Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993 йил
Download 1.33 Mb. Pdf ko'rish
|
Фозил одамлар шаҳри - Фаробий
- Bu sahifa navigatsiya:
- Амалпарастлар, ҳокимиятпарастлар шаҳри.
- Шаҳватпарастлар шаҳри.
- Жаҳолатдаги шаҳарлар
- Беномуслар шаҳри
- Беқарор шаҳар.
- Адашган шаҳар
Обрўпарастлар шаҳри. Бундай шаҳар аҳолиси
бирбирларини мақташни, кўкка кўтаришни яхши кўрадилар. Уларни ўзга халқлар сўзда ҳам, ишда ҳам улуғлашларини истайдилар. Бирбирларининг олдида ёки бегоналар кўзига улуғвор, шоншавкатли бўлиб кўринишни хоҳлайдилар. (Бутун дунёни босиб 249 олишга интилган Румо (Рим) империяси пойтахти шундай шаҳар намунасидир – М.М.). Амалпарастлар, ҳокимиятпарастлар шаҳри. Бундай шаҳар аҳолиси барча халқлар уларга бўйсунишини, ўзлари ҳеч кимга бўйсунмасликни хоҳлайдилар. Уларнинг фикру зикри ғалабалар, футуҳотлар нашидасини суришга қаратилгандир. Шаҳватпарастлар шаҳри. Бундай шаҳар аҳо- лисининг ҳар бири эҳтирослари тизгинини жи- ловламай, исталганча шаҳват нафсларини, тубан майлларини қондиришга интилади. Жаҳолатдаги шаҳарларнинг ҳокимлари ҳам худди шу шаҳарлар аҳолиси кабидур. Улар ўзи ҳукмронлик қилган шаҳарларда юқорида санаб ўтилган шахсий истакларини тинимсиз қонди- ришга интиладилар. Жаҳолатдаги шаҳарлар аҳолисининг машғулот- лари ҳам юқорида айтилган мақсадларига хизмат қилади. Беномуслар шаҳрининг одамлари фозиллар шаҳри одамларидай бахтсаодатни, ҳақтаолони, у яратган ҳилқатларни, ақлни ва бошқа нарсаларни биладилар ва уларга ишонадилар, аммо уларга амал қилмай, юқорида айтганимиз жаҳолатдаги шаҳарларнинг аҳолисига ўхшаб яшайдилар. Беқарор шаҳар. Бундай шаҳар аҳолисининг назарий қарашлари ва амалий ишлари аввалроқ фозиллар шаҳри аҳолисининг қарашлари ва ишла- рига ўхшаш бўлган, аммо кейинчалик бу юртга бегона ғоялар аста кириб олиб, унинг аҳолиси қарашларини бутунлай ўзгартириб юборган. Адашган шаҳар аҳолисининг фикрича, бахтсаодатга фақат ўлгандан кейин етишиш мум- кин. Аммо бу шаҳар халқининг Аллоҳ таоло азза ва жалла ҳақида, унинг яратган ҳилқатлари ва фаол ақлга доир фикрмулоҳазалари, тасаввурлари шу қадар чалкашиб кетганки, бундай тасаввурлар 250 ҳалол яшаш учун асос бўлолмайди, бу (чалкаш) тасаввурлар Аллоҳ яратган ҳилқатларнинг суврат- ларининг ҳам аслини акс эттирмайди. Бундай шаҳарнинг биринчи бошлиғи ўзини илоҳий нур соҳиби қилиб кўрсатади, аммо аслида бундай эмас; у ўзининг илоҳийлигини исботлаш учун алдов, риё, кибру ҳаво билан иш тутади. Бундай шаҳарларнинг ҳокимлари фозиллар шаҳри ҳокимларининг тескарисидир. Шаҳарни бош қариш усуллари ҳам мутлақо қарамақаршидир. Бу фикр шу шаҳарлар аҳолисига ҳам тааллуқлидир. Фозила шаҳарларнинг бирбирига издош бўл- ган имомбошлиқлари ягона абадий бошлиқнинг ягона руҳини мужассам этадилар. Мабодо бир замонда кўпчилик шундай шаҳарларнинг ҳо- кимлари яшасалар, улар ҳам биргаликда ягона абадий ҳукмдорли, уларнинг руҳлари эса ягона абадий ҳукмдор руҳини мужассам этадилар. Фо- зиллар шаҳри одамларидан баъзилари ҳамма учун муштарак – умумий бўлган билимларни ўрганиб иш юритадилар, баъзилари эса фақат муайян мавқедаги одамлар билиши зарур бўлган билим- ларни ўрганиш ва иш юритиш билан шуғулланади- лар. Бу одамларнинг ҳар бири, шундай умумий ва хусусий билимлар ва фаолиятлар орқали саодатга эришадилар. Ҳар бир шахс бахтсаодатга элтувчи фаолият билан қанча узоқроқ ва аввалгидан янада яхшироқ шуғулланаверса, унинг кўнгли, руҳий ҳолати ҳам шунга мувофиқ комилроқ, фозилроқ бўлиб боради. Гўё моҳир хаттот ҳуснихат билан узлуксиз шуғулланаверганида дастхати тобора гў- заллашиб, бундан тобора ўзининг ҳам завқи ошиб бораверганидек, камолотга, бахтсаодат топишга интилувчи зот ҳам қалби тобора шаклланиб, яхши- ликлар қилганига ўзининг ҳам кўнгли ўсиб, завқи ошиб бораверади. Бундай зотнинг кўнгли – руҳи шу қадар юксалиб, гўзаллашиб, баркамоллашиб 251 борадики, энди унинг руҳи моддий таянчларга ёки воситаларга боғлиқ бўлмай, тобора улардан озод бўлиб боради ва охири моддий ҳолатининг вайронлиги ёки йўқолиши баркамол руҳ учун аҳамиятсиз бўлиб қолади. Руҳ моддийликдан, хаюлотдан ажралиб, бошқа бир вужуд шаклига ҳам кирмагач, у энди вужудда юз берувчи турли ҳолатлардан ҳам холи бўлади. Энди бу руҳга нисбатан ҳаракат ёки сукунатда деган фикрларни айтиб бўлмайди. Энди бундай руҳга нисбатан вужудсиз (яъни, соф) руҳларга айтиладиган сифатларнигина қўллаш мумкин. Инсон ақлида моддий вужудларга нисбатан айти- ладиган барча нарсаларни (ва ҳодисаларни – М.М.) вужуддан қутулган руҳга нисбатан энди қўллаш мумкин эмас. Руҳнинг бундай ҳолатини англаш ва тасаввур қилиш мушкул ва ғайричадир. (Озод бўлган руҳларнинг бирбиридан фарқи нимада?) Фарқ шундаки, мазкур руҳлар жисмда эканлиги- да, инсон вужудларининг мизожлари турличалиги туфайли руҳлар ҳам турлича бўлади. Вужудлар- нинг ҳолати ўзгариши билан руҳлар ҳам ўзгариши табиийдир. Жисмларнинг ўзгарувчанлиги чексиз бўлгани каби руҳларнинг ўзгарувчанлиги ҳам чексиздир. Download 1.33 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling