А230103-Мақроиқтисодиёт Ф. и о
Диссертация таркибининг қисқача тавсифи
Download 1.19 Mb.
|
мехнат бозори диплом2023
Диссертация таркибининг қисқача тавсифи. Диссертация кириш, учта боб, еттита параграф, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат бўлиб, матнга бир қатор жадвал ва расмлар илова қилинган.
Магистрлик диссертациясининг кириш қисмида мавзунинг долзарблиги асосланган, тадқиқотнинг мақсади, вазифалари, объекти ва предмети белгиланган, тадқиқотнинг илмий янгилиги ва амалий натижалари баён қилинган. Олинган натижаларнинг илмий ва амалий аҳамияти изоҳлаб берилган, диссертация тузилиши ва таркиби бўйича маълумотлар келтирилган. Магистрлик диссертациясининг биринчи боби ”Меҳнат бозори ва уни тартибга солишнинг назарий асослари”, деб номланади. Ушбу бобда меҳнат бозори ва уни тартибга солишга бағишланган назарий қарашлар тадқиқ этилган ҳамда муаллифлик ёндашуви ишлаб чиқилган. Меҳнат бозорини тартибга солишнинг хорижий мамлакатлар тажрибасини тадқиқ этиш асосида ундан Ўзбекистонда фойдаланиш юзасидан таклифлар киритилган. Хорижий тажрибаларни ўрганиш асосида инновацион иқтисодиёт шароитида меҳнат бозорининг замонавий хусусиятлари аниқланган. Тадқиқот ишининг “Инновацион иқтисодиётни шакллантириш шароитида меҳнат бозорини назорат қилувчи муассасаларни бошқариш механизми ва тенденциялари”, деб номланган иккинчи бобида меҳнат бозорини тартибга солишнинг ҳуқуқий-институционал асослари, демографик вазиятнинг меҳнат бозорига таъсири, бандликка кўмаклашиш марказларининг фаолияти ва унинг самарадорлигини ошириш йўналишлари ишлаб чиқилган. Тадқиқот ишининг учинчи боби “Инновацион иқтисодиёт шароитида меҳнат бозорини тартибга солувчи муассасалар бошқарувини такомиллаштириш йўналишлари”, деб номланган. Ушбу бобда меҳнат бозорини инновацион бошқариш йўналишлари ишлаб чиқилган, меҳнат бозорини тартибга солувчи муассасалар фаолиятини такомиллаштириш истиқболлари белгиланган. Тадқиқот ишининг хулоса қисмида ишнинг барча боб ва бандлари бўйича якуний хулосалар чиқарилган ва Ўзбекистонда меҳнат бозорини тартибга солувчи муассасалар иш самарадорлигини оширишга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилган. Download 1.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling