Мантиқий компетентлигини ривожлантириш йўналишлари ва босқичлари
Download 34.7 Kb.
|
KOMPOTENTLIK
БЎЛАЖАК ФИЗИКА ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ МАНТИҚИЙ КОМПЕТЕНТЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ УСТУВОР ВАЗИФАЛАРИ бўлажак физика ўқитувчиларининг мантиқий компетентлигини ривожлантириш йўналишлари ва босқичлари. Таянч иборалар: тенденция, таълим-тарбияда инновация, модернизация, компетенциявий талаблар, компетенциявий ёндашув, компетенция, компетентлик, мантиқий компетенция, махсус компетенция, компетенция даражаси, инновацион технологиялар. 1. Мантиқий компетентлик мазмуни Жаҳонда таълим соҳасидаги ривожланиш тенденцияларига мос равишда таълим стандартларини компетенциявий талаблар асосида такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Халқаро педагогик тажрибалар таълим сифатини битирувчиларнинг компетенция даражаси асосида баҳолаш ва физика ўқитувчиларда мантиқий компетентликни таълимнинг инновацион технологиялари воситасида ривожлантириш, таълимнинг янги парадигмаларини ишлаб чиқиш, ахборот-коммуникация технологиялари ва дастурлари орқали ўқитишнинг анъанавий ва замонавий усулларидан комплекс фойдаланиш ҳамда дидактик воситаларнинг интегратив имкониятларидан самарали фойдаланишга қаратилган. Жаҳонда профессионал таълим жараёнини компетенциявий ёндашув ва замонавий усуллар асосида лойиҳалаш, амалга ошириш ва ривожлантиришнинг илмий асосланган тизимини яратиш долзарблигича қолмоқда. Хусусан, мантиқий компетентликни ривожлантириш ва бўлажак физика ўқитувчиларининг мантиқий фаолиятга тайёрлашни такомиллаштиришга оид тадқиқотлар олиб борилаётган Princeton University (АҚШ), Manchesters University (Англия), National Advice on Pedagogical Technology (Англия), Belfield Pedagogical University (Германия), Таълим технологиялари навигатори ахборот-методик маркази (Россия) ва Seoul Cyber University (Жанубий Корея) каби нуфузли илмий тадқиқот таълим марказларида салмоқли амалий натижаларга эришилган. Мамлакатимизда самарали профессионал таълим тизимини жорий этишга қаратилган туб ислоҳотлар натижасида бўлажак касб таълими мутахассисларини тайёрлашнинг ташкилий-педагогик шарт-шароитлари ва ахборот-методик имкониятлари кенгайтирилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида “узлуксиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, сифатли таълим хизматлари имкониятларини ошириш, меҳнат бозорининг замонавий эҳтиёжларига мувофиқ юқори малакали кадрлар тайёрлаш сиёсатини давом эттириш”1 устувор вазифаси белгиланган. Шу нуқтаи назардан профессионал бўлажак физика ўқитувчиларининг мантиқий компетентлигини ривожлантиришнинг амалдаги методикаси ва ўқув-услубий таъминотини замонавий ёндашувлар асосида такомиллаштириш ҳамда ўзлаштириш натижаларини объектив баҳолаш механизмларини ишлаб чиқиш долзарб ҳисобланади. Мутахассисларни мантиқий жиҳатдан тайёрлаш борасида Ғарб мамлакатларда амалда бўлган таълим мазмунида бевосита асосий ўринни мутахассиснинг компетентлик даражаси эгаллайди. Психологик-педагогик адабиётларда ҳамда ватанимиз ва хорижлик кўпгина педагог олимларнинг илмий ишларида “компетенция” ва “компетентлик” каби тушунчалар кейинги вақтларда кенг қўлланилмоқда. Таълим тизимига компетенциявий ёндашув хорижий мамлакатларда ўтган асрнинг 60 йилларида шакллана бошланиб, “Компетенция” масаласи кўп йиллардан буён олимлар томонидан ўрганилиб келинмоқда. Компетентлик тушунчасининг луғавий маъноси турли тилларда қуйидагича изоҳланган: Competent (француз тилида) – ваколатли; Competent (лотин тилида) – қобилиятли; Competent (инглиз тилида) - қобилиятли. “Компетенция” ва “компетентлилик” тушунчалари моҳиятини англаш мақсадида қуйидаги луғатларга эътиборимизни қаратдик: “Ўзбекистон миллий энциклопедияси”да компетенция атамаси қуйидагича талқин этилган: компетенция – у ёки бу соҳадаги билимлар, тажриба. С.И. Ожегов бу тушунчаларни рус тили изоҳли луғатида қуйидагича изоҳлайди: “Компетенция – 1. Бирор киши жуда яхши билган ёки хабардор бўлган масалалар доираси. 2. Бирор кишининг вазифалари, ҳуқуқлари доираси” “Олий таълим” луғат-маълумотнома тўпламида – “Компетентлик- тегишли, лаёқатли”, ваколатлилик - 1) Муайян ижтимоий мантиқий мавқега эга шахсларнинг улар бажараётган вазифа ва ҳал этаётган муаммоларнинг мураккаблик даражасига билимлари, лаёқатлари ва тажрибаларининг мос келганлик даражаси. “Малака” терминидан фарқли ўлароқ мантиқий билим ва лаёқатга эга бўлишдан ташқари яна ташаббус, ҳамкорлик, гуруҳда ишлай билиш қобилияти, коммуникатив уқув, таълим олиш, баҳолаш уқуви мантиқий фикрлаш, ахборотни танлаш ва фойдаланиш лаёқатлари каби сифатларни ҳам ўзида мужассамлаштиради деб ифодаланган. Компетентлик шахснинг доимо ривожланиб борувчи сифатларидан бири бўлиб, реал ҳаётий вазиятларда юзага келган муаммоларни ечиш қобилияти, ўз билими, ўқув ва ҳаётий тажрибалари, қадриятлари ва қизиқишларини унга сафарбар этиш имкониятлари. 1 Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони. // Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами. –Т., 2017. – Б.39. Компетентлик атамаси таълим соҳасига психологларнинг илмий изланишлари натижасида кириб келди. Бу тушунча ноанъанавий вазиятларда ёки кутилмаган ҳолларда ўзини қандай тутиш, мулоқотга киришиш, томонлар билан ўзаро муносабатларда янги йўл тутиш, ноаниқ вазифаларни бажаришда, зиддиятларга тўла маълумотлардан фойдаланишда, ҳамиша ривожланиб борувчи ва мураккаб жараёнларда қандай ҳаракат қилиши кераклиги тўғрисида назарий билимлар зарурлигини кўрсатади. Мантиқий компетентлик тушунчаси эса маълум бир аниқ фаолият бўйича қўланилади. Илмий-педагогик адабиётларда “мантиқий компетентлик” атамаси билан бир қаторда, маъно жиҳатидан унга яқин бўлган “профессионализм”, “мантиқий маҳорат”, “малака”, “ўз касбининг устаси” каби тушунчалар қўлланиб келинади. Кўп ҳолларда тадқиқотчилар мазкур атамалар ўртасидаги фарқларга жиддий эътибор қилмайдилар. Ҳолбуки “мантиқий компетентлик” кўп маъноли тушунча бўлиб, унинг маъноси турлича талқин этилади. Ҳозирги кунда “профессионализм” атамаси ўрнига кўпинча “компетенция” тушунчаси қўлланилади. Биринчи тушунча фақат маълум бир касб маҳоратини, малакасини акс эттиради. Иккинчи “компетенция” тушунчаси эса малакалар заҳираси, базаси, деган маънони англатади. У шахснинг мустақил фаолият кўрсата олиш, ҳар қандай ишга ижодий ёндашиш, доимо билимларини янгилаб бориш, ақл-фаросатлилиги, турли соҳа тизимлари ва иқтисодиёт бўйича фикрлай олиш қобилияти, мулоқотлар олиб бориш маҳорати, жамоадаги ҳамкорлиги, ҳамкасблари билан мулоқотга киришувчанлиги каби сифатларни акс эттиради. Мантиқий компетентликни турлича изоҳлаш ҳоллари юзага келди: - маълум бир меҳнат функциясини бажариш қобилияти; - “малака”, “маҳорат” каби инсон кўникмалари (А.К.Макарова); - мантиқий маълумотлилик даражаси; - инсоннинг тажрибаси ва индивидуал қобилияти, унинг ўз билими ва малакасини ошириб боришга интилиши, унинг ишга ижодий ёндашуви ва ўз ишига масъулияти (Б.С.Гершунский); - мантиқий билим, малака ва кўникмаларга эга бўлиш (О.А.Абдуқудусов, Ҳ.Ф.Рашидов); - билим, маҳорат, ўзига хослик ва шахснинг ўқув-тарбия жараёнларини ташкил этишдаги қобилияти (В.А.Ситаров); - шахснинг тажрибаси, маълумотининг ижтимоий йўналтирилганлиги, инсоннинг маълум бир мақсад йўлидаги амалий фаолияти натижалари; мантиқий билимларини ҳаётда самарали қўллаши каби шахснинг ўзига хос сифатлари ва компетентлиги (Л.Н.Понамарев); 2.Бошқарув ва педагог кадрларнинг мантиқий компетентлигини ривожлантириш йўналишлари ва босқичлари Мутахассиснинг мантиқий компетентлигини шаклланиш жараёни энг муҳим икки босқичда кечади. Улар қуйидагилардир: 16
Биринчи босқич: мутахассис томонидан таълим муассасасида мантиқий билимлар асосларини ўзлаштириш даври (назарий билимларнинг ўзлаштириш, назарий билимларни амалиётда қўллаш кўникмаларини ҳосил қилувчи ўқув-амалий машғулотлари (маъруза, семинар ва амалий машғулотлар, педагогик амалиёт), ҳосил бўлган кўникмаларнинг малакага айланишини таъминловчи муаммоли, ижодий изланишни талаб этувчи амалий машғулотлар (жумладан, курс ва битирув малакавий ишлари ҳамда магистрлик диссертацияларини тайёрлашга қаратилган машғулотлар ва бошқалар). Иккинчи босқич: мустақил равишда мантиқий фаолият ташкил этиладиган давр (мустақил таълим олиш асосида мантиқий малакани ошириб бориш), илғор педагогик тажрибаларни ўрганиш, шахсий педагогик тажрибаларни таҳлил этиш, турли босқичдаги (халқ таълими бўлимларининг вилоят, шаҳар, туман ҳамда таълим муассасаси негизидаги) методик бирлашмалар фаолиятида фаол иштирок этиш, ҳамкасбларининг фаолиятини бевосита кузатиш (очиқ дарслар асосида), педагогик ўқиш, илмий анжуман (илмий-назарий ва илмий- амалий конференция ҳамда семинар)ларда иштирок этиш, педагогларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларида мантиқий малакани ошириш ҳамда хорижий мамлакатларда тажриба алмашиш. Режа:
2. Мантиқий компетентликни ривожлантириш йўллари, шакл ва методлари. 1.Компетентлик асослари ва сифатлари А.К.Маркованинг фикрига кўра, мантиқий компетентлик - “педагогик фаолиятни олий даражада амалга ошира оладиган ўқитувчининг меҳнатини, педагогик мулоқотни ва ўқитувчи шахсининг салоҳиятини белгилайдики, унинг ёрдамида таълим олувчиларнинг таълим-тарбияси соҳасида яхши натижаларга эришилади”. Унинг фикрига кўра, “мантиқий компетентлик” тушунчаси ўқитувчининг меҳнат фаолиятининг умумлашмаси саналади: педагогик фаолият, педагогик мулоқот, педагогнинг шахси (процессуал кўрсаткичлар) таълим даражаси — таълим олганлик, тарбияси — тарбия даражаси (натижа кўрсаткичлари). Буларнинг ҳар бири ўз таркибига қуйидаги муҳим жиҳатларни бириктиради: - педагогик билимлар – психологик маълумотлар, ўқитувчи меҳнатининг моҳияти ҳақида педагогик тушунча, унинг педагогик фаолиятининг ўзига 2-МАВЗУ: КОМПЕТЕНТЛИК АСОСЛАРИ ВА СИФАТЛАРИ 17
хослиги, муомаласи, шахси, таълим олувчиларнинг психологик ўсиш даражаси, уларнинг ёши; - маҳорат – ҳаракат, кераклича юқори даражада бажариладиган фаолият; - мантиқий психологик позицияси – ўқитувчининг таълим олувчига, ҳамкасбларига, ўзига бўлган муносабатини аниқловчи хулқ-атвори, салоҳияти, мантиқий такомиллашув даражаси, ўз меҳнатининг моҳиятини тушуниши; - психологик ўзига хослиги (маънавий фазилатлари) – билимга чанқоқлиги, педагогик фикрлаши, салоҳияти, кузатувчанлиги, мақсадга интилиши, қизиқиши ва бошқалар. А.С.Белкин, С.А.Вдовина, Н.В.Кузьмина, В.В.Нестеров, О.Н.Ларионоваларнинг педагогик-мантиқий компетентликни тузилиши ва таркиби бўйича турли қарашларини таҳлил этган ҳолда, биз бўлажак касб таълими ўқитувчисининг педагогик-мантиқий компетентлигини қўйидача ифодаладик, яъни педагогик компетентлик: ижтимоий компетенция – ижтимоий муносабатларда фаоллик кўрсатиш кўникма, малакаларига эгалик, мантиқий фаолиятда субъектлар билан мулоқотга кириша олиш; индивидуал компетенция – изчил равишда мантиқий ривожланишга эришиш, малака даражасини ошириб бориш, мантиқий фаолиятда ўз ички имкониятларини намоён қилиш; эктремал компетенция – фавқулотда вазиятлар (табиий офатлар, технологик жараён ишдан чиққан)да, педагогик низолар юзага келганда оқилона қарор қабул қилиш, тўғри ҳаракатланиш малакасига эгалик; психологик компетенция – педагогик жараёнда соғлом психологик муҳитни ярата олиш, турли салбий психологик зиддиятларни ўз вақтида англай олиш ва бартараф эта олиш; методик компетенция – педагогик жараённи методик жиҳатдан оқилона ташкил этиш, таълим ёки тарбиявий фаолият шаклларини тўғри белгилаш, метод ва воситаларни мақсадга мувофиқ танлай олиш, методларни самарали қўллай олиш, воситаларни муваффақиятли қўллаш; информaцион компетенция – ахборот муҳитида зарур, муҳим, керакли, фойдали маълумотларни излаш, йиғиш, саралаш, қайта ишлаш ва улардан мақсадли, ўринли, самарали фойдаланиш, иқтисодий билимлардан ва маркетингдан хабардор бўлиши; креатив компетенция – педагогик фаолиятга нисбатан танқидий ва ижодий ёндашиш, ўзининг ижодкорлик малакаларига эгалигини намойиш эта олиш; инновaцион компетенция – педагогик жараённи такомиллаштириш, таълим сифатини яхшилаш, тарбия жараёнининг самарадорлигини оширишга доир янги ғояларни илгари суриш, уларни амалиётга муваффақиятли татбиқ этиш; коммуникатив компетенция – таълим жараёнининг барча иштирокчилари билан мулоқот ўрната олиши, ахборотни тўғри қабул қила олиши ва тўғри етказа 18
билиши, чет тилларида мулоқот қила олиши, интернет тармоғида мулоқотга кириша олиши; технологик компетенция – мантиқий-педагогик билим, кўникма, малакани бойитадиган илғор технологияларни ўзлаштириш, замонавий восита, техника ва технологиялардан амалиётда фойдалана олиш. Мантиқий (махсус) компетентлик – ўз мутахассислиги бўйича эгаллаши керак бўлган компетенцияларлар йиғиндиси. Мантиқий компетентликда муайян мантиқий фаолият турига қараб компетенция турлари аниқланади. Т.Г.Браже фикрига кўра, “инсон-инсон” тизимида ишловчи (раҳбар- педагоглар, шифокорлар, юристлар, маиший хизмат ходимлари)ларнинг мантиқий компетентлиги фақатгина олган илмий билимлари ва малакаси билангина ўлчанмайди, балки мутахассиснинг маълум мақсадга интилиши, фаолиятидан келадиган натижалар, ўзини ўраб турган оламни ва шу оламда ўз ўрнини билиши, одамлар билан муомала усуллари, маданияти, ўзининг ижодий салоҳиятини ўстириб бориши масалаларига эътиборни қаратадилар. Ўқитувчи ўзи ўқитадиган дарснинг методикасини яхши билиши, чуқур тушуниши ва ўзаро мулоқотга кириша билиши, тарбияланувчиларнинг маънавий оламини билиши, уларни ҳурмат қилиши лозим. Бу сифатларнинг бирортаси етишмаса, бутун бир педагогик мантиқий фаолият тизимини барбод қилади ва таълим самарадорлигини пасайтириб юборади. Профессионал таълим соҳасида бошқарув ва педагог кадрларнинг мантиқий компетентлиги – умумий таълим негизида шахс ва жамият учун мантиқий аҳамиятга эга бўлган, инсонга меҳнат фаолиятининг аниқ турларида ўзини янада тўлароқ намоён этишига имкон берадиган, ижтимоий зарур бўлган меҳнат тақсимотига ва рақобатбардош бозор механизмларига мос келувчи сифатларни шакллантириш демакдир. Н.А.Муслимов ўзининг тадқиқот ишларида бўлажак мутахассиснинг мантиқий шаклланганлиги асосини - мотивацион хислатлар; - интеллектуал салоҳият; - иродавий сифатлар; - амалий кўникмалар; - ҳиссий сифатлар; - ўз-ўзини бошқара олиш сифатлар2 каби таъсир этувчи омилларни таъкидлаб ўтади. Педагогик вазифаларни ҳал этилиши авваломбор тарбия субъектининг индивидиуал сифатларига таянади. Ушбу сифатлар ўзининг ривожланган кўринишида инсоннинг тўла шаклланганлигини, индивидуаллигини, ҳар томонлама баркамоллигини тавсифлайди. Уларнинг ривожланганлик даражаси шахснинг ижтимоий фаоллиги, ҳаёт тарзи, бахти ва жамиятда ўзини қай тарзда тутишини белгилаб беради. Қуйида биз бўлажак мутахассисининг мантиқий компетентлигининг ривожланишига таъсир этувчи омилларга алоҳида тўхталиб ўтамиз: 2 Муслимов Н.А. Касб таьлими ўқитувчиларининг мантиқий шакллантириш технологияси. Монография. – Т.: Фан, 2013.– 127 б 19
Мотивацион хислатлар инсоннинг бутун ҳаёти давомида шаклланиб, ривожланиб борувчи танлаган касбига бўлган эҳтиёжлари, мотивлари ва мақсадларни қамраб олади. Мотивацион хислатларнинг салмоқли қисмини рағбатлантирувчи ғоялар ташкил этади. У инсон ҳаётининг муайян босқичида шаклланади ва яшайдиган жой билан боғлиқ бўлади (мактаб ўқувчиси, талаба, ўқитувчи фаолияти рағбати). Таълим олиш мотивацияси инсонни билим олиш ва унга онгли ёндашиш, билиш усулларини эгаллаш, фаол бўлишга ундовчи мақсадлар тизими, эҳтиёжлар ва мотивларни қамраб олади. Кўпчилик ҳолатларда мотивация мутахассислар томонидан яхлит тизим эмас, балки элементлар кетма-кетлиги сифатида қабул қилинади. Бундай ҳолатларда алоҳида мотивациялар, қизиқишлар юзага чиқади ва албатта қуйидаги мақсадлар қўйилади: ўз фанига ва танлаган касбига қизиқишнинг шаклланиши, янги мазмун ва техника-технологияни ўрганишга масъулиятли ёндашувни тарбиялаш. Бироқ, бундай мақсадларга эришиш яхлит мотивациясининг шаклланишига эмас, балки унинг бўлакларга бўлинишига олиб келади, яъни, ўқувчиларда алоҳида фанларни ўрганиш мотивацияси уйғонади, лекин умумий билим олиш мотивацияси ривожланмай қолади. Интеллектуал салоҳият қуйидагилар билан тавсифланади: − фикрлаш турлари (ижодий, назарий ва амалий билиш кабилар); − фикрлаш методи (образли ва кўргазмали фикрлаш, фикрнинг асосланганлиги); − интеллектуал сифатлар (зеҳнлилик, мослашувчанлик, танқидий фикрлаш, ақлий (фикрий) ҳаракат қила олиш ва ҳоказолар); − билиш жараёнлари (диққат, тасаввур, хотира, идрок), фикрлаш жараёнлари (таҳлил, синтез, тизимлаштириш, расмийлаштириш, аниқлаштириш, талқин қилиш ва бошқалар), билиш кўникмалари (масалани қўя олиш, уни таҳлил қилиб муаммони шакллантириш, фаразни олға суриш, уни асослаш, хулосалар чиқариш, билимларни қўллай олиш ва ҳоказолар); − билимларни ўзлаштириш кўникмалари (асосий билимни ажратиб олиш, режалаштириш, мақсадни белгилаш, бир маромда ўқиш ва ёза олиш, асосий ўринларни қайд этиш (конспектлаштириш) ва бошқалар; − фанлардан ташқари ўзлаштирилган билим ва кўникмалар (ахлоқ ва умуминсоний қадриятлар тўғрисидаги тасаввурлари, ҳаётий қарашлари ва ҳоказолар); Иродавий сифатлар мақсаднинг онгли равишда белгиланаши билан тавсифланади. Иродали инсонга мақсадга интилувчанлик, ички ва ташқи тўсиқларни, жисмоний ва ақлий зўриқишларни енга олишлик, ўзини тута билишлик ва ташаббускорлик хислатлари хосдир. Ҳиссий сифатлар нафақат ҳиссиётлар балки ўз-ўзини баҳолаш сифатлари билан ҳам тавсифланади. Шу сабабли педагогик мақсадларни белгилашда ҳиссий сифатларни шакллантириш ва ривожлантиришга эътибор бериш жуда муҳим аҳамият касб этади, яъни: 20
− ўз ҳиссиётларини бошқаришнинг зарурий малакаларини шакллантиришни эътиборга олиш; − ўзининг аниқ ҳислари (қаҳр, ғазаб, безовталик, аразлаш, ҳасад, ҳамдардлик, уялиш, мағрурлик, қўрқиш, кўнгилчанлик, муҳаббат ва бошқалар)ни бошқаришга ўргатиш; - ўз ҳиссий ҳолатларини ва уларни келтириб чиқарувчи сабабларни тушунишга ўргатиш. Амалий кўникмалар ўзида психологик, педагогик, методик ва техник- технологик қобилиятлар, амаллар, индивиднинг фаолият ва мулоқотнинг турли соҳаларидаги кўникмаларини мужассамлаштиради. Ўз-ўзини бошқара олиши мақсадларни ва уларга эришиш воситаларини танлашдаги эркинлик; виждонлилик, ўз фаолиятига танқидий ёндашув, ҳаракатларнинг кенг қамровлилиги ва англанганлиги, ўз хулқини бошқаларники билан қиёслаб бориш, келажакка ишонч; ўз жисмоний ва психологик ҳолатини талаб даражасида тутиб туриш ва бошқара олиш кабилар билан тавсифланади. Илмий адабиётларнинг таҳлили шуни кўрсатадики, мантиқий компетентликни шаклланиш ва ривожланиши қуйидаги усулларда акс эттирилиши мумкин: - жараён схемаси асосида (даврлар, босқичлар, даражаларнинг вақт бўйича кетма-кетлиги кўринишида); - фаолият тузилмаси тарзида (восита ва усуллар мажмуаси кўринишида, бу ўринда ўзаро таъсирлашув вақт бўйича эмас, қўйилган мақсадга кўра талқин қилинади). Мутахассиснинг мантиқий компетентлигини ривожланиши унинг ўқув- педагогик вазиятларда ўзига хос хусусиятларининг ифодаланиши билан намоён бўлади. Ўқув жараёнида ақлий, предметли-амалий ва мотивацион омиллар билан боғлиқ хислатлар айниқса ёрқин намоён бўлади. 21
Машғулот режаси: 1. Таълим сифатини оширишда ўқитувчи компетенциясининг аҳамияти. 2. Ўқув жараёнида ўқитувчининг маслаҳатчи сифатида намоён бўлишлиги. 3. Квалификация ва компетенциянинг ўзаро боғлиқлилиги. Таянч иборалар: тенденция, таълим-тарбияда инновация, модернизация, компетенциявий талаблар, компетенциявий ёндашув, компетенция, компетентлик, мантиқий компетенция, махсус компетенция, компетенция даражаси, инновацион технологиялар. Таълим сифати – ижтимоий категория ҳисобланиб, жамиятда таълим жараёнининг ҳолати ва натижасини ҳамда шахснинг мантиқий, маиший ва фуқаролик компетентлигини шаклланиши ва ривожланишини жамият талаби ва эҳтиёжига мос келишини аниқлайди. Таълим сифати таълим муассасасининг ўқув-тарбиявий фаолиятини турли қирраларини тавсифловчи кўрсаткичлар мажмуи орқали баҳоланади. Ушбу кўрсаткичларга таълим олувчилар компетентлигининг ривожланишини таъминловчи таълим мазмуни, ўқитиш шакли ва услублари, материал-техник база, ходимлар таркиби кабилар киради. Таълим сифати – инсон ҳаёт- фаолияти сифатини ошириш ва аниқ мақсадга эришишда фойдаланиш учун зарур бўладиган, аниқ шароитларда талаб этилиб олинган билимлар мажмуидир. Таълим сифатига таъсир этувчи омиллар Таълим ижтимоий ҳаётнинг муҳим соҳаси ҳисобланади. Айнан таълим жамиятнинг интеллектуал, маданий ва маънавий ҳолатини шакллантиради. Таълим мазмуни ва унинг йўналишлари таълим стандартлари ва дастурларида ўз аксини топади. Таълим сифатини баҳолашда қуйидаги кетма-кетликдаги ташкил этувчилар ҳисобга олиниши талаб этилади: − Билим соҳиби, тарқатувчиси; − Билим узатувчилари; − билимни узатиш технологияси; − Билим олувчи; − Билимни мустаҳкамлик даражаси; − Олинган билимларни зарурлиги, кераклиги; 3-МАВЗУ: ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМ бўлажак физика ўқитувчиларининг МАНТИҚИЙ КОМПЕТЕНТЛИГИ СТРУКТУРАСИ 22
− Янги билимлар олиш зарурлиги ва имконияти. Таълим сифати биринчи навбатда билим соҳиблари, тарқатувчиларининг яъни ўқитувчиларнинг сифати, савияси ва компетенция даражаси билан белгиланади. Илмий адабиётлар таҳлилидан кўринадики, компетентлик муайян шахс малакасини ошириш ва иш-фаолиятини яхшилашнинг индикаторидир. Олимлар томонидан берилган анъанавий таърифларга кўра, компетентлик – бу ходимнинг ўз ишини жуда ҳам яхши бажаришида нималар зарурлигини аниқ ва равшан қилиб англаб етишидаги бир қатор стандартлар мажмуи бўлиб, ўз ичига малакалар, билимлар ва қатор тушунчаларни қамраб олади. Таълим мазмунининг ўқув режадаги фанлар блоклари (барча фанлар учун), фанлараро (фанлар тўплами учун) ва предметли (маълум бир фан учун) тарзда гуруҳланганлиги боис қуйидаги уч даражани намоён этувчи компетентликни эътироф этиш мумкин: − таянч компетентлик (таълимнинг гуманитар, ижтимоий- иқтисодий мазмунига кўра); − фанлараро компетентлик (умуммантиқий тайёргарликнинг ўқув фанлари ва таълим блокларининг маълум доирлигига кўра); − битта предмет(фан) буйича компетентлиги (махсус ўқув фани доирасида аниқ ва маълум имкониятга эгалигига кўра). Шундай қилиб, таянч компетентлик педагогик таълимнинг ҳар бир босқичи учун таълим блоклари ва ўқув фанлари даражасида аниқланади. Таянч компетентлик тартибини белгилашда педагогик таълимнинг асосий мақсадларига мувофиқ ижтимоий ва шахсий тажрибанинг моҳияти, ижтимоий жамиятда мантиқий фаолиятни ташкил этиш жараёнида ҳаётий кўникмаларни эгаллашга имкон берувчи асосий турлар муҳим аҳамият касб этади. Ана шу нуқтаи назардан уларни Н.А.Муслимов қуйидаги компетентлик турларига бўлади: 1. Яхлит-мазмунли компетентлик. Бу ўқувчининг қадриятли йўналишлари билан боғлиқ, унинг ижтимоий борлиқни ҳис эта билиши ва тушуниш қобилияти, мустақил ҳаёт йўлини топа олиши, ўзининг ижтимоий жамиятдаги роли ва ўрнини англаб етиши, ҳаракатларни ташкил этишда аниқ мақсадни белгилаш ҳамда қарор қабул қилиш малакаси, дунёқараши билан боғлиқ компетентлик, у ўқувчи учун ўқув ва бошқа вазиятларда ўзини аниқлаш механизмини таъминлайди. Ўқуввчининг индивидуал таълим йўналиши ва унинг ҳаётий фаолиятининг умумий дастури ана шу компетентликка боғлиқ. 2. Ижтимоий-маданий компетентлик. Ўқувчи чуқур ўзлаштириши зарур бўлган билим ва фаолият тажрибасининг доираси бўлиб, миллий ва умуминсоний маданиятлар хусусиятлари, инсон ва инсоният ҳаётининг маънавий-ахлоқий асослари, оилавий ва ижтимоий анъаналарнинг маданий асослари, инсон ҳаётида фан ва диннинг роли, уларнинг моддий борлиққа таъсири, турмуш ва дам олиш борасидаги билимлар, масалан, бўш вақтни самарали ташкил этиш усулларини билиши. 23
3. Ўқув-билиш компетентлиги, бу ўқувчининг ўрганилаётган аниқ объектлар билан боғлиқ мантиқий, методологик ва ижтимоий фаолияти элементларидан иборат бўлган мустақил фикрлаш компетентликларининг тўплами бўлиб, унга мақсадни кўра билиш, фаолиятни режалаштириш, унинг мазмунини таҳлил қилиш, рефлексия, фаолиятга шахсий баҳо бериш борасидаги билим ва малакалари киради. Ўрганилаётган объектларга нисбатан ўқувчиларни креатив кўникмалари, яъни билимларни бевосита борлиқдан олиш, ностандарт вазиятларда муаммони ҳал этишнинг ҳаракат усуллари ва эвристик методларини эгаллайди. 4. Ахборот олиш компетентлиги. Аудио-видео кўрсатув воситалари ва ахборот технологиялари ёрдамида мустақил изланиш, таҳлил қилиш ва зарур ахборотларни танлаб олиш, уларни таҳлил этиш, ўзгартириш, сақлаш ва узатиш маҳорати шакллантирилади. Ушбу компетентлик ўқувчининг ўқув фанлари асосларини муҳим ахборотлар асосида ўзлаштиришини таъминлайди. 5. Коммуникатив компетентлик. Таълим олувчилар билан ўзаро муносабатлар, уларнинг усуллари, мулоқот жараёнида устувор ўрин тутувчи тилни ўзлаштириш, гуруҳларда ишлаш кўникмалари, жамоада турли хил маьнавий-маьрифий тадбирларни ташкил қилиш ва ўтказишни билишни ўз ичига олади. 6. Ижтимоий-фаолиятли компетентлик фуқаролик (фуқаро, кузатувчи, сайловчи, вакил вазифасини бажарувчи), ижтимоий-меҳнат соҳаси (истеъмолчи, харидор, мижоз, ишлаб чиқарувчи ҳуқуқлари), оилавий муносабатлар ва мажбуриятлар, иқтисод ва ҳуқуқ масалалари, мантиқий, шунингдек, шахсий мавқеини аниқлаш борасидаги билим ва тажрибаларни эгаллаш(хусусан, меҳнат бозоридаги мавжуд вазиятни таҳлил қилиш, шахсий ва ижтимоий манфаатларни кўзлаб, ҳаракат қилиш маҳорати, меҳнат ҳамда фуқаролик муносабатларининг одобини билиш)ни англатади. 7. Шахснинг ўз-ўзини такомиллаштириш компетентлиги маънавий, мотивацион, интеллектуал ва амалий жиҳатдан ўз-ўзини ривожланитириш, иродавий ва хиссий жиҳатдан ўз-ўзини бошқара олиш қаратилган. Ўқувчи шахсий манфаатлари ва имкониятларига кўра фаолият усулларини эгаллайди, бу унга ўзида замонавий мутахассисга хос бўлган шахсий ва мантиқий сифатларини ривожлантириш, техник тафаккурини, маданияти ва ҳулқини шакллантиришга ёрдам беради. Б.Назарова эса, педагогнинг мантиқий тарбияланганлик лаёқатини тадқиқ қилишга бағишланган асарларни ўрганиш орқали мантиқий компетентликнинг қуйидаги турларини ажратиб кўрсатади: - махсус тарбияланганлик лаёқати – мантиқий фаолиятини етарлича юқори даражада эгаллаганлик, ўзининг келгуси мантиқий ривожланишини лойиҳалаш қобилияти ; - ижтимоий тарбияланганлик лаёқати – биргаликдаги (гуруҳли, кооператив) мантиқий фаолиятни, ҳамкорликни ва, шунингдек, мазкур касбда 24
қабул қилинган мантиқий мулоқот услубларини эгаллаганлик, ўз мантиқий меҳнати натижалари учун ижтимоий масъуллик : - аутолаёқат – ўзининг ижтимоий-мантиқий характеристикалари ҳақида адекват тасаввур ва мантиқий деструкцияларни енгиб ўтиш технологияларини эгаллаганлик ; - экстремал мантиқий лаёқат – кутилмаган мураккаб шароитларда, технологик жараёнлар бузилган шароитларда ишлаш қобилияти. О.Ҳайитов ва Ф.Казыбаевларнинг фикрича, шахс компетентлиги “компетентлик назарияси”га асосан, тўрт босқичли жараённи, яъни англанмаган компетентсизликдан англанмаган компетентликка ўтиш жараёнини ўз ичига қамраб оладиган қуйидаги психологик ҳолат билан баҳоланади: 1) англанмаган компетентсизлик босқичи: шахснинг “мен – ҳеч нарса билмаслигим ҳақида, ҳеч нарса билмайман” даражаси; 2) англанилган компетентсизлик босқичи: шахснинг “мен билмаслигим ҳақида биламан” даражаси; 3) англанган компетентлик босқичи: шахснинг “мен нима билишим ҳақида биламан” даражаси; 4) англанмаган компетентлик босқичи: шахснинг “мен биладиган нарсам ҳақида ҳеч нарса билмайман” даражаси. Рус олимаси О.Козырева ўз изланишларида мантиқий етуклик даражалари ва мантиқий компетентлик шаклланишини қиёслаб ўрганган. Унинг фикрича, мантиқий етукликнинг учта даражаси мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири “англанмаган компетентсизлик→ англанилган компетентсизлик → англанган компетентлик” тизимидаги мантиқий компетентлик даражаларини белгилаб беради (1-жадвал). 1-жадвал
компетентсизлик → англанган компетентлик” тизимидаги мантиқий компетентлик даражаси (О.Козырова бўйича) Мантиқий етуклик (профессионализм)нинг даражалари Мантиқий компетентлик даражалари «Энг мақбул» (истиқболли) 9 Англанган компетентлик (“Мен нима билишим ҳақида биламан”) 8 Англанилган компетентсизлик (“Мен билмаслигим ҳақида биламан”) 7 Англанмаган компетентсизлик («Мен – ҳеч нарса билмаслигим ҳақида, ҳеч нарса билмайман») «Энг муҳим» «номигагина» 6 Англанган компетентлик («Мен нима билишим ҳақида биламан») 25
5 Англанилган компетентсизлик («Мен билмаслигим ҳақида биламан» 4 Англанмаган компетентсизлик («Мен – ҳеч нарса билмаслигим ҳақида, ҳеч нарса билмайман») «Яширин, аммо юзага чиқиши мумкин бўлган» (илмли- тарбияли) 3 Англанган компетентлик («Мен нима билишим ҳақида биламан») 2 Англанилган компетентсизлик («Мен билмаслигим ҳақида биламан» 1 Англанмаган компетентсизлик («Мен – ҳеч нарса билмаслигим ҳақида, ҳеч нарса билмайман») Шунингдек, педагогларда мантиқий компетентликни шакллантиришда мутахассис компетенциялари кластерига мурожаат этиш мақсадга мувофиқдир. Мантиқий компетентликнинг бундай кластери уч хил: (1) фаолиятни, (2) шахслиликни, (3) мотивацияни ташкил қилувчи компетенциялар мажмуида кўринади (1-расм). 1-расм. Мутахассис компетенциялари кластери (О.Ҳайитов бўйича)3 3 Ҳайитов О., Н.Умарова. Ёшларда профессионал ўсишга интилишни ривожлантиришнинг назарий-амалий асослари. – Т.: “TURОN-IQBOL”, 2001. – Б.78. МАНТИҚИЙ
фаолиятни ташкил қилувчи ахборотлар билан ишлаш компетенциялар: -ахборотларни тўплаш ва таҳлил қилиш; -қарорларни қабул қилиш; -ахборотларни қайта ўзгартириш муваффақиятга эришиш компетенциялар: -режалаштириш; -фаолиятни ташкиллаштириш; - натижаларни таҳлиллаш К Л А С Т Е Р шахслиликни ташкил қилувчи инсонлар
компетенциялар: -муносабатларни бошқариш; - командада ишлаш; -атрофдагиларга таъсир кўрсатиш ўзини-ўзи такомиллаштириш компетенциялар: - ўзини текшириш; - мантиқий ўсиш; - инновацион мобиллик 26
Шундай қилиб, ўқитувчининг мантиқий фаолияти ўз ичига педагогик фаолиятнинг комплекс турларини қамраб олади. Улар, ўз навбатида, чуқур билим, ўқитувчи мантиқий фаолияти талаб қиладиган мутахассислиги бўйича такомиллашган кўникмаларни талаб қилади. Ана шу вазифаларни муваффақиятли бажариш ўқитувчи мантиқий компетенциясига, унинг доимий такомиллашиб боришига боғлиқ. Бунда, албатта ўқитувчининг мантиқий, шахсий сифатлари ҳам унинг мантиқий компетенцияси аспектларидан ҳисобланади. Шу икки нарса – ўқитувчининг вазифаси ва шахсий-мантиқий хусусиятлари унинг компетенцияси асоси бўлса, унинг такомиллашиб бориши ўқитувчи мантиқий компетенциясини белгилайди. Ўқитувчи шахсий тавсифи ва ўзига хослиги. Илмий зеҳн – эрудиция, мантиқий педагогик маданият, педагогик маҳорат, зиёлилик, мантиқий педагогик йўналганлик, педагогик фикр юритиш, ўз фаолиятини севиш, олий даражадаги умуммаданият, кузатувчанлик, сезгирлик, ижодкорлик, ҳулқ- атвор, талабчанлик, адолатпарварлик, ватанпарварлик, юксак маънавият, ўзини ва ўзгаларни ҳурмат қилиш, коммуникабеллик, педагогик оптимизм, талабалар билан ишлашга иштиёқ, интеллектуал фаоллик, янгиликларга қизиқиш ва уларни татбиқ этиш. Ўқитувчининг махсус тайёргарлиги. Бунда ўқитувчининг ўз мутахассислиги бўйича билим ва кўникмалари кўзда тутилади. Ўз предметини илмий даражада билиш. Мазкур фаннинг замонавий ютуқлари ва истиқболли йўналишларини ва ривожланиши даражасини билиш. Ушбу тармоқ ишлаб чиқаришнинг бугунги кундаги ютуқларини билиш. Ўз соҳаси бўйича давлат стандартларидан хабардорлик. Олий ўқув юрти бўйича ва предметига кўра, қўлланиладиган дарсликларни билиш. Предметни ўқитишнинг мақсад ва вазифаларини билиш. Мутахассислар тайёрлаш тизимида ўз мутахассислиги қандай аҳамият касб этишини билиш. Ўқитувчининг психологик-педагогик тайёргарлиги. Муваффақиятли педагогик фаолият учун зарур бўлган психология-педагогика соҳалари бўйича зарур бўлган билим ва кўникмалари. Психологик-педагогик билимлар. Олий мактаб педагогика ва психология билимлари (таълим назарияси, тарбия назарияси, талабалар психологияси ва бошқалар), педагогик фаолият назарияси бўйича билимлар, олий мантиқий таълимнинг замонавий концепциялари тўғрисида билимлар, ўз предмети бўйича ўқитиш методикасини билиш. Педагогик билимлар: диагностика; прогностик; лойиҳалаш; конструктивлик; коммуникативлик; ташкилотчилик; таҳлил қилиш. Мантиқий компетенция мутахассиснинг мантиқий тайёргарлиги жараёнларида шаклланади ва такомиллашиб боради. Олий ўқув юртида олиб борилган таълим мантиқий компетентлик асосларини шаклланиши жараёни деб қаралса, малака ошириш тизимидаги ўқиш бу мантиқий компетенция такомиллашуви ва янада чуқурлашуви жараёни саналади ҳамда компетенциянинг олий даражага кўтарилиши деб баҳолаш мумкин. Бунда, албатта, “компетентлик” ва “квалификация – “малака” тушунчаларининг 27
педагогик моҳиятини бир-биридан фарқ қила билишни талаб қилади. Мутахассис учун берилган малака ундан мазкур касб бўйича тажриба талаб қилмайди, балки ўқув жараёнлари давомида олган билим ва кўникмаларини таълим стандартлари талабларига жавоб беришини таъминлайди. Квалификация бу мантиқий таълимнинг шундай тури ва даражасики (тайёргарлик), у мутахассис учун маълум бир иш жойда ишлаш имконини беради. Мутахассис ўзи учун зарур бўлган мантиқий тажрибага эга бўлмай туриб, малака ошириши мумкин. Шулардан кўриниб турибдики, “профессионализм” тушунчаси “мантиқий компетенция” тушунчасига нисбатан анча кенгроқдир. Профессионал – ўз касбининг устаси бўлиш, нафақат билиш, уларни қандай амалга оширишни билишгина эмас, балки ана шу билимларни ҳаётга татбиқ эта олиш ҳамда самарали натижаларга эришиши ҳам демакдир. Одам профессионализми лаёқатлилик билан бир қаторда унинг мантиқий йўналганлиги, шахс мантиқий муҳим сифатларининг мавжудлиги билан таъминланади. Профессионализмнинг юқори даражасига одам ўз фаолиятини эгаллаш ва узоқ вақт бажариш жараёнида эришади. Демак, педагогнинг мантиқий компетентлилиги мутахассиснинг профессионализмини тарбиялашда асос бўлади ва улар орасига тенглик белгисини қўйиш мумкин эмас. Профессонализм – ўз касбининг устаси деган маънони беради. Компетенция эса ўз касбига муносиб, ўз касбини ҳар томонлама уддалай олади деган маънони англатади. Шундай қилиб, педагогик мантиқий компетенция профессионализм билан маҳоратли ёки педагогик маҳорат ўртасида турувчи тушунча экан. Ўзбек тилида “профессионализм”ни “мастер”– “уста”, “мастерство” –“маҳорат” сўзлари билан умумлаштириб, устоз атамасини ҳам Download 34.7 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling