Abdulla qodiriy nomidagi jizzax


ХОТИРАНИ ЯХШИЛАШ ВА ХОТИРА МАШҚИ


Download 4.09 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/286
Sana17.10.2023
Hajmi4.09 Mb.
#1706976
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   286
Bog'liq
2020 УМУМИЙ МАЖМУА

ХОТИРАНИ ЯХШИЛАШ ВА ХОТИРА МАШҚИ 
Кишиларнинг исмини ёки берилган боб материалини тезроқ ва 
яхшироқ эслаб қолиш учун кундалик ҳаётимизда биз нима қила оламиз?
Баъзан бизни хотирамиз пастлиги хавотирга солади: биз таниш 
исмларни ёки энг муҳим нарсаларни эслаб қола олмаслигимиздан; 
суҳбатимиз мавзусини йўқотиб, кирган хонамизда бизга нима 
кераклигини ёддан чиқариб қўйишимиздан қўрқиб кетамиз 
(Неггтапп, 1982). Бундай хотира сусайишини бартараф этиш учун 
нима қилиш керак? 
Кириш қисмида гап борган PRTR (эсда олиб қолиш) методи 
мазкур машқларни таклиф этади : 
Материални бир неча бор қайтаринг, узоқ муддат эслаб қолиш 
имконини беради. Эринманг. Исмни ёдда сақлаб қолиш учун уни 
талаффуз қилган заҳотиёқ такрорланг, бироз кутиб, яна қайтаринг. 

Такрорлаш ва материал билан ишлашга кўпроқ вақт ажратинг. 
Минимал даражада такрорлаш билан мураккаб материални тез ўқиш 
(юзаки кўз югуртириш) унинг хотирада қолишига ёрдам бермайди. 
Материални такрорлаб, уни танқидий англаш катта фойда келтиради. 
Фаол машқ қилиш (ёдлаш) лозим.

Материални эслаб қолиш учун уни ўзингизга қулай қилиб 
ташкил этинг. Кейин уларнинг мазмунини яхши эслаб қолиш учун 
мантларни конспект қилиб, маърузаларни ўз сўзларингиз билан ёзиб 
олинг. Ахбаротнинг онгсиз равишда такрорлашдан маъно йўқ. Яхшиси 
ассоциатив (боғланишли) алоқаларни ўрнатиб, маълумотларни тартибга 
солиш, янги материални сиз ўзингиз билган ва бошингиздан ўтказган
нарсалар билан солиштиринг ҳамда ўз фикрингиз билан қайта ҳикоя 
қилиб беринг. Буларсиз сиз ноқулай вазиятга тушиб қолишингиз ва агар 


165 
савол сиз режалаштирмаган шаклда берилган пайтда ушбу саволни 
тушунмай қолишингиз мумкин. Гапларни эслаб қолишнинг муфассал 
гуруҳини ташкил этишнинг кўпроқ тасаввурларига эга бўлинг.

Нотаниш тушунчаларни ёдда сақлаб қолиш учун мнемоик 
(эсга олишни осонлаштирадиган) услублардан фойдаланинг, нотаниш 
сўзларни таян-сўзлар билан боғланг. Номланишларни образли тасаввур 
қилиш учун вазиятларни ўйлаб топинг. Маълумотларни акронимларга 
ажратиб чиқинг.

Ассоциатив 
(боғланишли) 
алоқалар 
орқали 
хотирада 
ахбаротни янгилаб туринг.

Ҳаёлан эслаб қолиш рўй берган вазият ва кайфиятни ўзингизда 
тасаввур қилинг. Ҳаёлан уша жойларга қайтиб боринг. Ҳар бир 
айтмоқчи бўлган фикрингиз кетма-кетлиги аввалгисининг ортидан 
келиши учун қулай тарзда вазиятларни ёдга олинг.

Воқеалар яхши ёдда сақланиб турганида ҳамда сиз уларни 
эсдан чиқиб қолиши даражасига етказмасдан эсга олишга ҳаракат 
қилинг.

Турли хил маълумотларнинг аралашиб кетиш эҳтимолини 
минимум даражага келтиринг. Бир вақтнинг ўзида бир-бирига ўхшаш 
мавзуларни, масалан испан ва француз тилларини биргаликда 
ўрганманг, чунки бири иккинчисига ҳалақит қилади.

Бир вақтнинг ўзида биладиган билимларингизни ҳам 
мустаҳкамлаб, ҳам аниқлаштириб олиш учун ўз билимларингизни 
такрорланг. Кейинчалик ахбаротларни ёдга олиш керак бўлганда, 
ўзингизга 
ортиқча 
даражада 
ишониб 
юборманг. 
Ўзлаштирганларингизни такрорланг. Тоза қоғозга бўлимлар режасини 
тузиб олинг. Турли хил тушунчаларга мустақил тарзда бобнинг сўнгида 
уларни ўқиб чиққинунгизга қадар уларга таъриф беринг. Машқ қилинг. 
Матнларда, хусусан мазкур бобдаги яхши ўзлаштириш маслаҳатлари 
сизга ёрдам бериши мумкин.


Download 4.09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   286




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling