145
XII БОБ. КОРХОНА МАТРИЦАЛИ БИЗНЕС–МОДЕЛИНИ
ШАКЛЛАНТИРИШ
12.1. Корхона самарадорлигини баҳолашда иқтисодий матрица
моделлари
Матрицали таҳлил иқтисодий таҳлилнинг бошқа усулларига
нисбатан бир қатор янги имкониятларга эга: кузатилмайдиган
элементларнинг интерполяцияси (
Интерполация сўзининг бизнес
луғатига кўра маъноси: Интерполация - бу икки маълум қиймат
орасида жойлашган миқдорнинг қийматини тахминий ҳисоблаш
усули. Ҳар қандай турдаги оралиқ қийматни топиш. Бир қатор
қўшни маълум қийматлар учун ўзгарувчан қиймат (мат ва
стат.),ишлаб чиқариш ва иқтисодий жараёнларнинг мантиқий
тузилишини аниқлаш, омилларнинг ўзаро таъсирини батафсил кўриб
чиқиш, таҳлил қилишда математик
дастурлаш усулларидан
режанинг оптималлигини аниқлашда фойдаланиш ва бошқалар.
Матрицали таҳлил ишлаб чиқариш бирлашмалари, тармоқлар,
иқтисодий
районлар, республикалар, мамлакат халқ хўжалигининг
хўжалик
фаолиятини, иқтисодиётни бошқариш жараёнларини
(ҳужжат айланишини таҳлил қилиш, кўрсаткичлар ҳаракати,
бошқарув вазифаларининг ўзаро боғлиқлиги ўрганиш учун
ишлатилади), шунингдек, алоҳида иқтисодий жараёнлар (бухгалтер
баланси, нақт пул ҳаркати ва бошқалар).
Do'stlaringiz bilan baham: