb.
#1746696
TuriУчебник
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   172
Bog'liq
Тижорат банкларининг актив ва пассивларини бошқарув

тушунчаси “ҳосилавий қимматли қоғозлар” тушунчасидан фарқ қилади
Ҳосилавий қимматли қоғозларнинг базавий активлари бўлиб нафақат 
қимматли қоғозлар, балки айрим турдаги товарлар ҳам бўлиши мумкин. 
Амалдаги қимматли қоғозлар бозори тўғрисидаги қонунчиликка асосан 
қимматли қоғозлар ҳосилаларининг қуйидаги турлари муомалада бўлиши 
мумкин: 
1. Опцион; 
2. Қимматли қоғозларга доир фьючерслар; 
3. Депозитар тилхатлар; 
4. Бошқа молиявий воситалари. 
Ўзбекистон 
Республикасида 
муомалага 
қимматли 
қоғозларнинг 
ҳосилаларини чиқаришнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуд, яъни 
мамлакатимиз худудида қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чиқариш тартиб 
- қоидасига кўра қимматли қоғозларнинг ҳосилалари фақатгина акциядорлик 
жамиятларининг қимматли қоғозлари (асосан акциялар) асосида муомалага 
чиқарилиши мумкин. Қимматли қоғозларнинг ҳосилалари эмиссияси амалдаги 
қонунчиликка асосан тегишли давлат органида давлат рўйхатидан ўтиши 
лозим. 
Қимматли қоғозларнинг ҳосилалари эмитенти булиб, ушбу қимматли 
қоғозни ўз номидан ва бу бўйича келиб чиқадиган барча мажбуриятларни ўз 
зиммасига олувчи юридик шахс хисобланади. Қимматли қоғозларнинг 
ҳосилаларини муомалага чиқариш тўғрисидаги қарорни эмитентнинг 
(дилернинг) бу сохага ваколати мавжуд органи томонидан қабул қилинади. 
Ушбу орган қабул қилинадиган қимматли қоғозларнинг ҳосилалари эмиссияси 
проспектини 
тасдиқлайди. 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
амалдаги 
қонунчилигига асосан агарда қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини 
шартномаси фонд биржасининг жойлардаги филиалларида рўйхатдан ўтади. 
Қимматли қоғозларнинг ҳосилалари муомалага нақд ва нақд бўлмаган 
кўринишда чиқарилиши мумкин. Нақд бўлмаган кўринишда чиқарилишда 
глобал сертификат, яъни қимматли қоғозларнинг ҳосилалари шартномасига 


93 
асосан базис активини сотиб олиш ёки сотишни тасдиқловчи қоғоз чиқарилади 
ва бу сертификат депозитарийда ўрнатилган тартиб-қоида асосида сақланади. 
Қимматли қоғозлар тўгрисидаги Ўзбекистон Республикасининг амалдаги 
қонунчилигига асосан қимматли қоғозларнинг ҳосилалари класс ва сериялар 
бўйича тасдиқланиши мумкин.
1. Класс бўйича – бу холатда қимматли қоғозларнинг ҳосилалари 
шартномасининг базис активида бир турдаги қимматли қоғоз (кўп холатда 
акция) ташкил этади. 
2. Серия – бу холатда бир классдаги ва бир ҳил нархдаги ҳамда бир хил 
муддатда тўлов муддати келган базис актив ташкил этади. 
Қимматли 
қоғозларнинг 
ҳосилалари 
шартномасида 
қимматли 
қоғозларнинг олди-сотди муддатини узайтириш, сотувчининг мулки бўлмаган 
қимматли қоғозларни сотиш хамда муддати ўтган қимматли қоғозларнинг 
ҳосилалари сотувга қўйиш амалга оширилмайди. 

Download 2.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   172




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling