А. Э. Тангиров бизнес ижроси ва


Download 1.91 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/147
Sana19.06.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1609062
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   147
Bog'liq
Тангиров Наширдаги Ўқув қўл 250 бет

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
5.3. Бизнес-жараёнларини бошқариш самарадорлигини баҳолаш. 
Замонавий бозор шароитида рақобат шароитларининг 
ўзгаришлар 
суръати 
сезиларли 
даражада 
тезлашди, 
бу 
корхоналардан тезроқ жавоб топишни талаб қилади. Рақобатнинг 
кучайиши, технологияларнинг мураккаблашуви, давлат томонидан 
тартибга солиниши, кўпгина товарларнинг ҳаёт цикли қисқариши, 
кадрларга бўлган талабларнинг ўсиши - бу ва бошқа бир қатор 
муаммолар замонавий маҳаллий корхоналарни бошқаришга тобора 
илғор бошқарув усуллари ва технологиялари қўллаш талабларни 
қўймоқда. 
Ушбу шартлар бизнес захираларини аниқлашни талаб қилади, 
чунки юқори рақобатбардошликни сақлаб қолиш учун корхона 
динамик ва олдиндан айтиб бўлмайдиган бозорда самарадорликнинг 
барқарор ўсишини ва захиралардан оқилона фойдаланишни 
таъминлашга, фақатгина бизнес-жараёнларни ишончли бошқариш 
тизими мавжуд бўлган тақдирдагина эришиш мумкин.. 


66 
Корхонани 
бошқариш 
тизими 
самарадорлик 
ва 
натижадорликни оширишга қаратилган бўлиши керак, яъни фаолият 
натижаларини таҳлил қилиш ва қарорлар қабул қилиш тизимини 
яратишни талаб қилади, бу нафақат мавжуд номувофиқликларнинг 
сабабларини аниқлайди ва йўқ қилади, балки уларнинг юзага 
келиши мумкинлигини ҳам белгилайди. Бунинг учун бизнес-
жараёнларнинг самарадорлиги ва натижадорлиги кўрсаткичларини 
ажратиш ва уларнинг доимий мониторингини олиб бориш зарур. 
Корхонанинг бизнес-жараёнлари фаолияти самарадорлигини 
баҳолаш муаммоли соҳаларни аниқлаш, ўз вақтида бошқарув 
қарорларини 
қабул 
қилиш 
имконини 
беради. 
Бизнес-
жараёнларининг ишлаш кўрсаткичлари турли жараёнлар учун жуда 
бошқача характерга эга бўлиши мумкин ва нафақат бутун 
жараённинг натижасини, балки жараённинг алоҳида таркибий қисми 
(функцияси) натижасини ҳам тавсифлаш имконини беради. 
Корхонанинг бизнес-жараёнларини баҳолашнинг аҳамияти 
қуйидаги вазифаларни ҳал қилиш зарурати билан боғлиқ: 
- корхона муаммоларини ҳал қилишда бўлинмалар ва 
мансабдор шахсларнинг ўзаро муносабатларида муаммоли жойларни 
топиш; 
- корхона фаолиятининг асосий ва қўшимча йўналишларини 
кейинчалик уларни бизнес-жараёнларга ажратиш учун белгилаш
- корхона ишини тартибга солувчи ҳужжатларнинг тартибли ва 
шаффоф тизимини шакллантириш учун зарур шарт-шароитларни 
яратиш. 

Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   147




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling