Adabiyot nazariyasi va zamonaviy adabiy jarayon


САИД АҲМАД ҚИССАЛАРИДА ИНСОН ВА ДАВР ТАСВИРИ


Download 1.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/85
Sana19.06.2023
Hajmi1.72 Mb.
#1609517
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   85
Bog'liq
s.akhmad konf. tuplami 2

САИД АҲМАД ҚИССАЛАРИДА ИНСОН ВА ДАВР ТАСВИРИ 
Умида РАСУЛОВА
ТОШДЎТАУ доценти
Аннотация: мақолада ёзувчи қиссаларидаги қаҳрамон ва жамият 
муносабати ёритилади. 
Калит сўзлар: қисса, қаҳрамон, мавзу, давр, сюжет, руҳият, меҳнат 
 
Ижодкор бадиий адабиётнинг қайси турида ижод қилмасин, нигоҳини 
умумбашарий муаммолар, инсоният қисматидаги синоатлар ечимига 
қаратади. Бадиий адабиётнинг қисса жанрида қаҳрамон ҳаётининг бир 
босқичи тасвирланар экан, асарда рўй бераётган воқеа-ҳодисалар негизида 
инсон фитратини ёритишга урғу берилади. Ҳар бир ёзувчи ғоявий-ҳиссий 
муносабатига кўра қисса моҳиятини теранроқ намоён этишга ҳаракат қилади. 


47 
Танланган жанр муаллиф кўзлаган мақсад, ғояни ёрқин ифодалаши 
керак. Ижодкор қиссада қаҳрамон умрининг маълум босқичи орқали унинг 
дунёқараши, тахайюл оламидаги тебранишларни муҳрлаб боради. Қисса 
сюжети асосан бош образ теварагида ташкилланиб, сабаб, натижаларни 
асослаб беради. Муаллиф англатмоқчи бўлган нарсани китобхон тушуниб 
борса, мақсадга эришилади. 
Саид Аҳмад қиссаларида ҳам совет воқелиги, босмачи – ички душманга 
қарши кураш, колхоз қурилиши, саноатдаги фидокорона меҳнат, урушдан 
кейинги манзара, фаол ёшларнинг келажакка умид, ўтмишга шубҳа билан 
муносабатда бўлиши кўрсатилган. Жамоат ва меҳнатга янгича муносабат 
совет воқелигига бириктирилади. Адиб қиссаларида қаҳрамон онгидаги 
ўзгаришлар меҳнат жараёнига ҳамоҳанг тасвирланади. Композицияда ички 
душман билан боғлиқ конфликт бош ўринга кўтарилади. Янги давр кишиси 
ташаббуси, сиёсий онги шаклланиши билан боғлиқ мотивлар қиссалар 
мазмунига сингиб боради. Икки тоифа орасидаги конфликт етакчи ўринга 
кўтарилади. 
Бадиий асарларда меҳнат шижоати, совет кишиларининг саноат 
қурилишидаги эришаётган ютуқлари мадҳ этила бошлади. Урушдан кейин 
меҳнат мавзуси, меҳнаткаш-яратувчи образи Саид Аҳмаднинг “Қадрдон 
далалар” қиссасида яққол кўзга ташланади. Жамиятдаги инсонларни яна 
ҳаётга қайтариш, уларда аниқ мақсад, ишонч ҳиссини ошириш бош масалага 
айланади. 
Инсонлар машаққат ила меҳнат жабҳасида фаолият кўрсатадилар. Ўша 
пайтда партия кўрсатмасига биноан саноатдаги қизғин жараён тарғиб 
этиларди. Асар қаҳрамони Пўлатжон урушдан ногирон қайтган бўлса, 
партия котиби лавозимида пахта режасини бажаради. Қиссада оила, муҳаббат 
масаласи ҳам воқеаларни жонлантириб боради. Назокат ва Пўлатжон
туйғуларини тушунмаган ота она ҳолатида вазият таранглашади. Ёшлар 
муносабати тасвирида лирик пафос кузатилади. Қиссада савдо ходимлари 
салбий образ сифатида талқин қилинади.Уларнинг ўз манфаатини устун 


48 
қўйиши қораланади. Адиб кишиларни меҳнат фонида тасвирлаб, фидокор, 
қатъиятли инсонлар нурли келажагига ишора беради.
Ёзувчининг “Ҳукм” қиссасида жамоа хўжалигини бош планда 
тасвирлаш тамойилига риоя этилади. Бу асарда синфий душман 
Низомиддинов эшон образи синфийлик талабига мувофиқ яратилади. 
Оддий камбағал ишчи Бўта раис даражасига кўтарилиб, ўз сафдошларига 
йўлбошчилик қилади. Мазкур қиссада совет воқелиги ютуқлари қаламга 
олинади. Адиб жамоа хўжалигида икки синф вакили тўқнашувини кўрсатиб, 
ишчи меҳнаткашлар фаолиятини бош планга кўтаради. Ўтмишдаги бой, 
хизматчи муносабатига барҳам берган тузум афзаллиги шу тарзда кўрсатиб 
берилади. Меҳнат унумдорлигини устун қўяётган кишилар ҳаёти партия 
йўриғига монандлиги билан ажралиб туради. Қиссада ички душманларга 
қарши кураш ғояси илгари сурилади. Қиссада ҳаётдаги янгиликларнинг тез 
суръатда бадиий ифодаланиши замонавий мавзулар салмоғини орттиради. 
Асар композициясида ишчи фаолияти, жамият равнақига қўшаётган
ҳиссаси прологдан эпилогга қараб ривожланиб боради. Реал ҳаёт ва 
қаҳрамонлар тасвири сюжет марказини эгаллайди. Ҳаётдаги зиддият синфий 
курашни бош мезон этиш тамойили ортиб боради. 
Қаҳрамон жамиятнинг муносиб аъзоси бўлишга интилиб, бахту 
ҳаловатни фақат меҳнат жабҳасида ҳис этади. Асар композициясида 
пахтакорлар турмуши, иш жараёнига урғу берилади, бироқ уларнинг ўз 
ҳолатини баҳолаш, тафтиш қилишига эътибор қаратилмайди.
Қишлоқ хўжалиги, саноат ривожи, шўро тузумидаги ҳолатлар янги 
ижтимоий муҳитнинг барпо бўлаётганидан дарак беради. Саид Аҳмад 
қиссаларида кишиларнинг ғоявий юксалиши, меҳнатда тобланиши, жамоавий 
шароитга мослашиши бадиий гавдалантирилади. 
Асосий эътибор ишчи образи мақомини кўтаришга йўналтирилиб, уни 
жамият фаол қисмига айлантириш мақсад қилинади. Энди унинг 
шаклланиши, сиёсий онгининг ўсиши, раҳнамо кўмагида тузум низомига 
бўйсуниб, итоат этиб, режа, вазифаларни бажариши тасвирланади. Колхоз 


49 
тузилмаси, меҳнат шижоати, киши ташаббуси ишлаб чиқариш жараёнини 
жадаллаштиради. Ёшларни тарғиб, ташвиқ этиш, уларни ғоявий, мафкуравий 
ютуқлар билан қувватлантириш масаласи жиддийлашади.
Урушдан кейинги даврда партия сиёсатини оммалаштириш мақсадида 
яна колхоз мавзусига эътибор кучайди. Бунда фаол, виждонли комсомол, 
коммунист характери ибрат сифатида қисса сюжетини ташкиллаштириб 
борди. Мавзуни ёритишда маданий, сиёсий, иқтисодий зиддиятларга барҳам 
бераётган қатлам вакиллари хусусияти ривожлантирилди. Оила, бурч, 
садоқат тушунчалари воқеалар занжирини мустаҳкамлаб борди. 

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling