Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993 йил
КАСБ-ҲУНАР ВА БАХТ-САОДАТ
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Фозил одамлар шаҳри - Фаробий
31. КАСБ-ҲУНАР ВА БАХТ-САОДАТ
ДАРАЖАЛАРИ ҲАҚИДА СЎЗ Бахтнинг турли даражаларининг бирбиридан афзаллиги уч хил аломатга қараб аниқланади. Биз қуйида кўриб чиқаётган ҳунар ва санъатларнинг бирбиридан афзаллиги ҳам худди шу аломатларга қараб аниқланади. Ҳунар ва санъатлар қайси тур ва соҳаларга тааллуқли эканлигига кўра бирбиридан афзал кўринади. Масалан, бўз тўқиш, шойи тўқиш, ат- торлик, рақс санъати, фикҳ илми, табиблик ёки сўз санъати бирбиридан қанчалик афзал бўлса, бахтга эришув даражалари ҳам шунга ўхшашдир. Бундан ташқари, бир турдаги санъат, ҳунар соҳиблари ҳам малака (миқдори) жиҳатидан фарқланиши мумкин. Масалан, бир хаттот ўз ҳу- нарининг кўпгина сирларини билиши, кенг билим эгаси бўлиши мумкин. Бошқа бири ўз ҳунари сирларини камроқ билиши мумкин. Мазкур ҳунар (хаттотлик)ни яхши эгаллаш учун хаттот тилни, сўз санъатини, ҳуснихатни ва ҳисобкитоб, риёзиётни пухта би- лиши зарур. Шу ҳунар эгаларидан бири масалан, ҳуснихатни ва риёзиётни яхши билади, бошқаси тилни, сўз санъатини ва ҳуснихатнинг баъзи жиҳатларини яхши билади, учинчиси – мана шу илмларнинг ҳаммасида моҳир. Хаттотларнинг сифат жиҳатидан бирбиридан афзаллиги шундаки, масалан, ҳуснихат санъатини эгаллаган икки хаттотдан бири (ўзи танлаган) шу соҳада кучлироқ, бири – кучсизроқ бўлиши мум- кин. Бу сифатдаги афзалликдир. Бахтлилик даражасига эришувда ҳам инсон- лар юқоридагига ўхшаш бирбиридан афзалроқ бўлиши мумкин. Бошқа шаҳарларнинг аҳолисига келсак, бу одамларнинг феъли ёмон бўлгани учун ҳунарлари 254 ҳам уларнинг кўнгли ёмонлигини тузатолмайди. Ёмон хаттот табиатан бадбахтлиги туфайли ёзуви ҳам тобора хунуклашиб бораверади, унинг ҳуна- ри, санъати тобора орқага кетаверади Фазилатсиз шаҳарларнинг одамлари ёмон феъллари, табиатла- ри туфайли кўнгиллари – руҳлари ҳам ёмонлашиб бораверади. Мабодо улар ана шу ёмон ишларида изчил саъйҳаракат, тобора кучғайрат кўрсатса, уларнинг руҳлари янада кўпроқ ёмонлашади ва охири майибмажруҳ бўлиб қолади. Шу туфайли улар ўзларига ёқадиган ёмон иллатлардан ҳузурҳа- ловат оладилар. Вужуди, жисми касал бўлган одам (масалан, безгак тутаётган киши) мижози бузилга- нидан, ўзига ёқмайдиган таомларни ейишдан ҳузур қилади ва табиатан меъдасига ёқадиган таомлар унга ёқимсиз кўринади; руҳан касал одамлар ҳам ёмон истаклари ва одатлари туфайли бузилган тасаввурларига қараб ёмон, (ахлоқсиз) феълҳара- катлардан ҳузурланадилар ва гўзал қилиқларни, ишларни ёқтирмайдилар ёки умуман гўзаллигини тасаввур қилолмайдилар. Вужуди касал одамлар ўз касаллигини билмасдан ўзларини соппасоғ деб ўйлаб, табибнинг маслаҳатларини олмагани каби руҳан касал одамлар ҳам ўзларини соппасоғ (ва фазилатли) деб ўйлаб, раҳбари, муаллими ёки усто- зининг насиҳатларига қулоқ солмайдилар. Download 1.33 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling