Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993 йил
РУҲЛАРНИНГ БИР-БИРИ БИЛАН
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Фозил одамлар шаҳри - Фаробий
30. РУҲЛАРНИНГ БИР-БИРИ БИЛАН
ҚЎШИЛИШИ ҲАҚИДА СЎЗ Одамларнинг бир авлоди ўлиб кетгач, уларнинг жисмлари йўқ бўлиб кетадию, аммо уларнинг руҳлари вужуд (қафаси)дан қутулиб, саодатга эри- шадилар. Сўнг бошқа вужудлар уларнинг ўрнини эгаллаб, улар қилган ишларни қиладилар. Бу авлод одамлари ҳам дунёдан ўтгач, худди шундай йўл билан руҳлари аввалгиларнинг изидан бориб, қиё- фалари (феъл ва фазилатлари) қуввати ва сифати 252 ўхшаш, яқин руҳлар билан қўшилишлари мумкин. Аммо бир қанча ўхшаш руҳлар бирбири билан қўшилганларида ҳар қанча кабир (улкан) бўлсалар ҳам (жисмсизлиги туфайли) маконда бирбирини сиқиб чиқармайдилар. Чунки улар ҳеч қачон ма- конни эгалламайдилар ва руҳларнинг қўшилувлари таналарининг қўшилувидай юз бермайди. Ўзаро яқин (кўнгил яқин) руҳларнинг қанчалик кўпчилиги бирбири билан қўшилса, улар шунча кўп ҳузурҳаловатга эришадилар. (Кўнгил яқин руҳлар бу дунёда, тириклигида бирбирига яқин- лашганларида ҳам роҳатфароғатга эришадилар – М.М.). Ҳар бир янги келган руҳ ўзига ўхшаш аввалги руҳ билан қўшилганида ҳузурҳаловат янада ортади. Шунингдек, кейин келган (ўхшаш) руҳлар қўшилганида аввалги руҳларнинг ҳузурҳа- ловати ҳам янада ортади. Чунки ўз моҳияти (маъ- носи)ни топган аввалги руҳ кейин келган ўхшаш руҳларнинг моҳиятларини қайтақайта топишдан роҳатфароғати яна ва яна ортаверади. Руҳлар си- фатларининг бундай ўзаро қўшилиши оқибатида уларнинг (ақлий) қувватлари миқдор жиҳатдан ҳам тобора ортади. Бундай ҳолатни яна юқорида айтга- нимиз хаттотнинг узоқ машқ давомида нақшдаги маҳорати ортгани сари бу машғулотдан оладиган завқшавқи ҳам ортиб боришига ўхшатиш мумкин. Хаттот изчил равишда маҳорати ортганида ўзи ҳам баркамоллашиб борганидай, руҳлар ҳам изчил равишда бирбирига қўшилганларида (маънавий) кучлари ортиб, баркамоллашиб боради. Руҳларнинг бирбирига чексиз қўшилавериш имкони бўлгани учун ҳар бир руҳнинг бошқалари билан чексиз қўшилаверишидан оладиган ҳузурҳаловати ҳам чексиз ортиб бораверади. Биздан аввал (бу дунёдан) кетган авлодлар аждодларимизнг руҳларининг аҳволоти ҳам худди шундайдир. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling