Абдулла Қодирий номидаги халқ мероси нашриёти, 1993 йил


 Табиатшунослик илмини келтириб чиқар-


Download 1.33 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/77
Sana24.11.2023
Hajmi1.33 Mb.
#1796506
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   77
Bog'liq
Фозил одамлар шаҳри - Фаробий

5. Табиатшунослик илмини келтириб чиқар-
ган сабабни билиш ҳақида сўз.
Мен айтаманки, субстанция баъзан қизаради, 
баъзан оқаради, баъзан узаяди, баъзан қисқаради, 
баъзан кўпаяди, баъзан камаяди, баъзан туғила-
ди, баъзан ўлади, баъзан касал бўлади, баъзан 
соғаяди – шундай экан (субстанциянинг) бу ўзга-
ришларини кўрсатиб бера оладиган илмга эҳтиёж 
туғилади. Бу илм бизга бундай ўзгаришларни, 
уларнинг қандайлигини, омиллари ва сабабларини 
кўрсатиб беради. Бу илм ёрдамида биз агарда ис-
тасак зарарли натижаларнинг олдини оламиз ёки 
зарарли натижаларни кучайтира оламиз. Бу илм 
табиат тўғрисидаги, яъни ҳаракат ва ўзгаришлар 
тўғрисидаги илмдир.
Унинг келиб чиқишини қидирадиган бўлсак, 
биз тўрт унсур, хусусан – олов, ҳаво, сув ва туп­
роқ мавжудлигини аниқлаймиз. (Бу тўрт унсур) 
ой доираси остидаги субстанциянинг массасини 
ташкил қилади; уларнинг сифатлари тўртта, ху-
сусан – иссиқ, совуқ, намлик ва қуруқлик – булар 
субтанциянинг акциденциясини вужудга келти-
риб, ҳаракат ва ўзгаришни келтириб чиқаради 
(яъни, ҳаракат ва ўзгаришда бўлади).
Бу тўрт негиздан олдинги тўрт педагогик (тар-
биявий) илмлар билан бир қаторда ой остидаги 
дунёга оид бўлган илм вужудга келди.
Илк донишмандларнинг кўрсатишларича, бу 
илм саккиз қисмдан иборатдир: булар прогности-
ка (яъни, об­ҳаво илми), медицина, физикадан 
келиб чиқувчи нигромантия, образлар ҳақидаги 
илм, агрикультура, навигация, нарсаларнинг би-
рини иккинчисига айлантириш тўғрисидаги илм 
бўлган алхимия ва ойналар тўғрисидаги илм.
Табиат тўғрисидаги бу илм педагогик илмларга 
нисбатан бой ва кенгдир. Бу илм энг кенг илм бў-
либ, ўзидан олдин келувчи илмларга муҳтождир. 


274
Ўз фазилатлари ва ўрганиш тартиби жиҳатидан, 
хусусан, прогностика ва медицинани алоҳида кўр-
сатиб ўтиш лозим. Олдинги илмларни эгалламай 
туриб, ҳеч ким бу илмларга ёндаша олмайди ва 
уларни тўлиқ ўргана олмайди.
Ой ости дунёдаги мутлақ субстанциянинг барча 
акциденцияларини билиш ҳамда кўпайиш ва ка-
майиш асосида шакллари ўзгарувчан субстанция 
массасини тўлиқ билиш (табиат тўғрисидаги) бу 
илм билан тугайди.
Энди олий субстанциянинг массаси тўғриси-
даги илм қолди, холос, чунки у (яъни, олий суб-
станция)нинг жойлашуви ва акциденцияларини 
юқорида кўрсатилган илмлар ўрганади: олий 
субстанция деганда мен табиий ҳаракат билан 
ҳаракатланувчи ва айланувчи сферани тушуна-
манки, бу сфера марҳаматли Худонинг қудрати, 
донолиги ва иродасига кўра бу дунёнинг тузили-
шига ёрдам беради.
Табиат тўғрисидаги илмнинг қандай ва қаердан 
келиб чиққанлиги юқоридагилардан маълумдир.

Download 1.33 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   77




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling