А. Э. Тангиров бизнес ижроси ва


-расм. “3D - Компетенли бизнес-моделнинг” ўзаги


Download 1.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/147
Sana19.06.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1609062
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   147
Bog'liq
Тангиров Наширдаги Ўқув қўл 250 бет

 
13.6-расм. “3D - Компетенли бизнес-моделнинг” ўзаги 
 
Имкониятлар алоҳида бизнес-жараёнини амалга оширишга 
имкон берувчи муайян мезонлар тўплами билан ифодаланади. 
Корхонанинг ресурслари, қобилиятлари ва малакалари бир-
бири билан боғлиқ бўлиб, уларнинг муайян фаолият тури (ёки 
иқтисодий кўрсаткич: ишлаб чиқариш ҳажми (товар айланмаси), 
сотишдан тушган даромад, харажатлар ва бошқалар) билан 
уйғунлашувининг синергик таъсири, оператив ва стратегик 
қарорларни қабул қилишда тегишли ҳаракат механизмини 
шакллантириш имконини беради.
Одам, оддатда, уч ёки тўртдан ортиқ миқдорий бўлмаган 
омилларнинг қиёсий аҳамияти ҳақида аниқ хулоса чиқара олмайди. 
Демак, бу масалани ечиш матрицалар усулини қўллаш асосида 
мумкин бўлиб, маълумотни ҳар хил турдаги матрицалар бўйича, 
учта хусусиятни: ресурслар, қобилият ва малакаларни бирлаштирган 
ҳолда тақдим этиш имконини беради.
Шунга асосланиб, "3D-модел" омиллари ўртасидаги боғлиқлик 
жуфтлашган муносабатларнинг учта гуруҳи бўйича баҳоланади: 
• 1-гуруҳ — муносабатлар {ресурслар, кўрсаткич ёки “Х” 
омил}; 
Қоблиятлар 
Компетенция 
Ресурслар 
“3D” бизнес-
моделнинг 
ўзаги 


160 
• 2-гуруҳ — муносабатлар {ресурслар, қобилиятлар}; 
• 3-гуруҳ — муносабатлар {қобилият, малака}. 
Бу муносабатлар муайян қийматлар, параметрлар бўйича 
ўрнатилиши ёки маълум балл шкаласи бўйича эксперт усули билан 
аниқланиши мумкин. 
Корхонанинг 
бизнес-моделини 
шакллантиришда 
ушбу 
ёндашувни қўллаш умуман корхонанинг ривожланиш жараёнларини 
янада 
самаралироқ 
асослаш, 
бозор 
иқтисодиётининг 
трансформацион шароитида корхона фаолияти самарадорлигини 
ошириш имконини беради, шунингдек, корхонанинг асосий 
ваколатларини аниқлаш жараёнини осонлаштиришга имкон беради. 
Бу келажакда корхонани ривожлантириш бўйича қарорлар қабул 
қилиш учун жуда муҳимдир. 

Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling