А230103-Мақроиқтисодиёт Ф. и о
Download 1.19 Mb.
|
мехнат бозори диплом2023
1.1.1-жадвал
Меҳнат бозорининг назарий асослари
ходим, энг аввало, ўзининг интеллектуал, ижодий салоҳияти билан ўта рақобатбардош бўлади. Янги даврга келиб, меҳнат бозори ҳам туб ўзгаришлар ясайди ва унда ёлланма ходимнинг мутлақо янгича ролини белгилаб беради. Агар меҳнат бозорида ёлланма ходимнинг рақобатбардошлигини анъанавий таълим тизимидаги касб ва малака даражаси талаб қилган билимлари ва кўникмалари белгилаган бўлса, хозирги замон иқтисодиёти учун бу етарли эмас. Яъни инновацион ишлаб чиқариш ёлланма ходимнинг муттасил равишда ўз билими ва малакасини ошириб бориши билан бирга, ундан ижодий салоҳиятни, пайдо бўладиган муаммоларга тубдан янгича ёндашишга қодирликни талаб қилади. Замонавий меҳнат бозорининг энг янги назарияси 2010 йилда иқтисодиёт соҳасида Нобель мукофотига сазовор бўлган уч иқтисодчи олим – АҚШлик Питер Даймонд ва Дэйл Мортенсен ҳамда Буюк Британия Академиясининг аъзоси Кристофер Писсаридес томонидан илгари сурилди. Агар Питер Даймонд ва Дэйл Мортенсен баъзан меҳнат бозорида бўш иш жойлари кўп бўлганда ҳам ишсизлик пайдо бўлади, деган хулосага келган бўлсалар1, Кристофер Писсаридес2 ўзининг инқилобий назарияси – ишсизлар иш жойини қанча фаол қидирсалар, шунча кўп иш жойлари яратилишини асослаб берди. Унинг фикрича, ишсизлар фаол иш изласалар, иш берувчиларнинг янги иш жойлари яратишдан манфаатдорлиги ортади. Чунки улар ўзлари ташкил этаётган янги иш жойларига, албатта, талаб бўлиши, натижада ишлаб чиқариш кўламлари ва даромад ортишига ишончлари комил бўлади. Меҳнат бозори мавзусига оид турли хорижий назариялар қаторида МДҲ давлатлари ва ўзбекистонлик иқтисодчи олимларининг тадқиқотлари ҳам муҳим методологик аҳамиятга эга. Меҳнат бозорини аҳолининг иш билан бандлиги сиёсатини амалга ошириш орқали тартибга солишга нисбатан турлича ёндашувлар, энг аввало, “иш билан бандлик соҳаси” ва “меҳнат бозори” тушунчаларига турлича ёндашувларга асосланади. Собиқ маъмурий-буйруқбозлик ва тақсимлаш тизимидан мулкчиликнинг турли шакллари ва кўп укладли иқтисодиётга асосланган иқтисодиётни ривожлантиришнинг бозор йўналишига ўтиш ҳаётнинг барча соҳаларидаги ижтимоий муносабатларда туб ўзгаришларни келтириб чиқарди. Меҳнатга лаёқатли аҳолининг иш билан бандлиги соҳасида жиддий ўзгаришлар рўй бермоқда. Иқтисодий фаол аҳолининг (иш берувчилар, ёлланма ходимлар, мустақил иш билан бандлар, ёрдамлашадиган оила аъзолари, ишсизлар ва бошқалар) мақоми ўзгармоқда, ходимларни ишга ёллашнинг янги тизими шаклланяпти. Хусусан, ходимларни ишга ёллашда контрактлар, муваққат меҳнат шартномалари ва ҳоказоларга устуворлик бериляпти. Янги шаклланиб бораётган ишлаб чиқариш муносабатлари корхоналардаги жамоа шартномалари, тармоқ тариф битимлари ва бош битимда ўз ифодасини топмоқда. Шу муносабат билан бозор муносабатларини шакллантиришга киришган мамлакатларда, шу жумладан, Ўзбекистонда ижтимоий-меҳнат муносабатлари, мавжуд назария ва амалиётда уларнинг роли ва аҳамиятига оид тасаввурлар тубдан қайта кўриб чиқилди. Яқин вақтгача иш билан бандлик назарияси ишчи кучи товар эмаслиги тўғрисидаги нуқтаи назарга асосланган эди. Ўнлаб йиллар давомида мазкур масала хусусида баҳс-мунозаралар давом этди. Ишчи кучининг товар шаклида эмаслиги, меҳнат соҳасида бозор муносабатларининг ривожланмаганлиги собиқ мустабид тузумда мулкчиликнинг биргина давлат шакли мавжудлиги ва ҳукмрон эканлиги билан изоҳланар эди. Бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнида эса ишчи кучининг товар шакли, ишсизлик эса бозор иқтисодиётининг табиий кўриниши эканлигини эътироф этиш энг асосий масаладир. Ўтиш иқтисодиётини бошидан кечираётган мамлакатлар учун уларнинг аҳамияти, айниқса, катта. МДҲ мамлакатларининг айрим олимлари иш билан бандлик сиёсатида, “меҳнат”ни “иш билан бандлик”ка тенглаштирадилар. В.Н.Бобков, Э.Саруханов, А.Асалиев, А.И.Рофелар иш билан бандликни меҳнат фаолиятига киришиш, деб ҳисоблайди ҳамда меҳнат бозорини иш билан бандлик деб аташ, меҳнат бозорини тартибга солишни эса иш билан бандлик ва ишсизлик муаммосини тартибга солиш, деб аташ тўғри бўлади, деган хулоса чиқаради1. У иш ўрнини эгаллаш бўйича муносабатлар иш билан бандлик муносабатларидир, деб ҳисоблайди. Инсон ишга киришиши билан бу муносабатларнинг амал қилиши тўхтайди, шу вақтдан бошлаб навбатдаги – меҳнат фаолияти босқичи бошланади ва бу иш билан бандлик ҳамда меҳнат билан боғлиқ эмас. Бу нуқтаи назарга зид қарашларда меҳнат бозори, иш билан бандлик ва уларни тартибга солиш жараёнлари фарқланади. Ушбу қараш тарафдорлари ишчи кучини такрор ҳосил қилиш ва меҳнат бозори иш билан бандликнинг таркибий қисмлари, деб ҳисоблайдилар. Масалан, Ю.Г.Одегов, Г.Г.Руденко, М.И.Кулапов, С.А.Карташовлар меҳнат бозори одамлар ишлаб чиқариш қобилиятларини такрор ҳосил қилиш бўйича бозор муносабатларининг тизими2, деб эътироф этадилар. Меҳнат бозори иш берувчи учун ишчи кучини жалб этган ҳолда моддий неъматлар ишлаб чиқариш имкониятини беради. Ёлланма ходим эса ўз ишчи кучини сотиш ҳисобига меҳнатига яраша ҳақ олади ва ўзининг меҳнат қобилиятини такрор ҳосил этади. “Рынок труда” номли ўқув қўлланмада меҳнат бозорининг шаклланиши ва ривожланиши, унинг турлари ва шакллари, ишлаш механизми, меҳнат бозори моделлари ҳамда ишсизликни камайтириш йўллари ва иш билан бандликни тартибга солиш механизмлари тадқиқ этилган. Шунингдек, мавзуга доир жиҳати бўйича аҳолини иш билан таъминлаш дастури ва иш билан бандлик хизмати фаолияти самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари таснифининг илмий асослари тадқиқ этилган1. Тарасова Н. “Трудовые отношения в условиях глобализации и технологической революции” номли мақолада ахборот ва коммуникацион технологияларни иқтисодиётнинг деярли барча соҳалари ва тармоқларига ўлкан ва глобаль миқёсда ҳамда ҳар қандай тармоқ ёки хизматларга тегишли фирмаларнинг ҳар бир функциясига таъсир кўрсатиши илмий жиҳатдан асослаб берилган2. Профессор Холмўминов Ш.Р. ва Арабов Н.У. ларнинг “Меҳнат бозори инфратузилмаси” номли ўқув қўлланмасида меҳнат бозори инфратузилмаси ва унинг таркибий қисмлари ўзаро узвий боғлиқлиги илмий-назарий жиҳатдан таҳлил этилиб, уни ривожлантириш самарадорлигини комплекс баҳолаш ва истиқболлаштириш услубияти ҳамда давлат ва нодавлат иш билан бандлик хизматлари шаклланиши ва ривожланишининг асосий йўналишлари аниқланган. Шунингдек, меҳнат бозорини тартибга солишнинг ташкилий- иқтисодий механизмини такомиллаштириш ва меҳнат бозори инфратузилмасини ривожлантириш самарадорлигини оширишнинг стратегик концепцияси ишлаб чиқилган3. Академик С.С. Ғуломовнинг “Ахборот тизимлари ва технологиялари” асарида иқтисодиётни бошқаришда ахборот технологияларининг аҳамияти, иқтисодий ахборот тизимлари ва технологияларини ишлаб чиқиш асослари, ахборот ва технологик таъминоти, иқтисодиётда автоматлаштирилган ахборот тизимлари ва технологиялари каби масалалар тадқиқ этилган4. Бир гуруҳ МДХ олимлари иш билан бандликка: ишлаб чиқариш (меҳнат – ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун ходимни ишлаб чиқариш воситаси билан боғлаш воситаси); истеъмол (ходим меҳнати моддий жиҳатдан рағбатлантирилади); меҳнат тақсимоти (ходимнинг меҳнат фаолияти бирор соҳасига бириктириб қўйилиши) нуқтаи назарлари билан асослайди. Ўзбекистонда амалга оширилаётган ва тобора чуқурлашиб бораётган ўзгаришлар иш билан бандлик муаммосини янгича идрок этишга туртки бўлмоқда. Жумладан, илгарилари бу, энг аввало, ишлаб чиқариш билан боғлиқ ижтимоий-иқтисодий муносабатлар соҳасини қамраб олган бўлса, бугунги шароитда меҳнат бозорининг пайдо бўлиши, шаклланиши ва ривожланиши билан мазкур тушунча чегаралари кенгайиб бормоқда. Мамлакат иқтисодиётининг очиқлиги ва унинг жаҳон миқёсига чиқиши муносабати билан иш билан бандликнинг халқаро мезонларга таққосланиши, ушбу категория кўрсаткичларини жаҳон кўламида қўллаш объектив заруратга айланмоқда. Ўзбекистонлик олимлар Л.П.Максакова, Д.А.Ортиқова, З.Я.Худойбердиев, К.З.Хомитовларнинг фикрича, иш билан бандликни меҳнат фаолиятидан ажратиш мумкин эмас, чунки бу ҳолда у ўз маъносини йўқотади. Бизнингча эса, меҳнат бозори орқали ёлланма ходим меҳнат қилиши мумкин бўлган иш жойини эгаллаш имконияти яратилади, иш берувчи эса фойда олиш учун зарур товарлар ишлаб чиқариш имкониятига эга бўлади. Демак, меҳнат бозори ёрдамида аҳолининг иш билан бандлигини таъминлаш шарт-шароитлари яратилади. Меҳнат бозорини тартибга солиш йўналишларидан бири эса айнан шу шарт-шароитларни яратишдир. Мамлакатимиз иқтисодчи олимларидан Р.А.Убайдуллаева, Қ.Х.Абдураҳмонов, Н.Қ.Зокирова, Б.Х.Умурзаков, Н.Х.Раҳимова ва В.А.Имомовлар “Меҳнат бозори – ишга қобилиятли аҳолининг фаол (иш билан банд ва меҳнатга муҳтож аҳоли) қисмлари ва иш берувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларни тартибга солувчи, “меҳнат қобилияти”ни сотиш-сотиб олишни амалга оширувчи ҳамда ишчи кучига талаб ва таклиф ўртасидаги нисбатларни бевосита барқарорлаштирувчи кўп омилли, мураккаб ижтимоий-иқтисодий жараёнлар тизимидир”, деб қарайдилар. Аҳолининг иш билан бандлиги соҳаси таркибига, меҳнат бозоридан ташқари, аҳолининг ўзини-ўзи иш билан таъминлаши, уларнинг уй хўжаликлари таркибидаги фаолиятлари, кадрларни тайёрлаш ва ишга жойлаштириш мақсадли дастурлари ҳам киради. Яъни иш билан бандлик соҳаси “меҳнат бозори” тушунчасидан кенгроқдир. Меҳнат бозорини тартибга солиш иш билан бандликнинг бир қисми ҳисобланади. Маҳаллий иқтисодчи олимлардан Д.Н.Раҳимова, Г.Қ.Абдураҳмонова, Ш.Р.Холмўминовлар иш билан бандлик ва меҳнат бозорини макроиқтисодиёт билан боғлиқ ҳолда тадқиқ этиш зарурлигини уқтиради. Иш билан бандлик ва меҳнат бозори умумий макроиқтисодий тизимнинг бир-бири билан боғлиқ унсурларидир. Шунинг учун иш билан бандлик ва меҳнат бозорининг ҳозирги даврдаги муаммоларини ўрганиш мазкур концепцияга асосланиши керак, деб хисоблайди. Шундай қилиб, иш билан бандлик макро, шунингдек, микродаражадаги (бевосита корхоналарда, ишлаб чиқариш соҳаси ва бозорда) ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг турли шаклларини ўзида мужассамлаштирган умумиқтисодий категориядир. Шу маънода биз иш билан бандликка оид назарияларни умумлаштирган ҳолда иш билан бандликни жисмоний шахсларнинг қонунга зид бўлмаган, уларнинг шахсий ва ижтимоий эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ, иш ҳақи ёки меҳнат даромади келтирадиган фаолияти, шунингдек, бунда меҳнат бозорида ишчи кучига талаб ва таклифнинг миқдор ҳамда сифат жиҳатдан мутаносиблиги даражасини акс эттирувчи ижтимоий-иқтисодий муносабатларнинг пайдо бўлиши, деган тарзда ифодалаймиз. Меҳнат бозорини тартибга солиш асосий концепцияларининг таҳлили иқтисодий назарияда меҳнат бозорини тартибга солиш масалаларини кўриб чиқишда энг асосийси, давлатнинг меҳнат бозорида рўй бераётган жараёнларга аралашуви даражаси ҳамда меҳнат бозорини тартибга солиш усуллари ва тадбирларини аниқлашдан иборат, деган хулоса чиқариш имконини беради. Амалда меҳнат бозорини тартибга солиш механизми мустақил иқтисодий категория сифатида тадқиқ этилмаган, фақат иқтисодиётни тартибга солиш механизми доирасида кўриб чиқилган. Меҳнат бозорини тартибга солиш механизмларини шакллантириш зарурати иқтисодий ҳаётдаги тафовутлар, турли мамлакатлардаги ижтимоий қатламлар манфаатлари, вақт тафовутлари, иқтисодий тизимларнинг (улар доирасида меҳнат бозорини тартибга солишнинг у ёки бу усулларидан фойдаланилади) ўзига хос хусусиятлари билан боғлиқдир1. Бозор иқтисодиёти жамиятни иқтисодий ташкил қилиш шакли ҳисобланади ва турли бозор тизимларининг амал қилишига асосланади. “Бозор” тушунчасига ягона умумлашган ёндашув мавжуд эмас. Сон-саноқсиз бозорлар мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири маълум вазифани бажаради. Умумлашган ҳолда “бозор” тушунчасида кўплаб тамойилларга, асосийси, иқтисодий фаолият эркинлиги тамойилига асосланган ишлаб чиқариш, тақсимлаш, айирбошлаш ва тақсимлаш жараёнларида ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар ўртасидаги турли-туман иқтисодий муносабатлар тизими кўзда тутилади2. Бошқача айтганда, бозор – бу 1) қандайдир товарларга талаб ва таклиф дуч келадиган жой; 2) товарлар олди-сотдиси жараёнида юзага келадиган сотувчилар ва харидорлар ўртасидаги ўзаро муносабатлар; 3) бозор муносабатларини тартибга соладиган давлат ва нодавлат институтлари мажмуидир3. Бозор хилидаги иқтисодий тизим инсон фаолиятининг турли соҳаларини қамраб оладиган ўзаро боғлиқ бозорлар, шу жумладан, товарлар ва хизматлар бозори, меҳнат бозори, молия бозори (валюта бозори ва қимматбаҳо қоғозлар бозори) мажмуида гавдаланиши мумкин4. Ушбу тизимда меҳнат бозори алоҳида ўрин тутиб, унинг ўзига хос жиҳатлари қолган бозорлардан ажратиб туради. Меҳнат бозорида ҳам бошқа бозорлардаги каби субъектлар амал қилади. Бироқ бошқа бозорлардан фарқ қилиб, меҳнат бозорини ўз хоссаларига кўра, ижтимоий – иқтисодий тизим (“юмшоқ”) ларга киритиш мумкин. Ушбу бозорнинг асосий ресурси инсон, интеллектуал салоҳият, шахсий, руҳий-физиологик сифатлар, унинг хоҳишлари ҳисобланганлиги учун ҳам ижтимоий тизим ҳисобланиб, уларни ҳисобга олмасдан туриб, ижтимоий тизимни бошқариш самарасиздир1. Меҳнат бозорининг иқтисодий хусусияти шунда ифодаланганки, меҳнат ресурсларининг билимлари ва касбий кўникмалари иқтисодиёт тармоқлари ва корхоналар инновацион салоҳияти, рақобатбардошлиги ва унумдорлигини оширишга қаратилган. Меҳнат бозори умумий маънода иш ўринларига даъво қилувчи шахслар ва бўш иш ўринларига ишчиларни ёллашни хоҳловчи шахсларни қамраб олувчи иқтисодий тушунча сифатида таърифланади2. Бугунги кунга келиб, илмий адабиётда “меҳнат бозори”ни талқин қилишнинг ягона ёндашуви мавжуд эмас. Кўп сонли таърифлар меҳнат бозорининг маълум жиҳатларига урғу беради ҳамда унинг тор доирадаги ёки кенгайтирилган изоҳини акс эттиради. Меҳнат бозори тор маънода ишчи кучига бўлган талаб ва таклифнинг ўзаро таъсири ва келиштириш механизмларидан бири сифатида қаралади. Меҳнат бозори кенг маънода иш берувчилар – турли фаолият билан шуғулланувчилар (корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, компаниялар ва ҳ.к.), индивидлар ва турли ижтимоий гуруҳлар ўртасида ишга ёллаш, ҳақ тўлаш ва меҳнат шароитлари, ижтимоий кафолатлар ва ижтимоий ҳимоя юзасидан вужудга келадиган ижтимоий-иқтисодий муносабатлар тизими ҳисобланади1. Меҳнат бозори бозор иқтисодиётининг таркибий қисми сифатида иш берувчилар ва ёлланма ишчи кучининг келишилган манфаатли ижтимоий муносабатлари тизимини ўзида мужассамлаштиради. Меҳнат бозори – бу биринчидан, ишчи кучига бўлган талаб ва таклиф ўртасидаги иқтисодий муносабатлар мажмуи; иккинчидан, турли иқтисодий ва ижтимоий манфаатлар ва вазифаларнинг туташган жойи; учинчидан, корхоналар нуқтаи назаридан алоҳида корхоналар ва унинг ишчилари, потенциал ёки ҳақиқий ишчилар, аммо фирма доирасида янги иш ўринларига ўтиш ҳақида ўйлаётган ишчиларнинг ўзаро муносабатлар майдонидир. Меҳнат бозори мамлакат ижтимоий-иқтисодий тизимининг барча унсурлари, кўрсаткичлари, шароитлари билан бирга, нисбатан мустақил таркибий қисми ҳисобланиб, унинг доирасида ишчи кучига бўлган талаб ва таклифни келиштириш жараёни амалга оширилади2. Шундай қилиб, меҳнат бозорида амалда жамиятда юз берадиган барча ижтимоий-иқтисодий муносабатлар акс этади, бу эса меҳнат бозорини турли белгилари бўйича таснифлашга асос бўлади. Адабиёт манбаларининг таҳлили ва умумлаштирилиши 1.1.2–жадвалда мужассамлашган меҳнат бозорининг таснифланишини тузиш имконини берди. Меҳнат бозорининг амал қилиш механизми унинг муҳим унсури ҳисобланади ва турли иш берувчилар гуруҳлари ва ишга муҳтож ва ёлланиб ишлашни хоҳловчи меҳнатга лаёқатли аҳоли ижтимоий жиҳатдан турлича эҳтиёжларининг ўзаро таъсири ва келишувини ўзида мужассамлаштиради. Меҳнат бозорининг амал қилиш механизми ишчи кучига бўлган талаб, ишчи кучи таклифи, ишчи кучининг баҳоси, рақобат каби унсурларни мужассамлаштирувчи маълум таркибий тузилишга эга. 1.1.2-жадвал Меҳнат бозорини турли белгилари бўйича таснифланиши1
Келтирилган унсурларнинг ўзаро таъсири талаб ва таклиф механизми, деб аталади. Ишчи кучига бўлган талаб иқтисодиётнинг маълум вақт давомидаги маълум миқдордаги ишчи кучига бўлган эҳтиёжини ифодалайди. Иш берувчилар, ёлланма ишчилар, ишсизлар, ўзини ўзи банд қилувчилар ҳамда ёлланиб ишламайдиган, фаолияти меҳнат бозори инфратузилмаси орқали тартибга солинадиган шахслар меҳнат бозоридаги муносабатлар субъектлари ҳисобланишади. Ҳозирги замон меҳнат бозорида инсон ресурсларини бошқариш бўйича қарор қабул қилувчи шахсларда мужассамлашган турли корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, компаниялар иш берувчилар сифатида чиқадилар. Download 1.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling