A avtomatlashtirish va modernizatsiyalash atamalariga ta’rif bering Автоматлаштириш


Download 125.67 Kb.
bet43/45
Sana25.06.2023
Hajmi125.67 Kb.
#1654812
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45
Bog'liq
INDUSTRIAL

Yoqilg’i sanoati
Ёқилғи саноати. Республика ёқилғи саноати эр қаърида топилган ва қазиб олинаётган кўмир, нефть, газ конлари негизида шаклланган ва ривожланиб бормоқда. Республикада 160 дан ортиқ нефть ва газ конлари очилган, уларнинг 115 таси Бухоро ва ХIVа геологик провинсиясида, 27 таси Фарғона водийси, 10 таси Сурхондарё, 7 таси Устюртда жойлашган. Ҳозир 71 та нефть, газ ва газ конденсат, 3 та кўмир конидан фойдаланилмоқда. 50 дан ортиқ нефть, газ ва газ конденсат кони эса келажакда ишга тушириш учун тайёрлаб қўйилган.
Ёқилғи саноати республика ёқилғи-энергетика мажмуасининг асосий тармоғини ташкил этади ва барча турдаги ёқилғини қазиб олиш, табиий газни тозалаш ва етказиб бериш, нефть маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналаридан иборат. Улар халқ хўжалигининг барча бўғинларида хизмат кўрсатади. Ёқилғи саноатининг йирик корхоналари Тошкент, Фарғона, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида жойлашган.
Нефть саноати ёқилғи саноатининг энг муҳим тармоқла­ридан бири ҳисобланади ва нефтьни қайта ишлаш корхоналари­дан ташкил топади. Ҳозирги даврда саноатнинг бу тармоғи мамлакат халқ хўжалиги ва аҳолининг нефтьга бўлган талабини тўла қондириш имкониятларига эга бўлди. Шу сабабдан ҳам бу тармоқнинг аҳамияти беқиёс.
Нефтьни қайта ишлаш саноати соҳасида Олтиариқ, Фарғона, Бухоро нефтьни қайта ишлаш заводлари ишлаб турибди. Фарғона заводи сурков мойлар ва ёнилғи ишлаб чиқаришга иҳтисослашган, ишлаб чиқариш бўйича 50 га яқин технологик қурилмага эга. Олтиариқ нефть заводи эса ёнилғи йўналишида, Кўкдумалоқ нефть-газ кони очилгандан кейин 1993 йилдан Франсиянинг ТЕКНЕП фирмаси билан ҳамкорликда Бу­хоро вилоятининг Қоровулбозор туманида Бухоро нефтьни қайта ишлаш заводи қурилиши бошланди. Унинг йилига 2,5 млн. тон­на газ конденсатини қайта ишлаш қувватига эга бўлган 1-навбати 1997 йил августда ишга туширилди. Нефтьни қайта иш­лаш заводларида юқори октанли бензин, дизел ёқилғиси, кокс, парафин, мотор мойларига қўшилмалар, энгил машиналар учун мотор ва сурков мойлари (компрессор, турбина, урчуқ мойлари), керосин, битум, суюлтирилган нефть газлари (бутан, техник про­пан ва б.), мазут каби 50 дан ортиқ турдаги нефть маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Янги маҳсулот турлари ишлаб чиқариш дастурига мувофиқ янги технологиялар ўзлаштирилмоқда.
Ёқилғи саноатининг энг муҳим тармоқларидан бири газ саноати ҳисобланади. Газ ёқилғининг жуда арзон тури, иқтисодиётнинг барча соҳаларида кенг фой­даланиш мумкинлиги ҳамда экологик жиҳатдан устунлиги туфайли унга бўлган талаб кундан-кунга ўсиб бормоқда. Агар 1940 йилда республикада атиги 0,7 млн. м3 табиий газ қазиб олинган бўлса, ҳозирги пайтда у 68 млрд. м3 ни ташкил этади. Газнинг республикада қазиб олинаётган ёқилғи балансидаги ҳиссаси 90,1 фоизга тенг.


Download 125.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling