A avtomatlashtirish va modernizatsiyalash atamalariga ta’rif bering Автоматлаштириш
Davlatning iqtisodiy siyosati, jumladan, sanoat sohasidagi tarkibiy o’zgarishlarga tegishli siyosati
Download 125.67 Kb.
|
INDUSTRIAL
Davlatning iqtisodiy siyosati, jumladan, sanoat sohasidagi tarkibiy o’zgarishlarga tegishli siyosati.
Саноат тараққиётининг муҳим қонуниятларидан бири саноат ходимларининг маданий-техникавий, маънавий-маърифий даражасининг ўсиши, ишлаб чиқариш малакаси ва тажрибасининг тинмай ошиб боришидир. Ўзбекистон меҳнаткашларининг билим ва кўникмаси, ишлаб чиқариш малакаси ва маҳорати, маданий ва маърифий савиясини юқори даражага кўтариш бўйича амалга оширилаётган ишларда ҳам саноатнинг юқори ўрин тутишини кўриш мумкин. Саноат мамлакат мудофаа қобилиятининг моддий асоси, эл-юртда тинчлик ва барқарорликни сақлашнинг муҳим омили, қўшни мамлакатлар мустақиллигини, ҳамкорлиги ва бирдамлигини таъминловчи муҳим соҳадир. Ўзбекистон давлати мудофаасини кафолатлашда саноатнинг роли бебаҳодир. Саноат шундай тармоқки, барча мамлакатларнинг сиёсий, иқтисодий ва ташкилий интилишлари, уларнинг хўжалик жиҳатдан бирлашиши, яъни иқтисодий интегратсия тавсифида ўз ифодасини топади. Натижада барча мамлакатларнинг табиий, меҳнат ва молиявий ресурсларидан, фан-техниканинг барча ютуқларидан оқилона фойдаланиш имкониятлари юзага келади. Саноат, айниқса, оғир саноат бутун ижтимоий ишлаб чиқаришни индустрлаштириш муаммоларини ҳал этиш калитидир. Шу сабабли жамиятнинг моддий-техника асосини қайтадан қуриш ишини ўзбек халқи Президент раҳбарлигида умуман саноат, хусусан, унинг энг муҳим соҳаларини ривожлантиришдан бошлади. Чунки бу соҳалар Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий қудрати, халқ фаровонлигини янада оширишнинг пойдевори ҳисобланар эди, бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолаверади. Меҳнатни ижтимоий ташкил этишнинг энг олий тури - Консентрациянинг юқори даражаси билан кичик бизнес ва тадбиркорликни уйғунлаштириш асосида ижтимоий ишлаб чиқаришни уюштиришнинг илғор усуллари - ихтисослаштириш, диверсификациялаш, кооперативлаштириш ва маҳаллийлаштириш ҳам саноат соҳасида ҳукмронлик қилади ва яхши самаралар беради. Ижтимоий-иқтисодий тараққиётни жадаллаштиришни таъминловчи буюк ҳаракатлантирувчи куч - рақобат, яъни беллашув, рақиблар кураши ҳам саноат соҳасида ривож топади. Илғор техника ва технологиялардан фойдаланиш, материалларнинг янги турларини яратиш, меҳнат унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини юқори даражага кўтариш, ишлаб чиқаришнинг бошқа бир қатор техник-иқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш асосида унинг самарадорлигини кўтариш учун ҳаракат ва бошқа меҳнат анъаналари ҳам аввало, саноат соҳасида вужудга келган ва келмоқда. Мустақилликнинг афзалликлари ва давлатнинг иқтисодий сиёсати саноатнинг етакчи ўрнини янада оширмоқда. Ислоҳотларнинг асосий йўналишлари ва уларнинг ечимини топиш даставвал саноат соҳасида амалга оширилмоқда ва яхши самара бермоқда. Download 125.67 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling