165
савол сиз режалаштирмаган шаклда берилган
пайтда ушбу саволни
тушунмай қолишингиз мумкин. Гапларни эслаб қолишнинг муфассал
гуруҳини ташкил этишнинг кўпроқ тасаввурларига эга бўлинг.
Нотаниш тушунчаларни ёдда сақлаб қолиш
учун мнемоик
(эсга олишни осонлаштирадиган) услублардан фойдаланинг,
нотаниш
сўзларни таян-сўзлар билан боғланг. Номланишларни образли тасаввур
қилиш учун вазиятларни ўйлаб топинг. Маълумотларни акронимларга
ажратиб чиқинг.
Ассоциатив
(боғланишли)
алоқалар
орқали
хотирада
ахбаротни янгилаб туринг.
Ҳаёлан эслаб қолиш рўй берган вазият ва кайфиятни ўзингизда
тасаввур қилинг. Ҳаёлан уша жойларга қайтиб боринг. Ҳар бир
айтмоқчи бўлган фикрингиз кетма-кетлиги
аввалгисининг ортидан
келиши учун қулай тарзда вазиятларни ёдга олинг.
Воқеалар яхши ёдда сақланиб турганида ҳамда сиз уларни
эсдан чиқиб қолиши даражасига етказмасдан эсга олишга ҳаракат
қилинг.
Турли хил маълумотларнинг аралашиб кетиш эҳтимолини
минимум даражага келтиринг. Бир вақтнинг ўзида бир-бирига ўхшаш
мавзуларни, масалан испан ва француз
тилларини биргаликда
ўрганманг, чунки бири иккинчисига ҳалақит қилади.
Бир вақтнинг ўзида биладиган билимларингизни ҳам
мустаҳкамлаб, ҳам аниқлаштириб олиш учун ўз билимларингизни
такрорланг. Кейинчалик ахбаротларни ёдга олиш керак бўлганда,
ўзингизга
ортиқча
даражада
ишониб
юборманг.
Ўзлаштирганларингизни такрорланг. Тоза қоғозга бўлимлар
режасини
тузиб олинг. Турли хил тушунчаларга мустақил тарзда бобнинг сўнгида
уларни ўқиб чиққинунгизга қадар уларга таъриф беринг. Машқ қилинг.
Матнларда, хусусан мазкур бобдаги яхши ўзлаштириш маслаҳатлари
сизга ёрдам бериши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: