Аҳадқули Холмуҳаммад ўғли савдогарлар устози тошкент 2018


Агар  дунёда бошқа диндагилар мусулмонлардан бойиб


Download 0.74 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/50
Sana16.11.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1777627
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   50
Bog'liq
SAVDOGARLAR USTOZI

Агар 
дунёда бошқа диндагилар мусулмонлардан бойиб 
кетса, ислом дини аёвсиз зулм ва таҳқирлар остида 
қолиши аниқ. Ишқилиб авлодларимизни дин уламолари 
адаштириб қўймасин. Икки дунё учун ҳам қаттиқ ҳаракат 
қилишга чақирсин. 
-Нега бирдан бу ҳақда гапириб қолдинг?, - деб савол 
бериб юборибман гапини бўлиб. У бир тўхтаб гапида 
давом этди.
-Бир ҳафта олдин шаҳарга боргандим. Жума 
маърузасини тингладим. Имом кўпчилик олдида қаттиқ 
хато қилди. У бойликни аёвсиз танқид қилди, бойларни 
жаннатга кирмайди, кирса ҳам энг охирида киради, деди. 
Бойларнинг ҳисоб – китоблари жуда қаттиқ бўлишини 
айтиб одамларни қўрқитди. Фақат ибодат қилиш ҳақида 
гапирди. У билмайдики, ҳалол тирикчилик қилган, 


60
ҳалол тижорат юритаётганлар ҳам ибодатда аслида. 
Фақат охират учун ҳаракат қилиш керак, дейилди у ерда. 
Абдусалом, агар шунақа имомлар кўпайиб кетса, ислом 
олами камбағаллашиб қолади. Оқибатда рибохўрлар 
ўз ишини катталаштириб юборади. Бошқа диндагилар 
кучайиб, мусулмонни эзади. Аслида имомлар асл ҳадисни 
яширмасдан айтишлари керак. Пайғамбаримиз Муҳаммад 
Мустафо Саллоллоҳу алаҳи васаллам шунадай деган: 
“Ҳам оҳират учун, ҳам дунё учун ҳаракат қилган одам 
хайрлидир(аслини топиб киритаман)”. 
Бизнинг имомлар 
ҳозирдан одамларни қўрқитади. Бойлар кўпайса, 
тадбиркорлар бойиса халқ бой бўлади. Йўллар, 
шаҳарлар обод бўлади. Муҳтожлар қийналмайди. 
Ишсизлар иш билан таъминланади. Одамларни 
қўрқитмасдан бой бўлишга, молиявий мустақилликка, 
пулдор бўлиб, жаннатга олиб борадиган садақаларни 
қилишга тарғиб қилиш керак. Шунда қиёматгача 
мусулмонларнинг қўли баланд бўлади. Бу - адолат 
бўлади дегани. Мен жумадан кейин имомга хатосини 
айтдим. Узр сўради. Бошқа қайтармаса керак хатосини. 
Лекин калта ўйлаб, одамларни ишбилармонлик
бадавлатликдан қайтарадиганлар чиқяпти. Бу яхши 
эмасда. Қара ҳадисларга қанча сохталари қўшилиб кетди. 
Росулуллоҳ алайҳисаломнинг тижорий сирларига мингта 
ёлғон қўшиляпти. 

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling