А230103-Мақроиқтисодиёт Ф. и о


Download 1.19 Mb.
bet9/26
Sana06.05.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1435756
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   26
Bog'liq
мехнат бозори диплом2023

1.2.1-жадвал
АҚШда иш билан бандликнинг ноанъанавий – эгилувчан шакллари билан қамраб олинган ходимлар2



Иш билан бандликнинг ноанъанавий – қайишқоқ шакллари

Иш билан бандларнинг умумий сони, млн.киши

Мамлакатда жами иш билан бандлар умумий сонидаги улуш, %

Вақтинчалик иш билан бандлар

5,6

4,3

Шахсий меҳнат шартномалари бўйича ишлаётганлар

8,2

6,3

Чақириқ бўйича ишлайдиганлар

2,0

1,5

Ижарага олинган ходимлар

1,2

0,9

Тўлиқсиз иш ҳафтасида ишлайдиганлар

22,0

17,0

Ўриндошлик асосида ишлайдиганлар

7,0

5,2

Жами

46,0

35,2



Меҳнатни ташкил этишнинг ушбу шакли иш берувчиларга ижтимоий тўловлар, ишлаб чиқариш бинолари учун харажатларини камайтириш орқали бозордаги рақобатдошликларини кучайтириш имконини беради. Иш билан бандликнинг бундай шаклидан ёлланма ходимлар, биринчи навбатда, аёллар ҳам манфаатдор: бу уларга меҳнат фаолиятлари билан бирга, бошқа ҳаётий масалаларни ҳал этишларида қўл келади.
АҚШ меҳнат бозорининг ўзига хос яна бир хусусияти – ривожланган мамлакатлар ўртасида иш вақти давомийлигидир. ХМТ маълумотларига кўра, бу мамлакатда йиллик ўртача иш вақти 1966 соатни ташкил этади. Бу Япониядагига қараганда икка ҳафта кўп, демакдир (Японияда – йилига 1889 соат).
Айни пайтда Америка Қўшма Штатлари ишчи кучи унумдорлиги бўйича жаҳонда етакчилик қилади. Бу мамлакатда бир ишчи йилига қиймати 50 минг доллар миқдорида маҳсулот ишлаб чиқаради. Таққослаш учун – Германияда ушбу кўрсаткич – 46 минг, Ирландияда – 43 минг, Японияда – 40 минг долларга тенгдир.
Ғарбий Европа мамлакатларининг меҳнат бозори моделлари учун қуйидагилар хос:

  • ходимлар ҳуқуқий ҳимояланишининг юқори даражаси;

  • ёлланма ходимлар вакиллари институтларининг ривожланганлиги;

  • минтақавий-тармоқ тарифли тартибга солиш;

  • қонун томонидан ўрнатилган юқори даражадаги энг кам иш ҳақи;

  • меҳнатга ҳақ тўлашда фарқнинг катта эмаслиги ва бошқалар.

Ушбу модель Буюк Британия, Франция, Германия, Италия, Испания ва бошқа мамлакатларда миллий шарт-шароитлар ҳисобга олинган ҳолда кенг қўлланилади.
Германия миллий иқтисодиёти юқори суръатларда ривожланаётган мамлакат ҳисобланади. Бу меҳнат бозорига ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда. Шундай бўлишига қарамасдан, мамлакатда иш билан бандларнинг фақат 20% саноат соҳасига тўғри келади, қишлоқ хўжалигида эса ушбу кўрсаткич атиги 2% ни, қурилишда – 6% ни ташкил этади. Иш билан бандларнинг 72% хизмат кўрсатиш ва давлат муассасалари ҳиссасига тўғри келади (1.2.2-расм).




Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling