Аҳадқули Холмуҳаммад ўғли савдогарлар устози тошкент 2018
Мен ҳам китобларим атай йўқотиб
Download 0.74 Mb. Pdf ko'rish
|
SAVDOGARLAR USTOZI
- Bu sahifa navigatsiya:
- АБДУЛЛОҲ “ЙЎҚ” СЎЗИНИ ИШЛАТМАЙДИ
Мен ҳам китобларим атай йўқотиб
юборилишидан ва авлодларим тижорий илмлардан бебахра қолишидан қаттиқ хавотирдаман. -Хавотиринг ўринли, - дедим унга тикилиб. – Аммо китоб ёзишдан тўхтамаслигинг керак. Юзлаб китобларингдан биттагинаси етиб борса ҳам катта хазина бўлади келажак учун. Душманлар, кўролмаслар ҳар 61 доим топилган. Асарларинг етиб боради Худо хоҳласа, аммо менда бошқа ўй бор. Эсингдами, шом тарафга борганимизда султон кутубхонасидаги қўлёзмалардан фойдаланишга рухсат йўқ эди. Гўёки улар асрамоқчи эмиш. Китоб ўқиб турилса, варақлаб турилса, яхши сақланади. Султон китобни асрамоқчи эмас, йўқотмоқчи аслида. Менинг хавотирим келажакда золим шоҳлар устозимиз Абу Ҳанифа хазратлари, ундан олдингилар, сен ва сен каби фидоийларнинг асарларини сақлаш баҳонасида қўлёзмалар сақланадиган жойга тўплаб йўқотиб юбормасайди. Ҳалитдан асарларни халқдан яшириш бошланган пайт, ҳадисларга ҳужум қилиняпти. Ишқилиб келажак авлодимизга Аллоҳ инсоф берсин. -Шуни мен ҳам ўйлагандим, - деди Абдуллоҳ жиддий. – Авлодларимизни агар инсофли шоҳлар бошқармаса, динларини унутсалар, ўзлари ва қариндошларини таъминотларини қилолмасалар, ишчи ўрин яратишга тиришмасалар, бошларига кўп кўргуликлар ёғилади. Худо асрасин уларни. Аммо ислом дини ҳамиша ғалаба қозонади. Шу умид билан китоб ёзавераман. Авлодларим барибир асарларимни излаб топади. Агар дин уламоси асарларимни яшириб, ёки ўзгартириб юбормаса, асрлар оша китобларим одамларга эзгулик улашади... 62 АБДУЛЛОҲ “ЙЎҚ” СЎЗИНИ ИШЛАТМАЙДИ Биз тижорат қилиб кўп тажриба тўпладик. Аммо ҳамон баъзи бир камчиликлар бор эди. Аммо Абдуллоҳ ўрганишдан тўхтамасди. У абадий ўқувчи. Бир куни ундан сўрашди. -Устоз сиз ўқиш – ўрганишни қачон тўхтатасиз? Абдуллоҳ уларнинг саволига шундай жавоб берди. -Ҳеч қачон. Чунки илм олувчи, ўрганувчига ҳатто дарёдаги балиқлар ҳам барака тилайди, уларни Аллоҳ кечиришини сўраб дуо қилади. Шундай экан ўқувчиликни ташлаб бўладими!? Абдуллоҳ савдо соҳасидаги барча қўлланмаларни ўрганишдан эринмайди. Ҳатто шу соҳада ёзилган бирор китоб бўлса, туя баҳосида сотиб олади. У тижорат қилиб турганда ҳеч қачон йўқ демайди. Унинг ўрнига бошқа сўзларни ишлатади. Кимдир газлама сўраб келса, у истагани бизда бўлмаса, “Ўрнига мана буни кўрингчи”, “Бизда ундан бошқачароғи бор”, дейди, аммо “йўқ” демайди. Бир куни бир кекса киши бўялган яхши мато сўраб келди. Аммо бизда йўқ эди. Мўлжали юз дирхам экан. Абдуллоҳ унга эринмай бошқа матоларни кўрсатди. Чолга ёқмади. -Бошқа дўкондан сотиб оламан унда, - деди у раҳмат айтиб. Шунда Абдуллоҳ: -Сиз шу ерда ўтириб туринг. Мен омборни қараб келаман, - дея чиқиб кетди. Бироз вақт ўтиб харидор 63 истаган матони олиб келди. Унга юз дирхамга сотди. У миннатдор бўлиб чиқиб кетгач, мен чидолмасдан: -Нега унга уч юз дирхам турадиган матони юз дирхамга сотиб юбординг, кейин бу мато омборда йўқ эдику - дея ундан сўрадим. У менга бироз тикилиб турдида жавоб берди. -Абдусалом, бу кекса киши ҳақида эшитганман. У юз дирхамни йиққунча бир йил ишлаган. Кампири ва қизларини хурсанд қилиш учун бугун мато сотиб олгани келган. Агар йўқ, деб қайтариб юборганимизда у қўлидаги пулига ундай мато сотиб ололмасди. Эҳтимол яна ишлаб пул йиғар ёки тушкунликка тушиб қоларди. Шунинг учун бошқа дўкондан бу матони уч юз дирхамга сотиб олиб келдим ва унга юз дирхамга сотдим. У яқин орада газлама олиш учун бозорга тушмайди. Умри узоқ бўлсин. Фарзандлари бадавлат бўлсин. Мен унинг жавобидан ва жўмардлигидан лол бўлиб қолдим. Агар менга валломати келса ҳам ўша мато бизда йўқлигини айтиб қайтариб юборардим. Лекин Абдуллоҳ ундай қилмайди. Мижознинг кўнглини олади. Уни рози қилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling