Adabiyot nazariyasi va zamonaviy adabiy jarayon


Download 1.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/85
Sana19.06.2023
Hajmi1.72 Mb.
#1609517
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   85
Bog'liq
s.akhmad konf. tuplami 2

Adabiyotlar 
1. Rasul Hamzatov. Mening Dog‘istonim. – Toshkent: “O‘zbekiston milliy 
ensklapediyasi”, 2008. – 355 b. 
2. Said Ahmad. Qorako‘z majnun. – Toshkent: Yoshlar nashriyoti, 2008. 45-
b. 
3. Said Ahmad. Ufq. – Toshkent: G‘afur G‘ulom nomidagi Adabiyot va 
san’ati nashriyoti, 1976. 327-b. 


90 
ҲИКОЯДА УЛКАН МАЪНО ЖИЛОСИ 
Дилобар БЕРДИЕВА 
Қоракўл тумани 28-мактаб ўқитувчиси. 
Санобар БЕРДИЕВА 
Мирзо Улуғбек тумани 286-мактаб ўқитувчиси. 
Саид Аҳмад насрнинг барча жанрларида баракали ижод қилган 
бўлсада, унинг ижодида ҳажвий йўналишдаги асарлари салмоқли ўрин 
эгаллайди. Айтиш мумкинки, адиб ижодий меросининг катта қисмини шу 
йўналишдаги ҳикоялар ташкил қилади. Ёзувчининг “Ханка билан Танка”, 
“Бир ўпичнинг баҳоси”, “Отпуска”, “ Олқинди”, ”Чучвара”, “Лампа шиша”, 
“Хотинбоз чумчуқ”, “Собиқ” каби ўнлаб ҳажвиялари мана шундай асарлар 
сирасига киради. Саид Аҳмад бу каби ҳикояларда инсон характери ва 
жамиятда учрайдиган иллатларни қоралайди. Бу иллатларни усталик билан 
фош этади. Масалан , ёзувчи “Отпуска” номли ҳажвий ҳикоясида ҳикоя 
қаҳрамони Абдураззоқнинг ачинарли аҳволини тасвирлар экан,бу ўқувчида 
бир қарашда кулгили кайфият уйғотади. Ҳикоя қаҳрамони Абдураззоқ 
“отпуска” пулидан аёли билан саёҳат қилишни режалаштириб, орзуларга 
берилади. Ишхонага келиб,бу пулнинг ҳавога учгандай “коллектив”нинг 
арзимас тўйлари, раҳбарларнинг туғилган кунларига сарфланиши, устига-
устак ташкилот бухгалтериясидан уч сўм қарз бўлиши,ўлганнинг устига 
тепган дегандек, янги замдиректорнинг туғилган кунига янаги ойликдан ўн 
уч сўмга қўл қўйиши лозимлигини эшитгач фамилиясини ҳам унутиш 
даражасига етади. Ёзувчи қаҳрамоннинг руҳий ҳолати тасвирига кенг ўрин 
ажратмайди. “Абдураззоқ имзо чекаман, деб рўйхатдан ўз фамилиясини 
тополмасди, шу топда у ўз фамилиясини ҳам эсдан чиқазиб қўйган эди”. 
Саид Аҳмад мана шу битта гап билан ҳикоя орқали нима демоқчилиги ва 
қаҳрамоннинг руҳий ҳолатини очиб беради. Ҳикояда таъмагирлик, 
лаганбардорлик ва очкўзлик кескин танқид қилинади. 


91 
Адибнинг “Ханка билан Танка” ҳажвий ҳикоясида эса ўқиш учун 
шаҳарга кетган Тантибойнинг уйланиб, аёлини қишлоққа олиб келиш 
воқеаси тасвирланади. Қишлоқнинг жамики аскиябозларини мот қилган,ҳеч 
кимга гапини бермаган Олимбой ака вокзалда келинини кўргач,шундай 
аҳволга тушиб қоладики,ҳатто “ пешонасига “шарт” этиб бир туширади”. 
Чунки келин жуда “замонавий”, шунчалик замонавийки, кийган кийимининг 
торлигидан вагон зинасидан тушишга қийналади. “Қишлоқи” қайнота эса бу 
келинни қишлоққа қайси юз билан олиб боришга ҳайрон. Аввало,нима учун 
ҳикояга “Ханка билан Танка” дея ном берилган,шу ҳақда фикр юритсак. 
Ҳикоянинг номиёқ,ўқувчида қизиқиш ва енгил кулги уйғотади.Маълумки, 
бадиий адабиётда асар номи қайсидир маънода шу асар мавзуси,ғоясини бир 
қадар очиб беришга хизмат қилади. Асар мазмун-моҳиятидан келиб чиққан 
ҳолда асарга ном танланади. Ушбу ҳикояда “тўрт кунгина шаҳар кўриб” 
ўзлигини унутган Тантибой ва Ҳанифахонларнинг кулгили ҳолати 
тасвирланади. Улар шу даражадага бориб етганки,ҳатто ўз номларини ҳам 
Ханка (Ҳанифа) ва Танка (Тантибой) дея ўзгартиради. Бу орқали ёзувчи 
ўзлигини унутган ёшларни кескин танқид қилади. Ҳикояда сўздан моҳирона 
фойдаланилган. Ҳар бир сўз,ҳар бир жумла қаҳрамонлар характерини очиб 
беришда катта хизмат қилади. Масалан, Олимбой ака Ханка (Ҳанифахон) 
нинг исмини сўраганида ўғли:
- Ҳанифа, янгичасига Ханка, - дея жавоб беради. Шу биргина жавоби 
орқали Тантибойнинг характери тўлалигича очиб берилган. 
Ёзувчи Ҳанифанинг ташқи куринишини шундай тасвирлайди: “Сочи 
эркакча қирқилган,икки қулоғида редискадай қип-қизил зирак,лабини 
шундоғам буяптики, худди помидор тишлаб келаётганга ўхшайди. 
Шимининг почасидек тор юбканинг ён томонига қаторасига йигирматача 
қора тугма қадалган. Бўйнида ҳар бири ёнғоқдай келадиган жўн сариқ 
мунчоқ. Юпқа капрон кўйлакдан елкасидаги ҳуснбузарлари бемалол кўриниб 
турибди”. Ушбу тасвир орқали Ҳанифанинг характери хулқ-атвори ўқувчи 
кўз ўнгида худди суратда чизилгандек номоён бўлади. Бу эса ёзувчининг 


92 
сўздан ўринли фойдаланиш маҳорати қай даражада юқори эканлигини 
кўрсатиб беради. 
Саид Аҳмад ижодини кузатар эканмиз,адибнинг халқ мақоллари ва 
ибораларидан усталик билан фойдаланганлигига гувоҳ бўламиз. Хусусан, 
“Чучвара” номли қисқа ҳажмли ҳажвий ҳикоясидан олинган қуйидаги 
парчага этиборимизни қаратсак:  
“ Мажлисда унга : 
Сен бола,чучварани хом санабсан. Шошма ҳали,жўжани кузда 
санаймиз. Бу қанақаси,сирканг сув кўтармайдиган бўлиб кетибдими?!
Холиқнинг тепа сочи тикка бўлиб кетди”. Ушбу жумлаларда халқимиз 
томонидан энг кўп ишлатиладиган иборалардан усталик билан 
фойдаланилган. Холиқ пахтачилик бригадасида ишлайди. Ундан аввал 
паррандачилик бригадасида,узумчилик бригадасида ишлаган. Ҳеч танқид 
курмаган Холиқ бу танқидларни эшитиб тутаб кетади. Ҳикояда эзма ва 
мижғов одамлар танқид остига олинади. Холиқ мана шундай одамлар 
тоифасидан. У асосий масала қолиб,эзмалик билан гапни бошқа ёққа 
буришга ва шу билан вазиятдан чиқиб кетишга ҳаракат қилади.
Саид Аҳмаднинг “Офтобга чиққан мушук” ҳикояси ҳам қисқа ҳажмдаги 
ҳажвий ҳикоялар сирасига киради. Ушбу ҳикояда ёзувчи таъмагир 
бошлиқларни танқид остига олади. Ходимлар раҳбарнинг севимли мушугини 
ҳар ойда икки марта “офтобга чиқарадилар” . Мушукни офтобга чиқариш 
унча қиммат эмас. Бор –йўғи эллик сўм. Шу ўринда ёзувчи халқ орасида 
машҳур “Мушук текинга офтобга чиқмайди” иборасидан усталик билан 
фойдаланади. 
Саид Аҳмад ҳажвий ҳиколарида бу каби сўз ўйинларидан ўринли 
фойдаланади. Адибнинг кичик ҳажмли ҳикояларида жуда катта маъно 
мужассам. Ва худди шу жиҳати билан адиб ҳикоялари ўзбек адабиёти 
хазинасида ўзига хос ўринга эга десак муболаға эмас. 

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling