Адабиётлар Выготский Л. С. Собрн соч. Т. 3-М., 1983


Нутқ ривожланиши даврлари


Download 177 Kb.
bet3/4
Sana26.06.2023
Hajmi177 Kb.
#1656234
TuriСеминар
1   2   3   4
Bog'liq
NUTQ

Нутқ ривожланиши даврлари.
1-давр 2 ойдан 11 ойгача.
2-давр 11 ойдан 19 ойгача.
3-давр 19 ойдан 3 ёшгача.
Нутқ ривожланиши қуйидаги қусусиятларга эга:
а) гугулаш.
б) ғудурланиш (сохта сўзлар).
в) парадигматик фонетика (1,3- 1,5 ёшгача) – буви, бува, ўтир, ўтирди, ўтиради.
г) нутқнинг вазиятбоплиги (Ж.Пиаже – ситуатив нутқ).
д) нутқ эгоцентризми (Ж.Пиаже – эгоцентрик нутқ).
3. Нутқ турларининг психологик тавсифи
Психологлар томонидан нутқ психологик муаммо сифатида ўрганилиши ҳам ўзига хослик, унинг қирралари, мантиқан изчиллиги, таснифланиши, мавжуд бўлиб: вербал ва новербал.
Генетик келиб чиқиш жиҳатидан новербал нутқ бирламчи ҳисобланади, чунки инсоннинг ижтимоий-тарихий тараққиёти даврида даставвал товушсиз, сўзсиз нутқ турларини пайдо бўлган бўлиб, у ўз ичига шахс камолотини қамраб олгандир.
Новербал нутқ турини шартли равишда қуйидаги кўринишларга ажратиш мумкин:
Имо-ишора,
Мимика,
Пантомимика,
Эхологик, яъни акс садо,
Сигнификация,
Дактилогик (бармоқ нутқи).
Новербал туркумга кирувчи сигнификация бошқалардан ўз тузилиши, мазмуни, шакли билан кескин ажралиб туради. Аниқ шартли аломатлар орқали муайян мантиқий юкламани ўзида акс эттирувчи коммуникатив хусусиятли новербал нутқ тури сигнификация дейилади. У шартли белгилар, сигналлар, моделлар шаклида ифодаланиши мумкин.
Новербал нутқнинг яна бир тури дактиологик (бармоқ) нутқ деб аталади. Инсон тана аъзолари, имо-ишоралар, мимика, хуллас ҳиссиёт ёрдами билан муомала ўрнатишга қаратилган алоқа воситаси дактиологик нутқ дейилади. Сўз орқали ифодаланувчи нутқ мазмуни маъноли қўл, юз ҳаракатларига, айрим ҳаяжонли садога, қаҳр-ғазаб, илиқ табассум, қаҳқаҳага кўчирилади.
Новербал нутқни шартли равишда қуйидаги турларга ажратиш мумкин:
  • товушсиз: а) имо-ишора, б) мимика, в) пантомимика, г) дактиологик;
  • 2) товушли: а) эхологик (акс садо), б) сигнификация(шартли белгилар, сигналлар, моделлар


Download 177 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling