A avtomatlashtirish va modernizatsiyalash atamalariga ta’rif bering Автоматлаштириш


H Hozirgi davrda sanoat rejasini tuzishda qo‘llaniladigan qiymat ko‘rsatkichlari


Download 125.67 Kb.
bet14/45
Sana25.06.2023
Hajmi125.67 Kb.
#1654812
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   45
Bog'liq
INDUSTRIAL

H
Hozirgi davrda sanoat rejasini tuzishda qo‘llaniladigan qiymat ko‘rsatkichlari
Саноат маҳсулотларининг натурал ўлчов бирликлари орқали барча саноат тармоқларининг ривожланишини солиштириб бўлмайди, чунки бир тармоқнинг маҳсулоти киловат-соатда ўлчанса, иккинчисиники тоннада, учинчисиники кубметрда ўлчанади ва ҳ.к. Шунинг учун барча саноат тамоқларининг ишлаб чиқарадиган маҳсулотларини ва бажарадиган ишларини ҳисоблашда ягона ўлчов бирлиги бўлиши лозим. Бу ўлчов бирлиги ҳар томонлама бўлиши керак. Бундай вазифаларни қиймат кўрсаткичлари бажаради. Қиймат кўрсаткичлари баҳолар ёрдамида саноатнинг умумий ривожланишини, ўсиш суръатлари ва унинг структурасини аниқлашга имконият яратади.
Қиймат кўрсаткичларини ишлатишнинг яна бир афзал томони борки, бу ҳар хил тармоқлар иш фаолиятини бир бирига солиштириш имкониятини яратиб беради.
Ҳозирги даврда саноат режасини тузишда қўлланиладиган қиймат кўрсаткичлари қуйидагилардан иборат: ялпи ички маҳсулот, товар маҳсулоти, реализация қилинган маҳсулот, норматив соф маҳсулот, соф маҳсулот.
Саноат тармоқларида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар учта катта гуруҳга бўлинади: меҳнат буюмлари, меҳнат қуроллари ва халқ истеъмол моллари.
Меҳнат буюмларига хомашё, материаллар, ёқилғи, электроенергия ва бошқа ишлаб чиқаришда қўлланиладиган буюмлар киради. Бу буюмлар саноатни юқори суръатлар билан ва самарали ривожлантириш учун кўп миқдорда талаб қилинади.
Режалаштириш қанчалик мукаммал бўлса, тараққиёт шунчалик муваффақиятли бўлади.
I
Ijtimoiy mehnat taqsimoti меҳнат тақсимоти маълум буюм ва маҳсулотлар ишлаб чиқариш хажмининг ўсиши ва фан-техника тараққиёти натижасидир. Ишлаб чиқариш кўламининг кенгайиши эса ихтисослашган ишлаб чиқаришнинг Консентрациялашуви ва кичиклашуви, янги саноат тармоқларининг ташкил топиши ва илгари бунёд этилганларни такомиллаштиришни тақозо этади.
Ижтимоий меҳнат тақсимотининг моҳияти ва аҳамияти тўғрисида сўз борганда, шуни айтиш керакки, у туфайли хўжалик ривожланиши натижасида саноатнинг айрим ва мустақил тармоқлари кўпаяди, бу ривожланиш тенденцияси ҳар бир айрим маҳсулотни чиқаришнигина эмас, ҳатто маҳсулотнинг ҳар бир айрим қисмини ишлаб чиқаришни ҳам ва фақат маҳсулот ишлаб чиқаришгина эмас, ҳатто маҳсулотни истеъмол қилишга тайёрлашдаги айрим ишларни ҳам саноатнинг алоҳида тармоғига айлантиришдан иборат.


Download 125.67 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling