248
ди ҳам. Чунки жаҳолатдаги одамлар ҳеч қачон бахт
топмаган ва бахтсаодатга эришолмайди ҳам. Фа-
ровонликка келсак, жаҳолатдаги одамлар (ҳақиқий
ободликни билмасдан)
баъзилар назарида бахту
давлат бўлиб кўринадиган ўткинчи, юзаки нарса-
ларни, молдунёни, жисмоний лаззатларни, ҳирсу
шаҳватни, обрў, амал, шоншуҳратни ҳақиқий бахт,
фаровонлик деб ўйлайдилар. Шу неъматлардан ҳар
бири жаҳолатдаги одамлар назарида ҳаётдан мақ-
сад, бахтсаодат бўлиб кўринади.
Зотан, (моддий ва руҳий) неъматларнинг ҳам-
маси биргаликда уйғунлашган чоғдагина ҳақиқий
бахтсаодатга эришиш мумкин. Бу неъматларнинг
тескариси –
тан касалликлари, камбағалчилик,
завқ, лаззатлар ва ҳурмат, обрўнинг йўқлиги –
бахтсизлик бўлиб кўринади.
Жаҳолатдаги шаҳар – давлатнинг бир қанча
турлари бор. Шулардан бири
зарурий эҳтиёжлар
шаҳридир. Бундай шаҳар аҳолиси фақат бадан
учун зарур бўлган нарсалар: озиқовқат, ичимлик,
кийимкечак,
турар жой, жинсий алоқа ҳамда
шу кабиларга эришиш учун бирбирларига ёрдам
бериш билангина чекланган одамлардир.
Айирбош қилувчилар шаҳрининг аҳолиси – тўқ-
чилик ва молдунёга эришувда бирбирларига ёрдам
беришни ҳаётнинг асосий мақсади деб биладилар.
Разолат (тубанлик) ва бадбахтлик шаҳри
– бундай шаҳар аҳолиси фақат ейиш, ичишда,
жинсий алоқада ҳузурҳаловат топишга, ҳиссий
лаззатлар, айшишрат, кайфсафонинг
барча
турларига интиладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: