Абдухалилов Дилшодбек Корабоевич худудий электр энергетикасини равожлантириш монография Андижон 2023 Абдухалилов Д. К. Худудий электр энергетикасини равожлантириш: монография


Eлектр энергетика тизимини равожлантиришга


Download 0.78 Mb.
bet5/26
Sana16.10.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1705213
TuriМонография
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
Monografiya Abduxaliliv Microsoft Word (2)

. Eлектр энергетика тизимини равожлантиришга

оид олиб борилаётган ишлар
Ишлаб чиқарилган электр энергиясини сифатли узатишда, шунингдек энергия тизимида энергия исрофлари ва йўқотишларни камайтириш бўйича Давлатимиз ва энергетика вазирлиги томонидан чора-тадбирлар тузилиб, дастурлар асосида иш олиб борилмоқда.
1. Ним станцияларда ишлайдиган эскирган трансформаторларни янги юқори қувватли трансформаторларга алмаштириш, ТП ларида ҳаддан ташқари юкланган трансформаторларни юкламасини пасайтириш, юкни бир текис тақсимлашни, керакли юкни ҳисобга олган ҳолда трансформаторларни тўғри танлашни, мавсумий трансформаторларни ўчириш, ускуналар ва тармоқларни жорий ва тўлиқ таъмирлашни ўз вақтида амалга ошириш.
2. 6-10 кВ ҳаво линиясида; ҳар - бир ҳаво тармоғида кунлик симни кесиш юзасини тўғри танлаш, чачала симларни маҳкамлаш, уланиш нуқталари ва сим тугунларини янгилаш, синган изоляцияни алмаштириш, таянчлар орасидаги масофани рослаш, солқи симларни таранглаш, эскирган симларни алмаштириш, сим билан ер орасидаги меъёр ўлчамини рослаш, қийшайган таянчларни тўғрилаш, тармоқни дарахтлардан тозалаш.
3. 0,4 кВли ҳаво тармоғида; ҳар бир ҳаво линиясидаги симларнинг сиртини кунлик кесишни тўғри танлаш, чачала симларни маҳкамлаш, уланиш нуқталари ва сим тугунларини янгилаш, синган изоляцияни алмаштириш, таянчлар орасидаги масофани созлаш, эскирган симларни алмаштириш, қийшайган таянчларни тўғрилаш, тармоқни дарахтлардан тозалаш, юкламаларни тенг тақсимлаш ишлари режали олиб борилмоқда.
0,4 кВли ҳаво линияларида 6-10 кВ ҳаво тармоқлари ушбу чораларга нисбатан бир қатор ноқулайлик туғдириши мумкин. Чунки тизимидаги
0,4 кВли ҳаво тармоқлари 6-10 кВли ҳаво тармоқларига қараганда узунлиги туфайли кўпроқ вақт ва маблағ сарфланиши мумкин.
Ишлаб чиқарилган электр энергиясининг ¼ чорак қисми ёритиш учун сарифланади. Ёритиш тизимини тўғри танлаш муҳимдир. Ҳаво ва кабел тармоқларининг кўндаланг кесм юзалари юкланган тармоқлар орасидаги кучланиш пасайиши ГОСТ томонидан белгиланган қийматлардан ошмаслиги учун танланиши керак.
Симлар ёки магистрал кабел тармоқларининг кесимлари мм2 ушбу
formula билан аниқланади.
S = M/S DU%

Бу ерда юк моменти М; коеффициент S-симнинг материалига ва тармоқ кучланишига боғлиқ; DU - рухсат етилган кучланиш пасайиши %.


Энергия самарадорлигини ошириш учун чўлғамли лампаларни янги замонавий лампалар билан алмаштириш, уйдан чиқишда чироқлар ва маиший техникани ўчириш мақсадга мувофиқдир. Ушбу монографияни мавзусига асосланиб, энергия йўқотишларини камайтириш ва энергия йўқотишлари-нинг олдини олиш бўйича чора - тадбирларни тўғри ташкил етиш билан тизимда узлуксиз электр таъминотига эришилади. Бундан ташқари, худудий электр энергетикасини равожлантириш масалаларига тўғри ёндашилса, электр энергиясидан оқилона ва сифатли фойдаланишни таъминлайди.



Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling