А230103-Мақроиқтисодиёт Ф. и о


Download 1.19 Mb.
bet3/26
Sana06.05.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1435756
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
мехнат бозори диплом2023

Тадқиқотнинг объекти. Ўзбекистон Республикаси меҳнат бозори, унинг конъюнктураси тадқиқот объекти этиб белгиланди.
Тадқиқотнинг предмети. Меҳнат бозори конъюнктурасини таҳлил қилиш, прогнозлаштириш ва тартибга солиш методоогиясини такомиллаштириш жараёнида юзага келадиган ижтимоий-иқтисодий муносабатлар мажмуи ҳисобланади.
Тадқиқотнинг мақсади меҳнат бозори конъюнктурасини таҳлил қилиш, прогнозлаштириш ва тартибга солиш методологиясини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари:

  • меҳнат бозори ва уни тартибга солиш тўғрисидаги назарияларни тадқиқ этиш асосида муаллифлик ёндашувини ишлаб чиқиш;

  • меҳнат бозорини тартибга солишнинг хорижий тажрибасини ўрганиш асосида Ўзбекистонда ундан фойдаланиш юзасидан таклифлар киритиш;

  • коронавирус пандемияси шароитида Ўзбекистонда меҳнат бозорини тартибга солишнинг ҳуқуқий-институционал асосларини таҳлил қилиш ҳамда уни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш;

  • Ўзбекистондаги демографик вазиятнинг меҳнат бозорига таъсирини аниқлаш ва уни мақбуллаштириш йўлларини кўрсатиш;

  • бандликка кўмаклашиш марказларининг амалий фаолиятини тадқиқ этиш ва унинг самарадорлигини ошириш юзасидан таклифлар бериш;

  • меҳнат бозорини инновацион бошқариш механизмини такомиллаштириш йўналишларини ишлаб чиқиш;

  • меҳнат бозорини тартибга солувчи муассасалар фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.

Тадқиқотнинг асосий масалалари ва фаразлари. Ўзбекистон меҳнат бозори конъюнктурасини таҳлил қилиш, прогнозлаштириш ва тартибга солишга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилди.
Мавзу бўйича қисқача адабиётлар таҳлили. XV-XVII асрларда меркантилизм мактаби вакиллари ҳисобланган У.Стаффорд, А.Серра, А.Монкретьен томонидан илгари сурилган ғояларда меҳнат бозорини тартибга солиш зарурияти ўрганилган1.
XVIII аср охирларида вужудга келган иқтисодий либерализм асосчилари А.Смит ва Д.Рикардолар ҳамда уларнинг издошлари бўлган неоклассик оқим тарафдорлари А.Маршалл, Э.Чемберлин, Ф.Хайек ва М.Фридман, кейинчалик, америкалик иқтисодчилар А.Лаффер ва Ж.Гилдерлар томонидан ривожлантирилган2.
Ж.М.Кейнснинг аҳоли бандлигини тартибга солиш назариясида самарали талаб ва янги инвестицияларни рағбатлантирадиган, бюджет-солиқ, кредит-пул сиёсатига асосланган иқтисодий мувозанатни тиклаш механизми таҳлил қилинган 3, деб кўрсатади.
Меҳнат бозорини тартибга солиш сиёсатининг назарий асосларини ўрганишда Ю.К.Балашов, Н.Т.Вишневская, Т.Н.Матрусова, А.А.Никифорова, А.А.Силин, Г.Э.Слезингер каби рус олимларининг изланишлари қизиқарлидир. МДҲ мамлакатларида мазкур муаммолар билан А.Г.Аганбегян, В.В.Адамчук, Б.Д.Бреев, В.С.Буланов, А.Волгин, В.Э.Гимпельсон, А.А.Никифорова, Ю.Г.Одегов, В.А.Павленков, А.Н.Петров, А.Рефе, О.В.Ромашов, В.М.Соколинский, Л.Г.Ходовлар шуғулланишмоқда1.
Ўзбекистонда меҳнат бозори конъюнктурасини таҳлил қилиш, прогнозлаштириш ва тартибга солиш соҳасида А.Абдуғаниев, Қ.Х.Абдураҳмонов, Н.Арабов, Л.Максакова, М.Мирзакаримова, Д.Ортиқова, Д.Расулова, З.Толаметова, Б.Тоғаев, Р.А.Убайдуллаева, Ш.Р.Холмўминов З.Худойбердиевлар тадқиқотлар олиб боришган2. Улар ўз ишларида меҳнат бозорининг амал қилиш механизми, бандликка кўмаклашиш марказлари, ҳудудий тартибга солиш воситалари, меҳнат шартномалари ҳамда ижтимоий шериклик каби механизмларини ўрганишган. Лекин инновацион иқтисодиёт шароити талаблари жиҳатидан меҳнат бозорини тартибга солиш шакл, усул ва воситалари етарли даражада ўрганилмаган.
Меҳнат бозорининг амал қилиш муаммолари, ишсизлик ва бандлик сиёсатининг минтақавий жиҳатлари ҳамда инқирозга қарши воситаларига тегишли кенг кўламли ишлар бажарилганлигига қарамай, норасмий бандлик салмоғининг ўсиш омили, юқори технологияли ишлаб чиқаришларнинг ривожланиши билан бандлик беқарорлигининг кучайиши, жумладан, ёшлар ва аёллар бандлиги муаммолари чуқур тадқиқотлар олиб боришни талаб қилмоқда. Муаммонинг долзарблиги, ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан муҳимлиги унинг илмий адабиётда етарлича ўрганилмаганлиги ва COVID-19 пандемияси шароитидаги ҳолати билан белгиланади.

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling