Adabiyot nazariyasi va zamonaviy adabiy jarayon
Download 1.72 Mb. Pdf ko'rish
|
s.akhmad konf. tuplami 2
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Қоплон” ва“Собиқ“ ҳикоялари мисолида таҳлил қилинади. Калит сўзлар
32 САИД АҲМАД – ШАХС ВА ЖАМИЯТ ИЛЛАТЛАРИНИ ФОШ ЭТУВЧИ САНЪАТКОР Обиджон КАРИМОВ Ф.ф.н., НамДУ доценти Гўзалхон МАМАЖОНОВА Наманган шаҳридаги 7-мактабнинг она тили ва адабиёт ўқитувчиси Аннатация: мазкур мақолада Саид Аҳмад ижодида инсон ва жамият ҳаётидаги салбий иллатларнинг фош этилиши ҳақида фикр юритилади. Саид Аҳмад насри ва унда ҳажв элементлари адибнинг “Қоплон” ва“Собиқ“ ҳикоялари мисолида таҳлил қилинади. Калит сўзлар: наср, ҳажвия, сатира, юмор, иллат, лаганбардор, заҳарханда, шўро,сурбет, муболаға, нуқсон, киноя. “... Шу оғир йиллардан мени омон қайтарган сенинг меҳринг, сенинг иссиқ бағринг, менинг эътиқодим, Тангрининг беадад меҳридир. Ўзбекистоним! Жоним, жаҳоним! Мен сенинг ўғлингман. Буюр, она бўлиб буюр, ота бўлиб буюр! Жабҳаларга йўлла! Тоғлардан ошай, дарёлардан кечай, саҳроларни кезай. Буюр, буюр! “ Саид Аҳмад “Йўқотганларим ва топганларим“. Биз тарихий бир даврда – халқимиз ўз олдига эзгу ва улуғ мақсадлар қўйиб, тинч, осойишта ҳаёт кечираётган, буюк ислоҳотлар йўлида улкан натижаларни қўлга киритаётган ажойиб замонда яшамоқдамиз[1]. Бундай вақтда албатта, маънавий юксалишга, инсонлар дунёқарашининг ўсишига катта эҳтиёж пайдо бўлади. Бу эса, албатта, маънавиятни юксалтирувчи бош ва асосий омил – бадиий адабиёт, адабиётшунослик ва танқидчилик билан 33 чамбарчас боғлиқ. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев таъкидлаганларидек, “Мустақиллик биз учун, аввало, ўзлигимизни англаш, инсоний қадримизни, урф-одат ва қадриятларимизни, муқаддас ислом динимизни, буюк аждодларимиз, азиз-авлиё ва алломаларимизнинг табаррук номлари ва меросини, ғурур ва ифтихоримизни тиклаш, ёш авлодимизни миллий ва умумбашарий қадриятлар руҳида тарбиялаш каби беқиёс имкониятлар очиб берганини алоҳида таъкидлаш зарур”[2, 71]. Халқимиз орасида мана шу ғоят машаққатли соҳага бутун ҳаётини ва ноёб истеъдодини бағишлаб, адабиётимиз хазинасидан муносиб ўрин эгаллаган, ўлмас асарлар яратган буюк сўз санъаткорлари етишиб чиққани билан барчамиз ҳақли равишда фахрланамиз. Истиқлол асрий анъаналаримиз, миллий қадриятларимизни қайтариб берди. Маънавий- маданий бойликларимизни тиклаш, бадиий меросимизни ўрганишга алоҳида эътибор қаратилди. Юртимизда ижод қилиш учун барча шароитлар яратилди. Адабиёт, яъни сўз санъати азалдан халқ қалбининг ифодачиси, ҳақиқат ва адолат жарчиси бўлиб келади. Бунда халқимиз учун хизмат қилган шоир ва ёзувчиларнинг ўрни беқиёсдир. Ўзбекистон Қаҳрамони Саидаҳмад Ҳусанҳўжаев халқимизнинг севимли ёзувчиси, ўзбек адабиётининг забардаст вакилларидан биридир. Саид Аҳмад ажойиб ҳикоянавис, ҳажвий асарлар устаси, кўплаб миниатюралар муаллифидир. Саид Аҳмад йирик насрий асарлари билан ҳам китобхонларга яхши таниш. Ёзувчининг “Уфқ“ асари уч китобдан иборат бўлиб, улар “Қирқ беш кун“, “Ҳижрон кунларида“, “Уфқ бўсағасида“ деб номланган етук асарлардир. “Жимжитлик“ романи халқимизнинг шўро ҳукумати даврида кечирган кунларидан ҳикоя қилса, 1999 йилда яратилган “Йўқотганларим ва топганларим“[3] асари ёзувчининг хотираларига асосланган қимматли асардир. Ҳар бир ижодкор адабиётга ўз мавзуси, қаҳрамонлари билан бирга кириб келади. У ўзи яшаётган даврни, уни ўраб турган муҳитни, истак майли ва тажрибасини ўз асарларида сингдиришга ҳаракат қилади. Саид 34 Аҳмад ҳикоялари турли мавзуларга бағишланган бўлиб, уларда воқеаларнинг ҳаққоний акс эттирилиши, чиқариладиган мантиқий хулосанинг ҳаётийлиги ҳамда қаҳрамонлар қиёфасининг ёрқинлиги кўзга ташланади. Саид Аҳмад ҳаётда рўй берган оддий воқеаларни ўз асарларига мавзу қилиб олар экан, улардан келиб чиқадиган хулосага асосий фикрни юклайди. Бу хулосалар баъзан жиддий, баъзан эса сатира ва юморга йўғрилган бўлади. Ёзувчидаги айнан шу хислат ўз ўқувчисини ўзига жалб этади. Унинг ўқувчилари ёш жиҳатдан хилма-хил бўлиб, ҳар бир мухлис унинг ижодидан ўзига керагини топиб ўқий олади. Шу жиҳати билан у мактаб ўқувчиларининг ҳам севимли ёзувчисидир. Умумий ўрта таълим мактабининг 6-синф адабиёт дарсларида Саид Аҳмаднинг ҳаёти ва ижоди ҳамда “Қоплон “ ва “Собиқ “ ҳикоялари ўрганилади[4]. Бунинг учун дастурда икки соат вақт ажратилган. Дарснинг биринчи соати табиий ҳолда ёзувчининг ҳаёти ва ижодини ўрганишга бағишланади. Лекин Саид Аҳмад узоқ ҳаёт йўлини босиб ўтган ижодкор ва унинг ҳаёти ниҳоятда кенг қамровли. Бу ҳақда тўлиқ маълумот бериш имкони йўқ. Ўқитувчи Саид Аҳмаднинг ҳаётига ўқувчиларни шундай маҳорат билан олиб кириши керакки, натижада бола изланишни мустақил давом эттира оладиган бўлсин. Саид Аҳмаднинг таржимаи ҳоли ҳақидаги маълумотни унинг 1991 йил 6 декабрда ёзган “Ўзим ҳақимда“ номли мақоласидан фойдаланса, мақсадга мувофиқдир. Бу мақолада ёзувчи ўз таржимаи ҳолини батафсил келтириб ўтирмайди. Саид Аҳмад зиёли оилада тарбия кўрганлиги сабабли адабиётга меҳр- муҳаббати кучли эди. Лекин ёзувчиликни танлагунча бир неча соҳаларга қизиқиб кўради. Дастлаб артистлик қилади, докторлик, рассомлик, қурилиш бўйича ўқишга ҳаракат қилади. “…Фоточилик, рассомчилик мени редакцияларга яқинлаштирди. Download 1.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling