Аброров сирожиддин зухриддин ўҒли ўзбекистонда сукук исломий қимматли қОҒозларни жорий этиш истиқболлари


Download 1.95 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/53
Sana25.02.2023
Hajmi1.95 Mb.
#1227458
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   53
Bog'liq
000 Диссертация С.Аброров

20
) – капитал ва меҳнат 
ресурслари иштирок этмайдиган тасодифий фойда учун йўналтирилган 
қўйилмаларга асосланган фаолият. Актив ёки товар билан қопланмаган, 
молиявий-иқтисодий инқирозларга сабаб бўлувчи молиявий инструментлар 
ҳам ғарар ва майсир элементларини ифодалайди. 
Ислом молиясида белгиланган меъзонлар фонд бозори инструментлари 
ҳисобланган имтиёзли акция, облигация, деривативлар ва таъқиқланган 
фаолият билан шуғулланувчи жамият оддий акциялари билан муомала 
қилишни чеклайди. 
Юқоридаги мулоҳазалардан келиб чиқиб, ислом молиясининг қуйидаги 
асосий концептуал тамойилларини санаб ўтиш мумкин: 
- молиявий фаолият кафолатланган фойдадан ҳоли бўлиши, яъни 
рискнинг мавжудлиги (“no risk, no gain” тамойили
21
). Сармоянинг номинал 
қийматига нисбатан олдиндан белгиланган ёки ҳисобланган фойда ман 
этилади; 
- фаолият натижасида кўриладиган фойдадан манфаатдор бўлиш; 
- инсон ҳуқуқларига амал қилиш ва ҳамкорликни ривожлантириш; 
- кўпчиликнинг манфаати бир кишининг манфаатидан устун
- инсонларга зарар етказувчи, улар орасида адоват уйғотувчи ва бошқа 
ҳар қандай зарарли фаолиятни чеклаш; 
- катта зарарларни бартараф этиш учун кичик йўқотишларга рухсат 
берилади. 
Ушбу тамойиллар асосида ислом молияси фаолиятини амалга ошириш 
учун хизмат кўрсатувчи қуйидаги институтлар шаклланган: 
20
Абдумажид Анорбоев. Ан-Наъйм – Т.: Абдулла Қодирий, 2003. – 941-б 
21
Chapra M.U. The Global Financial Crisis: Can Islamic Finance Help? // Islamic Economics and Finance: A 
European Perspective, edited by J.Langton, C.Trullols and A.Turkistani. London: Palgrave Macmillan, 2011, p138. 


18 
1. Ислом банклари ва ислом тамойиллари асосида хизмат кўрсатувчи 
банклар. 
2. Лизинг, 
микромолиялаш 
хизматларини 
кўрсатувчи 
нобанк 
ташкилотлар, инвестиция ва вақф фондлари. 
3. Ислом суғуртаси (такофул). 
4. Ислом фонд бозори ва унинг иштирокчилари. 
5. Шариат тамойилларига мувофиқликни тартибга солиб турувчи 
ташкилот ва кенгашлар ҳамда таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари. 
Ислом молиясида концептуал тамойиллар ва шариат қоидаларидан 
келиб чиққан ҳолда анъанавий молия тизимида фойдаланилувчи ислом 
тамойилларига мос келмайдиган инструментлар ўрнига муқобил ислом 
молияси воситалари ишлаб чиқилган. Ислом молиявий инструментларини 
унинг тамойилларини ҳисобга олиб, тўртта гуруҳга ажратиш мумкин: фойда 
ва зарарни тақсимлаш, қарз, ижара ҳамда ўзаро кафолатлаш. Қуйида ислом 
молияси институтулари томонидан кенг қўлланилувчи асосий молиявий 
инструментлар – хизмат турлари келтириб ўтилган (1.2-расм): 
Мудораба (капитал ва меҳнат шерикчилиги) – бир томон капитал 
иккинчи томон эса тадбиркорлик фаолияти ва меҳнати билан иштирок этувчи 
ҳамда фойда аввалдан келишилган улуш асосида тақсимланувчи келишув 
тури.
Мудорабада, маблағ эгаси (инвестор) маблағни бизнесни юритиш учун 
ишончли шахсга (тадбиркорга, бизнесменга) беради. Инвестор бизнес 
юритиш жараёнига аралашмайди ва келишилган муддат якунида тадбиркор 
инвесторга асосий қўйилма миқдори ҳамда унинг фойдадан улушини 
қайтаради
22
. Лойиҳа кутилган натижа бермай, зарар билан чиқса, барча 
молиявий зарар инвестор (роббул мол) зиммасига тушади, ишончли шахс эса 
(мудориб) мукофот пули ва ҳақ олмай, меҳнати, шунингдек, вақтига 
ютқазади. Бу одатда қисқа ва ўрта муддатли лойиҳаларда ислом банклари 
22
Исломий молиялар ва банк тизими. Таржимон: Ботирхўжа Жўраев. – Т.: O‘zbekiston, 2014. – 114-б. 


19 
ҳамда шариат тамойиллари асосида фаолият юритувчи инвестиция фондлари 
томонидан кенг қўлланилади.

Download 1.95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling