Tashkilotchilik tushunchasi. Ташкилотчилик - моддий - техника таъминоти, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этиш ва тайёр маҳсулотни сотиш жараёнларидан иборат. Ташкилотчиликка кунда юз берадиган муаммоларни тез ҳал этиш билан боғлиқ бўлган фаолият ҳам киради.
Мувофиқлаштириш ва назорат ҳам муҳим вазифалардан ҳисобланади. Тармоқлар, корхоналар, цехлар ва участкалар, бўлимлар ҳамда унда ишлайдиган ходимлар фаолиятини мувофиқлаштириб турилгандагина юқори натижаларга эришиш мумкин. Барча топшириқларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш учун назорат керак.
Tenderlar deganda nimani tushunasiz? Тендерлар - бозорда ёки халқаро бозорда машина ва ускуналарни ҳарид этиш, қурилиш-монтаж ишларини бажариш, ин¬жинеринг хизмати кўрсатиш учун танлов асосида буюртма бе¬риш. Харидор ёки буюртмачи энг аввал конкурс эълон қилиб, ҳаммани ўз шартлари билан таништиради. Шунга асосан конкурсда иштирок этувчи фирмалар, консорсиумлар ёки корхона¬лар ўз таклифларини – тендерларини харидор, буюртмачига юборади. Тендерни инжиниринг фирмалари ҳужжатлаштиради.
Texnik tadbirlarning asosiy guruhlari nimalardan iborat.
Техник тадбирларнинг асосий гуруҳлари қуйидагилардан иборат:
• машина ва механизмлар, жиҳозлар ва асбобларнинг янги ҳамда такомиллашган турлари ва конструкциялари;
• маҳсулотнинг кимёвий ва физик хоссаларини, параметр ва ассортиментларини яхшилаш;
• технологик жараёнларни механизациялаш ва автомат¬лаштириш;
• жиҳозларни модернизациялаш;
• бино ва иншоотларнинг янги типларини яратиш;
• меҳнатни ташкил этиш ва бошқаришнинг янги ва тако¬миллашган усуллари;
• ихтирочилик ва рационализаторлик таклифлари.
Texnologiya so’ziga ta’rif bering Технология (юнонча «течнуе» - санъат, маҳорат, уддалаш ва ...логос - таълимот) - ишлаб чиқариш жараёнида тайёр маҳсулот олиш учун ишлатиладиган хом ашё, материал ёки ярим фабрикатларнинг ҳолати, хоссаси ва шаклларини ўзгартириш, уларга ишлов бериш, тайёрлаш усуллари мажмуидир.
Фан-техника тараққиёти жуда мураккаб жараён бўлиб, ижтимоий ва шахсий хаётнинг барча томонларини қамраб олади.
Фан ва техникани бир-биридан фақат шартли ажратиб кўриш мумкин. Аслида эса улар ёнма-ён туради. Шу сабабли «Фан-техника» атамаси кўп ишлатилади.
Фан-техника тараққиётининг асосини илмий билимлар ташкил этади. Илм ва билим асосида янги техника ва техноло¬гия яратилади, эскилари эса такомиллашади.
Do'stlaringiz bilan baham: |