Adabiyot nazariyasi va zamonaviy adabiy jarayon
Download 1.72 Mb. Pdf ko'rish
|
s.akhmad konf. tuplami 2
Адабиётлар
1. Quronov D. Adabiyot nazariyasi asoslari. – Toshkent: Akademnashr, 2018. 2. Said Ahmad. Qorako’z majnun. – T.: O’zbekiston, 2013. ЁШ ЁЗУВЧИЛАР ҒАМХЎРИ Завқиддин СУВОНОВ PhD, ТошДЎТАУ ўқитувчиси. Адабий жараёнда устоз-шогирдлик анъанаси ва таниқли катта ёзувчиларнинг ёш ижодкорлар ижодига муносабати муҳимдир. Устоз ижодкорлар адабиёт оламига энди қадам қўяётган ёш ёзувчи ижодига холисона баҳо бериб тўғри йўл кўрсатиши – бу анъана даражасига кўтарилган жараён ҳисобланади. Таниқли ёзувчи, ўзбек адабиётининг забардаст вакили Саид Аҳмад “Йўқотганларим ва топганларим” асарида Абдулла Қаҳҳор ҳақидаги эсдаликларини ёзар экан, шундай хотирлайди: “Ҳар гал ёзув столи ёнига ўтирар эканман, қўлимга қалам олиб биринчи сатрларни битар эканман, ҳамон Абдулла Қаҳҳор елкамдан қараб турганга ўхшайди. Унинг синчков нигоҳи умр бўйи мени таъқиб қилиб келади. Мен ҳам ёзганларимнинг ҳаммасини хаёлан унинг назаридан ўтказиб тураман”. Мана шундай ўзбек адабиётининг устоз ижодкорлари қўлида тарбия топган, чархланган,турли мавзудаги асарлари билан халқ кўнглидан жой олган ёзувчи Саид Аҳмаднинг ҳам ўзидан кейинги авлод вакилларига муносабати эътиборни тортмасдан қолмайди. Саид Аҳмад ўз эсдаликларида Турсуной Содиқова, Ўткир Ҳошимов, Неъмат Аминов, Мурод Муҳаммад Дўст каби адиблар қатори Тоғай Мурод ижодига ҳам илиқ муносабат билдиради. Тоғай Муродни адабиёт оламида топган азиз инсонлари қаторида айрича ҳурмат ва устоз сифатида фахрланиш туйғуси билан эъзозлаб тилга олади. “Кечагина ёш ёзувчи, бошловчи ёзувчи, деб юрган қаламкашларимиз эндиликда насримизнинг етакчи ижодкорлари бўлиб қолдилар. Тоғай Мурод ана шу 57 ижодкор авлоднинг талантли вакилидир. Тоғай Мурод адабиётга тутаб эмас, ёниб кирди”. Ушбу сатрлар Саид Аҳмаднинг Тоғай Муродга берган таърифи, юксак баҳосидир. Тоғай Мурод таъкидлаганидек бу – “Саид Аҳмадона мардлик ва ҳалоллик” эди. Дарҳақиқат, Саид Аҳмад Тоғай Мурод асарларини бадиий таҳлил қилар экан, Саид Аҳмадга хос синчковлик, сўзамоллик, мардлик ва ҳалоллик билан ёндашади. “Тоғай Мурод қиссалари соф миллий ўзбек қиссалари, - дейди Саид Аҳмад “Йўқотганларим ва топганларим” асарида. “– Тоғай Мурод қиссаларида тасвирланган одамларга бошқа халқ либосини кийдирсангиз ҳам ўзбеклиги билиниб туради. Уларнинг хулқ-атвори ҳам бошқа халққа асло ўхшамайди” – деб адибнинг оригинал фикрларига эътибор қаратади. Саид Аҳмад Абдулла Қаҳҳор, Ойбек, Ғофур Ғулом каби ўзбек адабиётининг забардаст вакиллари тарбиясини олган, уларнинг минг бир “чиғириғидан” ўтиб тобланган, сўз қудатини, қадрини англаган ижодкор. Шу сабаб, у Тоғай Мурод маҳоратини устоз сифатида англай олди, баҳолай олди. Тоғай Мурод адабиётга ўз даври учун янгилик бўлган оддий, меҳнаткаш, давр зулмидан озор кўрган инсонларни асарлари бош қаҳрамони сифатида танлаганини, халқ учун миллий ўзликни англаш муҳим эканини асарлари мавзусига сингдирганини ҳақиқатни айта оладиган адиб сифатида қўллаб- қувватлади. Адиб ёзади: “Тоғайнинг ҳамма қиссаларини эътибор бериб кузатсангиз, асарга шунчаки, боши айланиб кириб қолган бирорта персонажни кўрмайсиз”. Тоғай Мурод асарларидаги персонажларнинг ўз вазифаси, қиёфаси, ўз тили, ўз дунёқараши, ўз қисмати бор. У яратган образлар ўқувчининг ёдида бир бутун шахс сифатида сақланиб қолади. Фикрида давом этиб: “Асарни бунақа қилиб ёзиш қийин, бениҳоя қийин”, - деб ҳали ёш, аммо тажрибали ёзувчининг бетакрор услуби ва моҳиятан гўзал асарлари шакли-шамойилини тасвирлайди. Саид Аҳмад Тоғай Муроднинг “Отамдан колган далалар” асарини таҳлил қилар экан, асар каҳрамонларининг характерига сингдирилган ўзбекона руҳга урғу беради. Чунки Тоғай Мурод асарларида миллийлик 58 ёрқин рангларда акс этиши билан бир каторда, ёзувчи миллат бошига тушган ҳар қандай кўргулик унинг ўзлигини йўкотишида эканини таъкидлайди. Роман ғоявий бадииятининг ана шундай ички мантиқий яхлитлиги ва ижтимоий-тарихий салмоғи ҳамда ундаги асосий образларнинг ёрқин миллий ўзига хослиги ва муҳим бадиий қиммати туфайли бўлса керак. Адиб асарларидаги айрим образлар тасвирига ўзгача ёндашгани, у яратган образлар адабиёт майдонида янги ҳодиса сифатида намоён бўлгани ва образлар жамоасининг поэтик кўламини ўзида мужассам этадиган инвариант тип даражасига кўтарилгани аҳамиятли. Асардаги образларга танланган исмлар ҳам қайсидир маънода рамзий, бу омил Тоғай Мурод образ яратиш истеъдодининг маълум бир қиррасини кўрсатган. Романда образнинг жамият билан муносабати ўзбек адабиётида роман жанри эволюцияси ўзанини ўзгартиргани билан характерланади. Адиб ёзади: “Пахта иши” курбонига айланган, ҳатто борса келмас юртларга сургун килинаётган пайтда ҳам пахтасини, даласини бир зум эсдан чикармаган Деҳконкул каби образлар Тоғай Мурод асарларининг ўзига хослигини таъминлаган”. Романдаги воқеалар тафсилоти ва қаҳрамонлар қиёфаси, нутқи ва кечинмалари талқинида қишлоқ ҳаёти ва халқ турмушини яхши билган, жафокаш одамлар билан қалбан боғланган ҳамдард адибнинг ўткир нигоҳи, чуқур ижодий мушоҳадакорлиги ва эзгу ниятлари намоён бўлган. Тоғай Муроднинг “Ойдинда юрган одамлар” асарида ўзбек халқининг миллий анъаналарини давом эттириб, тўй ва тўйдаги урф-одатлар, анъаналарни етарли даражада акс эттиради. Бу асари орқали у фарзандсизлик муаммосига урғу бериб, ўз талқинида янги даражага олиб чиқади. Шу томони билан мунаққидлар эътиборини тортди. Саид Аҳмад ҳаётда яшаб моҳиятни ҳис этмаган Қоплон ва Оймомонинг руҳий изтиробларини айро ифодалайди. “Фарзанд илинжида тунни тонгга, кунни ойга, ойни йилга улаб яшаётган, йўқ боланинг бобоси, йўқ боланинг момоси бўлиб, йилларни йилларга улаб яшаётан. Улар иштирокидаги “Ойдинда юрган одамлар” 59 киссасини “Муҳаббат кушиғи” дея таърифлаганда Саид Аҳмад канчалар ҳақ эди. Юқорида таъкидланганидек, Саид Аҳмад Тоғай Муродни энг сара шогирдлари қаторида ёдга олади. “Назаримда, Тоғай Мурод қисса битмайди, назаримда, бор овози билан қўшиқ айтади. Бу қўшиқда авж пардалар бор, нолишлар бор, савт бор”, дея таъриф беради. Худди шу ўринда эътибор қаратадиган яна бир жиҳат борки, буни алоҳида таъкидламасликнинг иложи йўқ. Тоғай Мурод асарларини ўқир экансиз, Саид Аҳмад ижоди билан уйғун бир жиҳатга гувоҳ бўласиз. Саид Аҳмад асарлари қаҳрамонлари ҳам оддий одамлар. Ўзбекона бағрикенглик, мардлик, меҳмондўстлик, меҳнатсеварлик, ҳалоллик, олижаноблик каби хислатлар уларининг асосий сифатидир. “Уфқ” романи қаҳрамонлари содда ва меҳнаткаш ўзбек халқининг типик образи ҳисобланса, “Жимжитлик” романи қаҳрамонлари давр зулмидан жабр кўрган халқ вакиллари тимсоли, қатор сатирик ҳикояларидаги катта-кичик образлар ўзбек халқининг характерини очиб беришга хизмат қилади. Тоғай Мурод ҳам ўз асарларида мана шундай оддий халқ вакилларининг типик образини яратди. Бу уйғунлик ўзбек адабиётида ўзининг салмоқли ўрнига эга бўлган икки ижодкорнинг устоз-шогирд сифатида қанчалар яқин эканини кўрсатиб туради. Хулоса шуки, ўзбек адабиётида бу икки адибнинг ижод пиллапояларидан чиқиб боришида асарларидаги услуб-мазмун-шакл уйғунлигидаги оригиналлик эътирофга лойиқ. Бири шогирди ижодига холис, самимий баҳо берса, иккинчиси устозининг ўз асарларидан қилган таҳлилларини кўриб, “Саид Аҳмадона мардлик ва ҳалоллик” дея хурсандлигини яширмайди. Download 1.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling