A avtomatlashtirish va modernizatsiyalash atamalariga ta’rif bering Автоматлаштириш
Beshta asosiy tamoyilga ta’rif bering
Download 125.67 Kb.
|
INDUSTRIAL
- Bu sahifa navigatsiya:
- Biznes reja tuzishda yoritilishi mumkin bo‘lgan bo‘limlar
Beshta asosiy tamoyilga ta’rif bering.
Бошқарув тамойиллари деганда, раҳбарлик қилишнинг фундаментал қоидалари тушунилади. Улар иқтисодий қонунлар ҳаракати ва бошқариш усуллари билан боғлиқ бўлган воқеликларнинг моҳиятини акс эттиради. Бошқариш механизмини қуйидагича таърифлаш мумкин: қонунлар - тамойиллар - усуллар - услублар Ушбу механизмнинг энг муҳим элементи Қонун ҳисобланади. Шу сабабли у тўғрисида икки оғиз сўз айтиш керак бўлади. Қонун - бу, объектив борлиқда турли ҳодисалар ўртасида киши онгидан ва ихтиёридан ташқари, ҳамма мавжуд бўлган зарурий боғланиш, муносабатдир. Масалан, ижтимоий ва иқтисодий тараққиёт қонунлари: талаб ва таклиф қонуни, қиймат қонуни ва бошқалар. Қонун - бу давлат ҳокимияти томонидан қабул қилинган, ҳамма учун, шу жумладан, саноат ишлаб чиқаришида меҳнат қилаётганлар учун ҳам мажбурий бўлган ижтимоий-ҳуқуқий меъёр ва муносабатларни белгиловчи расмий ҳужжат. Масалан, Конституция - Ўзбекистон давлатининт асосий қонунидир. Тамойилларни бошқарув фани назарияси ва амалиётнинг пойдевори дейиш мумкин. Маълумки, пойдевор қанча мукаммал ва мустаҳкам бўлса, бошқарув аппарати шунчалик қудратли бўлади. Бошқарув тамойилларининг шаклланиши чуқур тарихий илдизга эга. Хусусан, Ўзбекистонда бу тамойиллар Амир Темур ҳукмронлиги даврида шакллана ва ривожлана бошлаган. Буюк Соҳибқирон давлати ўзининг ихчам, тезкор бошқариш девонига эга бўлиб, яккахонлик, иерархия (бўйсуниш тартиби), билимдонлик, илмий, жавобгарлик, демократия каби тамойиллар асосида бошқарилган. Biznes reja tuzishda yoritilishi mumkin bo‘lgan bo‘limlar Бизнес-режа замонавий ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва бошқаришнинг муҳим воситасидир. Шу сабабли унинг моҳиятини, аҳамиятини, мазмунини чуқур англаш зарур. Бу масала ҳақида гап борганда энг аввало, бизнес-режа нима учун керак? – деган савол туғилади. Бундай режа энг аввало, банкир ҳамда инвесторларга зарур. Чунки корхона (фирма) ўз лойиҳасини амалга ошириш учун улардан пул маблағлари сўрайди. Иккинчидан, бизнес-режа корхона (фирма) ходимлари учун керак. Улар ўзларининг мақсад, вазифаларини, истиқболни билишлари зарур. Учинчидан, энг асосийси ишбилармон, тадбиркор, корхона (фирма) раҳбари ўз ғояларини, уларнинг тўғри ва реаллигини билиши керак. Бизнес-режада қуйидаги нарсалар ёритиладиган бўлимлар бўлади: бизнеснинг мақсади ва асосий ғояси; корхона (фирма) ишлаб чиқарадиган маҳсулот (хизмат)нинг ўзига хос хусусияти ва улар билан бозор эҳтиёжини қондириш; айрим бозор сегментларида фирманинг хулқ-атвори, стратегиясини белгилаш; ташкилий қоида ҳамда ишлаб чиқариш таркибий тузилишини белгилаш (аниқлаш); ишнинг молиявий лойиҳасини шакллантириш (шу жумладан, молиялаштириш стратегияси ва инвестициялаш бўйича таклифлар); фирманинг ривожланиш истиқболлари бўлимлари. Бизнес-режани тузиб чиқиш жараёнида қуйидагиларга эришамиз: биринчидан, ўзимиз бошлаётган ишни пухта билишга эришамиз; иккинчидан, харажатларни биламиз, корхонани яхши бошқаришга эришамиз; учинчидан, ўз ғоямизни бошқарилувчига тез етказамиз ва молиявий фаолиятимизни режа асосида олиб боришга эришамиз. Бизнес-режа жуда кўп бўлимлардан иборат: Резюме (хулоса). Корхона (фирма) ҳақидаги маълумотлар. Товар (маҳсулот ёки хизмат) турлари. Сотув бозори. Маркетинг стратегияси. Ишлаб чиқариш дастури. Ишлаб чиқаришни ташкил этиш. Корхонанинг ташкилий-режа шакли. Молиявий режа. Лойиҳанинг рентабеллиги (фойдалилиги, самарадорлиги, натижалилиги). Download 125.67 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling