Adabiyot nazariyasi va zamonaviy adabiy jarayon


Download 1.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/85
Sana19.06.2023
Hajmi1.72 Mb.
#1609517
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   85
Bog'liq
s.akhmad konf. tuplami 2

Adabiyotlar 
1. Mirziyoyev Sh. Buyuk kelajagimizni mard va olijanob xalqimiz bilan 
birga quramiz. – Toshkent: O‘zbekiston, 2017. 190-b. 
2. Abdurahmonov X., Mahmudov N. So‘z estetikasi. – Toshkent: Fan, 1981. 
60-b. 
3. Yo‘ldoshev B. Badiiy nutq stilistikasi. - Samarkand: SamDU nashri, 
1982. 81 b. 
4. Said Ahmad. Yo‘qotganlarim va topganlarim (adabiy o‘ylar, xotiralar va 
esselar). To‘ldirilgan ikkinchi nashri. – Toshkent: Sano-standart, 2015. 352-b. 
5. Саид Аҳмад. Йўқотганларим ва топганларим (хотиралар, адабий 
ўйлар ва эсселар). - Тошкент: Шарқ, нашриёт-матбаа акциядорлик 
компанияси бош таҳририяти, 1998. 304-б. 
6. Палуанов Б.Н. Қорақалпоқ адабиётида эссе жанри (жанрнинг пайдо 
бўлиши ва шаклланиши, махорат масалалари). Филол. фанлари номзоди... 
дисс. автореф. – Нукус, 2002. 26-б. 
7. O‘zbek tilining izohli lug‘ati. – Toshkent: O‘zbekiston milliy 
ensiklopediyasi, 2008-yil, 5-jild, 57-bet. 
 


70 
ҚАҲРАМОНЛАР РУҲИЯТИДА ЁЛҒИЗЛИК ТАЛҚИНИ 
Саидова БИБИ РОБИАЪ 
ТошДЎТАУ таянч докторанти. 
Аллоҳ одамзодни яратиб, у бериши мумкин бўлган барча саволларга 
жавоб тариқасида қўлига Китоб тутқизган бўлса-да, у савол беришдан 
тўхтамайди. Яшашдан мақсад нима, нега дунё ва одамзод номукаммал, буни 
тузатса бўладими, қаёққа кетяпман ва нега ёлғизман деган саволларига 
ҳаётдан ва ўз қалбидан жавоб топишга интилади. Топган, тополмаган 
жавобларини ўзи ҳам Китоб қилади. Уни бадиий адабиёт деб атайди ва энди 
бу китоблардан-да жавоб излашга тушади. Топган жавобларига руҳи кўнса – 
ақли кўнмайди, ақли кўнса – руҳи қониқмайди. Бадиий адабиёт ана шундай 
саволларга жавоб қидиради. 
Мустақиллик йилларида яратилган бадиий асарларда қаҳрамон 
руҳиятига янги бир нигоҳ билан назар ташланмоқда. Инсоннинг жамиятдаги 
ўрни, инсон руҳиятидаги эврилишлар нуқтаи назаридан қилинаётган
таҳлилларда ёлғизлик мотиви призмасидан қараш ҳам сезилиб бормоқда.
Бу жараён ўзбек адабиётшунослигида ўзига хос тарзда кечяпти албатта. 
Айниқса, қаҳрамонларнинг ички дунёсини, руҳий ҳолатини тасвирлашлар, 
модернистик ва постмодернистик адабиёт борасидаги мақолалар ва баҳс-
мунозараларда бу жараённи яққол кузатиш мумкин. Ушбу мунозараларнинг 
энг сўнггиси сифатида 2013 йилда “Шарқ юлдузи” журнали ўтказган “Янги 
авлод овози” адабий баҳсини эътироф этишимиз мумкин.
Энди бу таҳлилларга сабаб бўлаётган қайси асарлару, қайси образлар 
деган савол туғилади. Шу ўринда мавзумизга яқинроқ бир кузатишга 
эътиборингизни тортмоқчиман. АДУнинг тадқиқотчиси Б.Мўминовнинг “60-
80 йиллар ўзбек насрида зиёли образи”
16
мақоласидаги зиёлилар руҳияти 
ҳақидаги мулоҳазалари ёлғизлик мотиви тушунчаларига яқинлигини 
таъкидламоқчиман. 
16
www.e-adabiyot.uz 


71 
Б.Мўминов 60-70 йиллар ва 70-80 йилларда яратилган асарлар 
ўртасидаги тафовутга диққатимизни жалб қилиб ёзади: “Жавоб”даги кичкина 
одам – Нуриддин Элчиев, “Отийининг туғилган йили”даги муҳитга кўника 
олмаётган шартаки Асқар Шодибеков, “Асқартоғ томонларда” қиссасидаги 
“мақсадсиз умргузаронлик қилаётган” доцент Махди Ашрапов, “Бу куниннг 
давоми”даги ижтимоий ҳаётдан норози, ўзининг кимлигини англаб бораётган 
аспирант – У (исми берилмаган), “Кўнгул озодадур” қиссасидаги 
ортиқчалигини сезаётган “исёнкор одам” – Ғулом каби янгича типдаги 
характерларнинг яратилиши бу икки адабий авлод бадиий-эстетик 
қарашларида ҳам, характер яратишдаги маҳорат, имконият ва изланиш 
масаласида ҳам сезиларли фарқ мавжуд эканлигини очиқ-ойдин кўрсатади”. 
Гарчи муаллиф зиёлилар образи ҳақида гапираётган бўлса-да, бу “янгича 
типлар” – жамиятнинг “ўйинлари”га сиғмайдиган “бошқача” одам 
эканликларидан “ёлғизланганлар”дир. Шу ўринда таниқли адибимиз Саид 
Аҳмад ижодидаги “Азоб”номли ҳикоясига ҳам эътиборимизни қаратайлик. 
Унда муаллиф қумсоатни тескари томонга ўгириб қўйгандек, қаҳрамонлар 
тақдири билан боғлиқ сюжетни ҳам шундай айлантириб қўяди. 
Қўштегирмонлик раис Нормат мақтовга, такаллуфга, лаганбардорликка ўч 
жамиятнинг юқори қатламининг маълум маънодаги кўзгуси вазифасини 
ўтайди. Ҳалоллик, тўғриликни ўзида мужассамлаштирган Эргашвойни ҳам 
жамият ўзига ўхшаганлар сафига мослаштиришга, ўз ғилофига солишга 
интилади. Аммо ундаги ички исён, ўз адолати бунга йўл қўймайди, натижада 
бундай муҳитдан узоқлашади, бегоналашади. Вақти замони келиб, чархпалак 
айланиб Эргашвой ҳоким бўлади. Уни яна ўз ботқоғига тортишга интилган 
раисни лаганбардорлик қилиб суюнчисига ташлаб кетган ўз сигири орқали 
жазолайди. Энг асосийси, иккиюзламачи, мансабга эътиқоди баланд бўлган 
бу инсонни катта азобга – виждони билан юзма-юз қолишга мажбур қилади.
Демак инсондаги виждон эътиқоди жамиятни ўзгартиришгада қодир беқиёс 
куч. Келгусида бу асарларни ёлғизлик мотиви контекстида таҳлил қилиш 
навбати ҳам келади деб ўйлайман. 


72 
Ёлғизлик мотиви ҳақида гап кетганда машҳур асарлар муаллифи 
А.П.Чехов ижодини четлаб ўтиб бўлмайди.
Чеховнинг ён дафтарида “Ғилоф бандаси” ҳикоясининг қаҳрамонига 
тегишли шундай эслатма бор экан: “Ғилоф бандаси: унинг ҳамма нарсаси 
ғилофда. Тобутда ётганида у жилмаяётгандай эди: у ўз идеалига эришди”. 
Бугун “Ғилоф бандаси” деган жумла бутун дунёдан беркиниб олган, ўз 
атрофини қарашлари ва ақидаларидан иборат ғилофлар билан ўраб олган 
“ёлғиз одам” тушунилади. Гимназия муаллими Беликов биз юқорида кўриб 
ўтган ёлғизликлардан бутунлай бошқача ёлғизликни танлаган. У ўз ичига 
кўмилиб олган ёки юксак ақл-заковати туфайли жамиятдан ажралиб қолган 
ёким бўлмаса ихтиёрий тарки дунё қилган одам эмас. У кундалик турмуш 
ёхуд ўқув ишига доир оддий қоидаларнинг бузилишини пеш қилиб ҳаммага 
тирғалаверади, жонига тегади, “ўртоқлар билан яхши муносабатларни сақлаб 
туриш” мақсадитда таниш-билишлариникига мунтазам қатнайди, жим 
ўтириши билан уларнинг асабига тегади, ҳатто хавотирга солади. 
Беликовнинг ана шу хатти-ҳаракатлари унинг табиатининг, ўзлигининг 
ғилофи бўлса, ёқаси кўтарилган пальто, шляпа, калиш, кўзойнак, соябони 
судралиб юрган вужудининг ғилофи эди. Шу ҳолича жамиятга унинг кераги 
йўқ эди. Ғилофлардан иборат иҳотаси ортида ҳеч нимага арзимайдиган 
ёлғизлиги бор эди холос. 
Чеховнинг замондошлари “Ғилоф бандаси”нинг прототипи Таганрог 
гимназияси инспектори А.Дьяконов, машҳур публицист М.Меншиков ва 
ёзувчининг акаси И.Чехов бўлган деб кўрсатишади. Лекин Чеховнинг 
мақсади фақат уларнинг характерларини йиғиб кўрсатиш бўлмагани аниқ. 
Бизни ғилоф ортидаги ёлғизик ҳақидаги ҳикоясининг бугунги кунгача 
машҳурлиги қизиқтиради. Беликовлар ва уларнинг ёлғизлиги аввал ҳам 
бўлганлиги, ҳозир ҳам борлиги ва бундан кейин ҳам бўлиши аҳамиятли. 
Фақат ғилофларнинг шаклу шамойили ўзгаради – ғилоф амал, курси, 
қасрлар, қимматбаҳо машиналар, унвон ва ҳоказо. Улар ана шу ғилофлар 
ортида жамиятдан ҳам, бир пайтлар бўлган инсоний фазилатларидан ҳам 


73 
мосуво бўлиб ёлғизланиб қоладилар. Бу ҳолатнинг Беликовнинг тобутда 
ётган ҳолатидан унча катта фарқи йўқ. Бу жараён адабиётнинг доимий 
мавзуларидан бўлиб қолаверади.

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling