Adabiyot nazariyasi va zamonaviy adabiy jarayon


Download 1.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/85
Sana19.06.2023
Hajmi1.72 Mb.
#1609517
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   85
Bog'liq
s.akhmad konf. tuplami 2

Газеталарда кичик-кичик хабарларим босила бошлади“ – деб хотирлайди 
ёзувчи. “Ниҳоят ўн олти ёшимда “Муштум“ менинг “Ишқибоз” ҳикоямни 


35 
чоп этди. Кўриб турибсизки, ижодни кулгили асарлар ёзишдан бошлаганман. 
Чунки ўзим ҳушчақчақ одамман. Кулгини яхши кўраман. Ўшандан бери 
эллик йилдан ошибдики, ҳажвий асарлар ёзишни тўхтатганим йўқ. Ҳажв 
ёзганимда ўзим ҳам яйраб кетаман. Кулиб-кулиб ёзаман. Ҳажвчиликда 
устозларим Абдулла Қаҳҳор билан Ғафур Ғуломдан умрбод миннатдорман.
Айтиб ўтишим керакки, ҳажвий бўлмаган ҳикоя ва қиссаларим, қатор 
романларим ҳам бор. Ёзганларим кўнгилларингизга завқ, дилларингизга шавқ 
сололса, сизларни бироз ўйга толдирса, ёзувчилик тақдиримдан мингдан-
минг рози бўлардим[4], – дея ўзи ҳақидаги мулоҳазаларини якунлайди
ёзувчи.
Машҳур ёзувчининг болалик йилларида турли соҳаларда синаб кўриши, 
турли соҳаларга қизиққани ўқувчилар эътиборини жалб қилади. Ёзувчининг 
кейинчалик маълум тўхтамга келиши, ўзи севган соҳани танлаши
ўқувчиларнинг касб танлашларида катта аҳамият касб этади.
Одатда ҳар бир даврда ўзига хос мавзу оммалашиб кетади ва бу
бадиий адабиётда ўз ифодасини топади. Саид Аҳмад яшаган 60-йилларда
эса, лаганбардорлик, хушомадгўйлик авжига чиққан пайтлар эди. Шу боис 
бадиий адабиётда шундай одамларнинг асл башарасини очишга бағишланган
қатор ҳикоялар яратилди. Идорада янги раҳбар келиши билан кўпчилик 
ҳаракатга тушиб қолади. Шунда ҳаммадан олдин хушомадгўй янги 
раҳбарнинг исми ёзилган соатми, бирор антиқароқ совға билан унинг 
пинжига кириб олишга ҳаракат қилади. Ёзувчининг “Қоплон“, “Собиқ“ 
ҳикоялари бошидан охиригача кулги ҳосил қиладиган усулда ёзилган.
“Сатира (грек тилидан олинган бўлиб, “турли”, “аралаш” деган маънони 
билдиради ), ҳажв-ижтимоий ҳаётдаги нуқсонларни, айрим шахс ёки айрим 
гуруҳларга хос камчиликларни қаттиқ масхаралаб, танқидий руҳ билан 
ёзилган асардир”[5]. Ёзувчи ва шоирлар сатира ва ҳажвия ёрдамида жамият 
ривожига тўсиқ бўлиб келаётган шахслар ва камчиликларни фош этадилар. 
Ижодкор сатирик (ҳажвий ) асар яратар экан, бадиий тасвир воситалардан
фойдаланади.


36 
Саид Аҳмаднинг “Қоплон“ ҳикояси сатирик асарнинг яхши намунаси 
бўлиб, кишилардаги хушомадгўйлик, лаганбардорлик, ўз манфаати йўлида
андиша ҳам қилмай, безбетларча иш тутиш, одамларни амал курсисига қараб
муомала қилиш каби ярамас иллатлар танқид остига олинади.
Ҳикоянинг бош қаҳрамони Қурбонбой эса, хўжайинига ёқиш мақсадида
унга Қоплон лақабли итини совға қилади. Унинг асл мақсади 
манфаатпарастлик бўлиб, бу йўлда у ҳеч нарсадан қайтмайди. Бу мақсадини 
амалга оширишни кўзлаган Қурбонбойни ёзувчи турли қиёфаларга 
киритади. Қурбонбой образининг товланишлари ўқувчининг ғашини 
келтиради дастлаб у ўзини ғоятда олийжаноб қилиб кўрсатишга уринади ва 
бунга эришади ҳам. Саид Аҳмад Қурбонбой нутқини ҳам ўзига хос ва мос 
қилиб танлайди. У хушомадгўйга хос ҳаракатларини жуда эпчиллик ва 
чаққонлик билан бажаради. Янги ҳовлига бир ит керак, деган фикр ундан 
чиқади. Чунки мақсади итни совға қилиш билан янги раҳбарга яхши 
кўриниш, унинг эътиборига тушиш эди. Бошлиқнинг хонадонидагиларни
хаёлига келмаган хизматларни таклиф этади. Қурбонбой ўзининг майда-
чуйда хизматлари эвазига бирмунча катта манфаатларни ҳам қўлга 
киритади. Аммо кутилмаганда директор Тиллаев касал бўлиб қолади ва 
эгаллаб турган лавозимидан бўшайди. Қурбонбой эса осонгина ундан ва 
унинг оиласидан алоқасини узади. Энди бор ҳаракатларини янги раҳбарни
пинжига кириш, унинг яқин одамига айланишга қаратади. У шунчалик паст 
кетадики, ўзи Тиллаевга тақдим қилган итни олиб кетиб янги раҳбарга совға 
қилади. Қурбонбой Тиллаевни янги бошлиқникида кўриб ҳатто уялмайди 
ҳам. Ит эски хўжанини таниб, эркаланиб унинг олдига келади. Шундай 
ҳолатда ҳам Қурбонбой янги раҳбарнинг чарм курткасини артиб тураверади. 
Асар охирида Тиллаев Қурбонбойга ишора қилиб “Бу итни танийман“, - 
дейди аччиқ киноя билан. Тиллаев “ит” деб Қурбонбойни назарда тутади. 
Ҳикояда лаганбардор, инсон қадрини тушунмайдиган, фақат ўз манфаатини 
кўзлаб яшайдиган инсонлар – Қурбонбой каби кимсалар итга 


37 
тенглаштирилади. Ёзувчи ҳаётимизда учраб турадиган бундай кимсаларни 
фош этиш учун заҳарханда, яъни аччиқ сатирик кулгидан фойдаланади. 
Адибнинг “Собиқ” ҳикояси аччиқ, аламли кулгидан йироқ, ҳажвий, 
соф юмористик йўналишда. Ҳикоядаги воқеалар турғунлик давридаги 
меҳнат фаолиятида яхши натижаларга эришган инсонларни сохта 
дабдабабозлик билан кўкларга кўтариш, “бошқаларга намуна бўлсин“,
деб ҳаддан ташқари ошириб мақташ натижасида асосий иши қолиб кетган 
пахтакорнинг ҳолати ниҳоятда ишонарли тасвирланган. ”Собиқ”  ҳикояси 
бош қаҳрамон тилидан ҳикоя қилинади. Унинг ўзига хос содда, камсуқум 
нутқи, камтар ва меҳнаткашлиги ёрқин тасвирланган. Лекин адиб унга ном 
қўймайди, унинг номи йўқ, шунчаки-собиқ, собиқ қаҳрамон. Шу номнинг 
ўзиёқ китобхоннинг кўз ўнгида собиқ тузумдаги собиқ “қаҳрамон”ларни
ёдга солади. Бу эса ёзувчининг катта маҳорати. Ҳикоя қаҳрамони пахта 
теришда жонбозлик кўрсатиб, ҳеч кутилмаганда дабдабабозликнинг 
нишонига айланади. Энг илғор пахтакор деб, асосий ишини йиғиштириб, 
турли керак-нокерак мажлис, кенгаш, йиғилишларга боришга мажбур 
қилинади. Энди далага чиқаман деб турганида, дам киночилар, дам 
рассомлар келиб ғанимат вақтини беҳуда ўтказади. Ёзувчи бу ҳатти – 
ҳаракатларнинг беъманилашиб кетганини таъкидлаш учун кулгининг 
муболаға, лоф каби бадиий тасвир воситаларини қўллайди. Гоҳ қаҳрамон 
район ўт ўчириш командасининг нафақага чиқаётган ходимини табриклашга 
юборилади, гоҳ ўйин кўрсатадиган полвонни қутлашга чақирилади. Охири
ёш дружиначилар билан район марказидаги сомсапазларни текширгани 
отланади. Адиб муболаға усули орқали кулгили вазиятни янада кучайтириб, 
ўқувчида шодон қаҳқаҳа пайдо қилади ва бу билан жамият ривожига
халақит бераётган нуқсон ва камчиликларга эътиборни қаратади. 
Ҳар икки ҳикояда ҳам ёзувчи бадиий тилнинг халқона, нозик 
қочиримли, ширали, кўп маъноли хусусиятларидан кенг фойдаланган.
Ҳикоядаги воқеалар ҳаққоний тасвирланиб, фалсафий хулоса билан 
якунланади. Асарда ҳаётимизда учрайдиган шундай воқеалар устидан енгил 


38 
кулиш билан бу иллатлар фош этилади. Бундан ташқари, ёзувчининг ўнлаб 
ҳажвий 
ҳикоялари 
телевизион 
миниатюралар 
театри 
орқали,
“Хандон писта“(1994 йил), “Бир ўпичнинг баҳоси“ (1995 йил) тўпламлари 
орқали халқимизнинг маънавий мулкига айланган. Адабиётшуносларимиз 
тўғри таъкидлаганларидек, Ойбекнинг психологик тасвир маҳоратини, Ғафур 
Ғулом юмори, Абдулла Қаҳҳорнинг ихчам ва теран фикрлаш
фазилатларини ўзида мужассамлаштириб, буларни ўз асарларига бадиий
маҳорат билан сингдира олган Саид Аҳмад ижоди кейинги авлод учун 
маҳорат мактаби бўлиб қолаверади. 

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling