A avtomatlashtirish va modernizatsiyalash atamalariga ta’rif bering Автоматлаштириш
Download 125.67 Kb.
|
INDUSTRIAL
- Bu sahifa navigatsiya:
- Модернизациялаш
A Avtomatlashtirish va modernizatsiyalash atamalariga ta’rif bering Автоматлаштириш - илгари одам бажарадиган, бошқариш ва назорат қилиш вазифалари асбоблар, автоматик қурилмалар зиммасига юкланадиган машинали ишлаб чиқаришни ривожлантириш жараёни. Автоматлаштириш жараёнида инсон фақат операторлик вазифасини адо этади. Саноат ишлаб чиқаришини автоматлаштиришдан мақсад - меҳнат унумдорлигини ошириш, маҳсулотлар сифатини яхшилаш, ишлаб чиқаришнинг барча ресурсларидан фойдаланишнинг оптимал шароитини яратиш. Фан-техника тараққиётининг энг замонавий йўналишларидан бири – бу ишлаб чиқаришни модернизация қилишдир. Модернизациялаш – бу барча воқеа, ҳодиса ва жараёнларни, жумладан ишлаб чиқаришни замонавий талабга мослаб ўзгартириш, яъни замонавийлаштириш ва яшартиришдир. Модернизация (франсузча модернисатион, модерне – янги, замонавий) жамият ҳаёт фаолиятининг барча соҳаларида кечадиган мураккаб глобал жараён бўлиб ҳисобланади. Модернизациялашнинг бош мақсади – амалдаги ишлаб чиқариш аппаратини фан-техника тараққиёти талабларига мувофиқлаштириш, асбоб-ускуналар ва ходимларнинг меҳнат унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ҳажмини кўпайтириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифати ва рақобатбардошлигини ошириш, меҳнат шароитларини максимал даражада яхшилаш, ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришдан иборат1. Саноат ишлаб чиқаришини модернизациялашнинг бир қатор асосий йўналишлари ва инструментлари мавжуд. Уларни 6-чизмада кўриш мумкин. Кейинги 20 йил ичида саноат ишлаб чиқаришини модернизациялаш туфайли саноат корхоналарининг бино ва иншоатлари реконструкция қилинди. Эскирган машина-механизмлар, асбоб – ускуналар, узатувчи қурилмалар, агрегат ва аппаратлар, транспорт воситалари ва бошқа асосий фондлар янгилари билан алмаштирилди. Маҳаллий ресурсларга асосланган иннаватсион технологиялар жорий этилди, тайёрланаётган маҳсулотларнинг номенклатураси ва ассортименти кенгайтирилди. Экологик тоза маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. Ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш ва ресурсларни тежаш тизими юзага келди. Сифатни бошқариш тизими, стандартлаш ва сертификатлаш муаммолари оқилона ҳал этилди. Мустақиллик даврида ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта қуришга бир неча трилион капитал маблағ сарфланди. Download 125.67 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling