270
қилувчи сон субстанцнянинг турли усуллар билан
қисмларга ажралиши ва унинг турли бўлаклардан
иборатлиги натижасида келиб чиққандир. Суб-
станция ўз табиати жиҳатидан чексиз даражада
бўлакларга ажралиб
кета олишлиги сабаблиси,
сон ҳам ўз табиати жиҳатидан чексиздир. Сон
тўғрисидаги илм – бу субстанция бўлакларини
бирбирига кўпайтириш,
бирини иккинчисига
бўлиш, бирини иккинчисига қўшиш,
бирини
иккинчисидан айириш, агарда бу бўлакларнинг
негизи бўлса, негизини топишга ва уларнинг муво-
занатини аниқлашга қаратилган илмдир. Соннинг
қандай келиб чиққанлиги, унинг вужудга келиши
ва кўпайиши уни мустақил мавжудлик даража-
сига олиб келган, имкониятдан воқеликка ҳамда
йўқликдан борлиққа айлантирган сабаб нимадан
иборат эканлиги юқорида айтилганлардан аниқ
кўриниб турибди. Бу илмни юнон донишмандлари
арифметика деб атайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: