A avtomatlashtirish va modernizatsiyalash atamalariga ta’rif bering Автоматлаштириш
B Balans usuli tushunchasiga ta’rif bering
Download 125.67 Kb.
|
INDUSTRIAL
- Bu sahifa navigatsiya:
- Bashorat qilishning maqsadi nimadan iborat
B
Balans usuli tushunchasiga ta’rif bering Баланс усули режалаштиришнинг бош усули ҳисобланади. Фақат баланс усулигина асосий пропорцияларни белгилаш, ресурсларнинг жамият эҳтиёжларига мувофиқлигини аниқлаш, режаларни реал ва натижали қилиш имконини яратади. Баланслардан истиқбол ва жорий режаларнинг барча бўлимларини ишлаб чиқишда фойдаланилади. Саноат ишлаб чиқаришини режалаштиришда баланс усулидан кенг фойдаланилади, чунки у халқ хўжалигининг етакчи тармоғи бўлган соҳаларини муайян шароитда аниқ вақт ва маълум фазода яхлит ҳолда, бир бирига боғлиқ техник-иқтисодий кўрсаткичлар ёрдамида акс эттира олади. Баланслар ишлаб чиқаришнинг кўлами ва динамикаси, унинг таркиби ва тузилмаси ҳамда самарадорлиги тўғрисидаги маълумотларни мужассамлаштиради. Уларда саноат тармоғи ва бошқа миллий иқтисодиётнинг тармоқларининг ўзаро муносабатларини кўриш мумкин. Анъанавий қиймат баланслари қаторига: ялпи ижтимоий маҳсулот баланси, миллий даромад баланси, аосий фондлар баланси, товар обороти ва ресурслар баланси, ташқи савдо ва тўлов баланслари киритилади. Балансларнинг энг муҳимларидан бири моддий баланс бўлиб, у маҳсулотларнинг энг муҳим тўпламини қамраб олади. Балансларни ишлаб чиқиш катта билим ва илм, тажриба, ижобий ёндашувлар талаб қилувчи мураккаб ишдир. Режалаштириш амалиётида натура ёки моддий балансларнинг қуйидаги уч туридан: меҳнат қуролларининг баланслари; меҳнат буюмларининг баланслари; халқ истеъмоли буюмларининг балансларидан фойдаланиш мумкин. Моддий баланслар маълум схемалар бўйича ишлаб чиқилиб, унда, бир томондан, маҳсулот ресурслари, иккинчи томондан, унинг айрим қисмлари бўйича тақсимланиши кўрсатилади. Bashorat qilishning maqsadi nimadan iborat? Башорат қилишнинг бир қанча йўллари мавжуд бўлиб, улардан энг асосийларига иқтисодий ва ижтимоий башорат қилиш киради. Уларни бир-биридан шартли ажратиш мумкин, чунки башорат қилишнинг мақсади ва вазифаси бир ҳодиса ёки воқеанинг ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий жиҳатлари билан боғлиқ, бир медалнинг икки томонидир. Башорат қилишнинг мақсади реал объектнинг келажакда фикран ўйланган натижасини таъминлашдан иборат. Ҳодиса ва воқеалар фикрий моделининг натижасига эришиш. Башорат қилишнинг вазифаси эса бу жараённинг олдида турган мақсадга эришиш учун бир қатор ишларни бажаришдан иборат. Download 125.67 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling