Adabiyot nazariyasi va zamonaviy adabiy jarayon


Foydalanilgan adabiyotlar


Download 1.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/85
Sana19.06.2023
Hajmi1.72 Mb.
#1609517
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   85
Bog'liq
s.akhmad konf. tuplami 2

Foydalanilgan adabiyotlar: 
1. Белинский В.Г. Рус адабиёти ҳақидаги ўй ва мулоҳазалар. Танланган 
асарлар. – Т.: Ўздавнашр, 1955. 
2. Бўтаев Ш. Шўродан қолган одамлар // Ҳаёт. – Т.: Шарқ, 2000. 
3. Said Ahmad. Qorako’z majnun. – T.: O’zbekiston, 2013.


44 
САИД АҲМАДНИНГ «ҚОРАКЎЗ МАЖНУН» ҲИКОЯСИДА 
САДОҚАТ ВА ХИЁНАТ МАВЗУСИ ТАЛҚИНИ 
Олим УСМОНОВ 
Алишер Навоий номидаги
ТошДЎТАУ доценти 

Бир-бирига зид садоқат ва хиёнат каби ахлоқий ақидалар адабиётнинг 
азалий мавзулари ҳисобланади. Бу икки тушунчанинг турли кўринишлари 
бор: Ватанга, халққа, оилага, дўстга, турмуш ўртоғига, фуқаро сифатидаги 
бурчига, ўз эътиқодига садоқат ёки аксинча сифатга эга бўлган қаҳрамонлар 
ҳаёти ва шу туфайли юз берган фожеий пафос ёрқин ифодаланган асарлар 
жаҳон адабиётида кўплаб топилади. Айниқса буларнинг орасида хиёнат 
туфайли қардошлик ришталарининг узилиши, отанинг боладан ёки боланинг 
отадан воз кечиши каби кескин зиддиятлар ўткир фожеий тусда талқин 
этилган Проспер Мерименинг «Маттео Фальконе», Гоголнинг «Тарас 
Бульба», Саид Аҳмаднинг «Уфқ», «Сароб» сингари асарлари ажралиб 
туради. Аммо онанинг фарзандидан воз кечиши тасвирланган асарларни биз 
жаҳон адабиётида жуда кам учратамиз. Чунки бу дунёнинг бардавомлиги 
ҳам она меҳри туфайлидир. Онани ўз фарзандидан воз кечишга мажбур эта 
оладиган куч бормикин? Агар шундай куч бор бўлса, демак, у ўлимдан ҳам 
қудратли, ўлимдан ҳам даҳшатли бўлади. Саид Аҳмаднинг «Қоракўз 
мажнун» ҳикояси ана шундай мудҳиш қисматга эга бўлган инсонлар ҳақида. 
Ҳикоянинг дебочасида «Қуръони Карим» ва ҳадислардан келтирилган 
иқтибос бизга асарнинг асосий ғоясини тушуниш учун калит вазифасини 
бажаради. Айтиш мумкинки, ҳикоя айни шу илоҳий сўзларнинг ҳаётдаги 
ёрқин мисолидир.
Асарнинг бош қаҳрамони Саодат ая – миллий қадриятларни ўзида 
мужассам этган аёл. Ўзбек аёлларига хос мушфиқлик, меҳрибонлик унинг 
бутун борлиғида балқиб туради. Унинг характери, фикр-мулоҳазалари, 
муомала ва муносабатларида ўзбек аёлларига хос миллий хусусиятлар 


45 
умумлаштириб юборилган. Асарда шарқона муҳитда умр кечирган Саодат 
аянинг исломий ақидаларни маҳкам тутиши, уларга қатъий амал қилиши 
кўриниб туради. Ана шундай амалларидан бири сифатида унинг пенсия 
пулларидан 
тежаб-тергаб 
йиққан 
маблағини 
ҳажга 
кетаётган 
маҳалладошларига «Ҳажи бадал» қилиш учун бериб юборганлигида ҳам 
кўриш мумкин. Асар Саодат аянинг бомдод намозини адо этиб, эзгу тилаклар 
тилаб дуо қилиб турган ҳолати тасвири билан бошланиши ҳам бежиз эмас. 
Умри поёнига яқинлашиб бораётганини ҳис қилган Саодат аянинг узоқ 
йиллардан бери қалбини тирнаб келган бир оғриқ бор: бу унинг ўрис 
шаҳарларида дайдиб қолиб кетган ўғли Бўрихоннинг дийдорини кўролмай 
қолаётганлиги.
Бўрихон – армияга кетиб, ҳарбий хизмат муддати тугагач ҳам уйига 
қайтмасдан, ўша олис юртда қолиб кетган оқибатсиз ўғил. У ўрмон 
ичкарисидаги қишлоқ бутхонаси қўнғироқчисининг қизига ошиқ бўлиб 
қолади. Қаллиғининг отаси агар христиан динига ўтса, қизини унга беришга 
рози бўлишини айтгач, Бўрихон ҳеч иккиланмасдан розилик билдиради. Шу 
тариқа бир мусулмон боласи муртад бўлади… 
Олис ўлкадаги ўғлининг қисмати қандай кечганлиги Саодат ая учун 
бирмунча қоронғи. Дастлаб ундан «Я здоров» деган икки энлик мактуб келиб 
турган бўлса, кейинчалик бутунлай дом-дараги бўлмайди. Фарзанди 
оқибатсиз чиқса-да, она ўз ўғлини унута олмайди. Ҳар куни намозларидан 
сўнг ўғлининг қайтиб келишини Яратгандан илтижо қилиб сўрайди.
Ва ниҳоят дайди ўғил қайтди. Аммо у бутунлай бошқа одамга айланган 
эди. 
Бўрихон 
она 
тилини, 
халқининг 
урф-одатларини 
унутган, 
қариндошларидан ҳеч кимни танимасди. Шунга қарамасдан, Саодат ая 
хурсанд эди. Зеро, бу хатоларни тузатиш мумкин, ҳатто унутиб қўйган она 
тилини аста-секин қайтадан ўрганиши мумкин. Бироқ Саодат ая ухлаб ётган 
ўғлининг бўйнига осилган бутни кўргач, худди чаён чаққандек сапчиб 
тушади. Минг йиллар давомида аждодлар томонидан эъзозланиб келинган 
муқаддас эътиқоддан воз кечиб, муртадга айланган фарзандига меҳри бир 


46 
зумда сўниб, қалби аламли нафратга тўлади. Она ўғлини ўттиз йил давомида 
кутганди, энди эса бегонага айланган бу кимсанинг тезроқ даф бўлишини 
истайди.
Ёзувчи одамни одам қилиб турадиган энг улуғ неъмат эътиқод 
эканлиги, унга хиёнат қилишни ҳаттоки энг улкан меҳр соҳиби бўлган Она 
ҳам кечира олмаслигини жуда ибратли ҳаётий воқеа мисолида кўрсатиб бера 
олган.
Ўғли билан боғлиқ умидлари сароб бўлиб чиққан она қалбида бир олам 
ўкинч, армон билан дунёни тарк этади. Китобхонга онанинг вафоти билан 
ҳикоя ҳам поёнига етгандек бўлиб туюлади. Аммо энди асарда хиёнат 
мавзуси тугаб, садоқат қиссаси бошланади. Бу – ўз эгасига содиқликда 
Қуръони Каримда нақл қилинган «Асҳоби каҳф» воқеасидаги вафодор итдан 
қолишмайдиган “Қоракўз мажнун” ҳикоясидир. 

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling