Abdulla qodiriy nomidagi jizzax


Хотиранинг бирламчи образлари


Download 4.09 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/286
Sana17.10.2023
Hajmi4.09 Mb.
#1706976
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   286
Bog'liq
2020 УМУМИЙ МАЖМУА

Хотиранинг бирламчи образлари деб, бевосита объектнинг идрок 
қилинишидан сўнг пайдо бўладиган ва сониялар билан ўлчанадиган вақт 
оралиғида сақланиб қоладиган образларга айтилади. Масалан, бир-икки 
сония бирор жисм – ручка, стол лампаси, суратга тикилиб туринг, сўнг 
кўзларингизни юмиб, уни иложи борича ёрқинроқ тасаввур қилишга 
ҳаракат қилинг. Сиз дарҳол тез орада сўнувчан ва ғойиб бўладиган 
ёрқин ва жонли образни ҳосил қиласиз. Хотиранинг бирламчи образлари 
изчил образларга ўхшаш маълум хусусиятларга эга бўладилар: а) 
объектни идрок қилишдан сўнг пайдо бўлади; б) давомийлиги жуда оз; 
в) ёрқинлиги, жонлилиги ва кўргазмалилиги кўргазмали тасаввурларга 
қараганда 
кўпроқ 
бўлади; 
г) 
ягона 
идрок 
илдизига 
эга, 
умумлаштиришдан иборат бўлмайди. 
Иккинчи томондан, улар изчил образлардан фарқ қилувчи, ҳақиқий 
тасаввурларга яқинлаштирувчи хоссаларга эга. Биринчидан, хотиранинг 
бирламчи образлари идрок қилишда диққатнинг маълум объектга 
йўналганлигига боғлиқ. Иккинчидан, ёрқин изчил образни ҳосил қилиш 
учун узоқ вақт (15-20 сония) маълум объектга тикилиб туриш лозим
хотиранинг ёрқин бирламчи образлари эса давомий бўлмаган идрок 
қилиш (1-2 сек.) вақт оралиғида ҳосил бўлади. 
Эмоционал таъсир образлари деб, бир жинсли объектлар ёки 
кучли ҳиссий таъсир кўрсатган объектни давомли идрок қилгандан сўнг 
онгда ўта жонлилик билан пайдо бўладиган ихтиёрсиз образларга 
айтилади. Масалан, қўзиқорин териб, ўрмонда узоқ вақт сайр қилган 
одам ухлашга ётиб, кўзларини юмганида унинг онгида ўрмон 
манзаралари, барглар, ўт-ўланлар образлари етарлича ёрқин рангларда 
пайдо бўлади. Ёки, қандайдир куйни тинглаганингиздан сўнг у узоқ вақт 
«қулоқларингиз остида жаранглаб туради». Кўпинча, бу ҳиссиётларни 
жунбушга келтирган куй бўлиб чиқади. Эмоционал таъсирли образлар 
аниқлиги 
ва 
кўргазмалилиги, 
ва 
ихтиёрсизлиги, 
шунингдек, 
умумлаштиришга эга бўлмаган идрокнинг оддий нусхаси эканлиги
билан изчил образларга ўхшаш бўлади. Лекин улар изчил образлардан 
идрокдан вақт бўйича бир неча соатлар, баъзида эса ҳатто бир неча 
кунлар билан ажратилган бўлиши билан фарқ қилади. 
Барча одамлар бир-бирларидан у ёки бу кўринишдаги 
тасаввурларнинг улар ҳаётида ижро қиладиган ролларига кўра 


163 
тафовутланадилар. Баъзиларда кўриш, бошқаларда – эшитиш, 
қолганларида – ҳаракатли тасаввурлар устунлик қилади. Барча одамлар 
тасаввур типининг устунлигига кўра кўриш, эшитиш, ҳаракатли ва 
аралаш тасаввурлар устунлиги ифодаланадиган гуруҳларга ажратилиши 
мумкин. 

Download 4.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling