А230103-Мақроиқтисодиёт Ф. и о
I БОБ. МЕХНАТ БОЗОРИ ВА УНИ ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ НАЗАРИЙ-УСЛУБИЙ АСОСЛАРИ
Download 1.19 Mb.
|
мехнат бозори диплом2023
I БОБ. МЕХНАТ БОЗОРИ ВА УНИ ТАРТИБГА СОЛИШНИНГ НАЗАРИЙ-УСЛУБИЙ АСОСЛАРИ
Мехнат бозори ва уни тартибга солиш тўғрисидаги назариялар Меҳнат бозори категорияси иқтисодиёт фанининг энг мухим категорияларидан бўлиб, транзит иқтисодиёти, яъни бозор иқтисодига ўтаётган давлатларда энг муҳим муаммо ҳисобланади. Меҳнат бозорида, транзит иқтисодиёти шароитида ишчи кучига бўлган талаб билан унинг таклифи орасидаги тафовутлар вужудга келади ва уларни тартибга солиш ва мувозанатни яратиш борасида қатор назарий ва амалий ишларни амалга ошириш долзарб бўлиб турибди. Қ.Х.Абдураҳмоновнинг фикрича, меҳнат ресурсларини тақсимлайдиган ва иш билан бандлик борасида қарорлар қабул қиладиган бозор меҳнат бозори, деб аталади1. Ҳар қандай бозорда сотувчи ва харидорлар бўлади, меҳнат бозори ҳам бундан мустасно эмас: бунда харидорлар – иш берувчилар, сотувчилар эса ишловчилардир. Бу иштирокчиларнинг баъзилари белгиланган вақтда меҳнат бозорида актив иштирок этмаётган бўлиши мумкин, аммо ихтиёрий олинган ҳар бир кунда кўплаб корхона ва ташкилотлар меҳнат бозорида ўзларига маъқул вариантдаги ишчи ва ходимларни қидириб юришади. Докторлар ва механик инженерлар ҳолатидаги каби, харидорлар ва сотувчилар бутун халқ орасида бир-бирини қидириб юрса, биз бу бозорни миллий меҳнат бозори, деб атаймиз. Агар харидорлар ва сотувчилар ўзларининг қидириш ҳудудини фақатгина маҳаллий ҳудуд билан чекласа, бу маҳаллий меҳнат бозори бўлади. Биз таҳлил қилаётган барча меҳнат бозорлари тармоқларининг тури, географияси, трансакция қоидалари ва иш турига кўра, жуда чалкашган бўлади. Биз тасаввурни соддалаштириш учун уларнинг барчасини бир меҳнат бозорида, деб тасаввур қиламиз. Агар компания ичида иш билан бандлик муносабатлари учун алоҳида қоидалар белгиланган бўлса, бунда ички меҳнат бозори шаклланган ҳисобланади. Ҳар қандай меҳнат бозори категориясидаги ишчиларнинг хусусияти ва уларнинг сони мунтазам равишда ўзгариб туради. Айни бир пайтда бир категориядан бошқасига ўтувчи ишчилар миқдори хам жуда кўп бўлади. Меҳнат бозорида 4 та асосий оқим бўлиши мумкин: Иш билан банд ишчилар ўзлари ишлаётган ишни ташлаб кетиб ёки ундан ҳайдалиб ишсизларга айланишади (яъни мажбурий тарзда вақтинча ёки буткул ишдан ҳайдалади). Ишсизлар эса янгидан ишга жойлашиб, яна иш билан бандликка эришадилар. Ишчи кучи таркибига кирган ишчилар эса ишсиз ёки иш билан банд эканликларидан қатъий назар, пенсияга чиқиш ёки шунчаки ишлашни хоҳламаганликлари туфайли ишлаб чиқаришда иш билан банд бўлган ходимлар тоифасини тарк этиши мумкин. Ҳеч қачон илгари ишламаган ишчилар ўзларига иш топиш ёки уни қидириш орқали яна меҳнат бозорига киришлари мумкин бўлмайди. Аҳоли ишсиз қатламининг жами ишчи кучига нисбати ишсизлик даражасини аниқлашда ёрдам беради. Гарчи бу даражада бир қанча ноаниқликлар бўлса ҳам, бу меҳнат бозоридаги ҳолатни ўрганиш учун энг универсал кўрсаткич ҳисобланади. Агар ишсизлик даражаси 7 фоиз ёки ундан ҳам юқорилаб кетса, бу меҳнат бозорининг эркин эканлигидан далолат беради: бунда ишчилар учун иш топиш қийинроқ, иш берувчилар учун эса ишчиларни ишдан бўшатиш ва янгисини олиш осонроқ бўлиб қолади. Аммо меҳнат бозорининг эркин эканлиги барча соҳаларда иш топиш қийин эканлигидан далолат бермайди. Баъзи ҳолларда ишсизлик даражаси юқори бўлса ҳам, баъзи турдаги ишчилар учун талаб таклифдан ошиқ бўлиши мумкин. Сўнгги ярим аср давомида, баъзи турлардаги иш турларига талаб ошган бўлса, баъзиларига талаб қисқарди. Ишчилар ва иш берувчилар эса меҳнат бозоридаги мана шундай ўзгаришларга мунтазам равишда мослашиб боришлари керак бўлади. Иқтисодиётда “меҳнат бозори”, дейилганда иш кучи такрор ҳосил қилинишининг узлуксизлигини ва меҳнатдан самарали фойдаланишни таъминлашга даъват этилган жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий муносабатлар, нормалар ва институтлар тизими тушунилади. Биз эса уни кенгроқ маънода: “Меҳнат бозори, деганда иш кучи такрор ҳосил қилинишининг барча босқичларида: унинг шаклланиши (ижтимоий–демографик жиҳат, янги ишчи кучи пайдо бўлиши), айирбошланиши (сотиш-сотиб олиш), тақсимланиши (ишчи кучининг ижтимоий, касбий ва худудий тақсимланиши) ва меҳнат соҳасида фойдаланилиши босқичларида ходим билан иш берувчи ўртасида кечадиган ижтимоий муносабатлар тизими тушунилади”, деб талқин қиламиз. Меҳнат бозорининг ўзига хослиги шундан иборатки, унда меҳнатнинг ўзи эмас, балки меҳнат қилиш қобилияти сотилади. Меҳнат қобилиятининг миқдори ва сифати эса жуда кўп сонли омиллар: ходимнинг касбий тайёргарлиги, унинг малакаси, тажрибаси ва ҳоказолар билан боғлиқ. Айни пайтда меҳнат бозорида: сотувчи ва харидорнинг ўзаро муносабатлари узоқ муддатли хусусиятга эгалиги; пул шаклида бўлмаган омилларнинг (меҳнат фаолиятининг нуфузлилиги, мураккаблиги, меҳнат шароитлари, саломатлик учун хавфсизлиги ва бошқалар) катта роль ўйнаши; институционал тузилмаларнинг кўплиги (меҳнат қонунчилиги, иш билан бандлик бўйича давлат сиёсати, касаба уюшмалари, иш берувчиларнинг жамоат бирлашмалари ва бошқалар) ҳисобга олиниши керак. Шунинг учун меҳнат соҳасида бозор муносабатларининг шаклланиши ва ривожланишининг назарий асослари ҳар тарафлама тадқиқ этилади. Одатда меҳнат бозорига доир илмий қарашларнинг классиклар, янги классиклар, кейнсчилар, институционалчилар, монетарчилар йўналишлари ажратиб кўрсатилади (1.1.1-жадвал). Ҳозирги пайтда меҳнат бозори постиндустриал (ахборот), яъни саноат ривожланишидан кейинги жамият нуқтаи назаридан тадқиқ этилмоқда. Постиндустриал (ахборот) жамият назариясининг асосчиси Д.Белл унинг қуйидаги ўзига хос хусусиятларини кўрсатиб берган: хизматлар иқтисодиётининг яратилиши; меҳнат бозорида илмий-техника соҳаси мутахассисларининг устунлиги; назарий илмий билимларнинг инновациялар ва жамиятда сиёсий қарорлар қабул қилишнинг манбаи сифатидаги марказий роли; янги “интеллектуал техника”нинг яратилиши ва бошқалар. Постиндустриал жамиятда илмий-технологик инқилоб фанни ишлаб чиқариш билан бирлаштиради ва меҳнат бозоридаги иш кучи ресурсларига талабни ҳам тубдан ўзгартиради. Агар иқтисодий тараққиётнинг аввалги босқичларида иш кучи ресурсларига машинага қўшимча, конвейернинг унсури сифатида қаралган бўлса, постиндустриал жамиятда у ишлаб чиқаришнинг ҳал қилувчи омилига айланади. Меҳнат бозоридаги бундай Download 1.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling