Компетентциявий ёндошув деганда нимани тушунамиз? - “ Competence” сўзи “ to compete” сўзидан келиб чиққан бўлиб, “ мусобақалашмоқ” , “рақобатлашмоқ”,” беллашмоқ” деган маънони билдиради. Сўзма-сўз таржима қилинса “мусобақалашишга лаёқатлилик” маъносида келади.
- Илмий педагогик, психологик манбаларда берилишича, компетенция, компетентлилик ўта мураккаб, кўп қисмли, кўпгина фанлар учун муштарак бўлган тушунчалардир. Шу боисдан унинг талқинлари ҳам ҳажман, ҳам таркибига кўра, ҳам маъно, мантиқ мундарижаси жиҳатидан турли-туман. Атаманинг моҳияти шунингдек "самарадорлик", "мослашувчанлик", “ютуқлилик", муваффақиятлилик", "тушунувчанлик", “натижалилик", "уқувлилик”, "xocca", хусусият”, сифат", "миқдор" каби тушунчалар асосида ҳам тавсифланмокда.
- Нима сабабдан таълимга компетенциявий ёндашувни жорий этиш керак ?
- Ҳозирги кунда ўқувчиларда ўқув предметлари бўйича фақатгина билим, кўникма ва малакаларга эга бўлишнинг ўзи етарли эмаслиги маълум бўлмоқда. Жумладан:
- Таълим муассасасини муаффақиятли битирган айрим ўқувчилар, ҳаётда кўп муаффақиятсизликларга учрайди ;
- Олий таълим муассасини битириб янги ишга борган ёш мутахассис университет ёки институтда касбига оид билим ва кўникмаларни етарли даражада олган бўлсада, иш жойига кўникиши узоқ вақт давом этади;
- маълум бўлмоқдаки, мактаб ёки лицейда олинган билим ва кўникмалар тезда ҳал қилиниши керак бўлган ҳаётий вазиятларга тўғри келмайди ёки умуман ҳаётида керак бўлмайди.
ХХ асрда ўқиш ва ёзишни билмайдиган одамни саводсиз дейишса, ХХI асрда ўрганган билимларидан амалиётда фойдалана олмайдиган одамни саводсиз дейиш керак.
|
Таянч компетенциялар
Фанга оид компетенциялар
Компетенциявий ёндашувга асосланган таълим
1. Коммуникатив компетенция
2. Ахборотлар билан ишлаш компетенцияси
3. Ўзини-ўзи ривожлантириш компетенцияси
4. Ижтимоий фаол фуқаролик компетенцияси
5. Миллий ва умуммаданий компетенция
6. Математик саводхонлик, фан ва техника янгиликларидан хабардор бўлиш ҳамда фойдаланиш компетенцияси
1. Нутқий компитенция, 2. Лангвистик компитенция
1. Адабий нутқий компитенция,
2. Бадий асарни тахлил қилиш компитенция
Do'stlaringiz bilan baham: |