Adabiyot nazariyasi va zamonaviy adabiy jarayon
“УФҚ” ТРИЛОГИЯСИ: АДИБНИНГ БАДИИЙ МАҲОРАТИ
Download 1.72 Mb. Pdf ko'rish
|
s.akhmad konf. tuplami 2
60 “УФҚ” ТРИЛОГИЯСИ: АДИБНИНГ БАДИИЙ МАҲОРАТИ Д.З.РАСУЛМУХАМЕДОВА ЎзДЖТУ, Жаҳон адабиёти кафедраси катта ўқитувчиси Ҳозирги замон жаҳон адабиётшунослигида маданий-тарихий, қиёсий- типологик, тарихий-биографик, руҳий таҳлил каби етакчи тадқиқот методларининг изчил такомиллашуви натижасида бадиий тафаккурнинг тадрижий ривожи билан боғлиқ илмий концепциялар янгиланди. Бу эса дунё халқлари адабиёти, жумладан, ўзбек адабиёти тараққиётида муҳим ўрин тутган бадиий-эстетик анъаналарни замонавий адабиётшуносликнинг турли тадқиқ методлари асосида системали ўрганишдан иборат истиқболли йўналишни бошлаб берди. Адабиётшунос Ҳ.Умуров ёзганидек: “Бадиий асар ҳаётнинг ўзига хос яхлит, мустақил бир парчасини қайтадан жонлантирар экан, жуда кўплаб бетакрор ва мураккаб жараёнларни бошидан кечиради, айни пайтда, ҳар бири якка олам (асар) бўлиб дунёга келади. Мавзу ва ғоя, образ ва характер, сюжет ва композиция, бадиий тил ва услуб, тур ва жанрлар каби воситалар, асарнинг мукаммаллигини, бадиийлигини таъминлашга хизмат қиладилар” 10 . Бунда муаллифларнинг маҳорати, асарда назарда тутилган ғоявий концепциянинг муҳимлиги, ёзувчи қўллаётган услуб ва бадиий маҳорат борасидаги қарашлар ҳам аҳамиятли эканлиги алоҳида таъкидлаб ўтилади. Бадиий адабиёт юксак профессионалликни талаб этади ва китобхоннинг дидини ҳам шунга яраша тарбиялаб боради. Шу ўринда яратилган ҳар қандай насрий баёндаги асар оддий халқ учун яратилган экан, ўша содда адабиёт аспектида туриб масалага баҳо бериш мақсадга мувофиқдир. Адабиётимизда кейинги даврларда бадиий асарларнинг нисбатан соддалашиб бориши (Қадимги туркий халқлар адабиёти), халқнинг воқеабанд асарларга мойиллиги, йирик роман, қисса ҳикоя жанрдаги асарлар 10 Умуров Ҳ. Адабиёт назарияси. – Тошкент: Шарқ, 2002. – Б.114. 61 ва улардаги ёзувчи маҳорати масаласи энг долзарб мавзуларга айланиб бормоқда.Жумладан, ўзбек адабиётида бундай забардаст ёзувчиларнинг кўплиги энг қувонарли ҳол. Чунки, фақат ўзбек бўлганим учун эмас, балки мукаммал, серқирра адиблари борлиги билан ажралиб турувчи халқ бўлганлигимиздан қувонаман. Истиқлол даври ўзбек адабиётшунослигида алоҳида ижодкор ҳаёти ва ижодий меросини ўрганишга бағишланган кўплаб тадқиқотлар яратилди. Адабий танқиднинг муайян йўналишлари, жумладан, тадқиқот мезонларига оид қарашларнинг янгиланиши, таҳлил ва талқин муаммосини тадқиқ этувчи диссертация , монография , дарслик ва ўқув қўлланмаларнинг яратилганлиги нур устига аъло нур бўлганидан далолат беради. ХХ аср бошларида пайдо бўлган роман жанри ўзининг шаклий, фалсафий, бадиийэстетик жиҳатдан янгиланиб, шаклланиб келганлиги ҳақида фикр билдирилганда, нафақат роман жанри балки, роман двулогия ва трилогия жанрлари адабиётимизнинг гултожи асарларига айланиб улгурган, ўзбек адабиётидаги икки даҳо ёзувчилар С.Аҳмад ва П.Қодировлар томонидан асос солинган (“Уфқ” трилогияси ва “Юлдузли тунлар” ва “Акбар ва Ҳумоюн” романлари (двулогия жанрида яратилган) асарлар энг мукаммал ижод маҳсули сифатида тан олинганлиги билан ажралиб туради. Агар адабиётимиз тарихига назар ташласак, Саид Аҳмаддек кўнгли кенг ва сахий ижодкорлар бармоқ билан санарли.У зот чинакамига жон-тан билан “Мажолис ун-нафоис” эди. Унинг қаламига мансуб бўлган асарлари орасида катта ҳажимдаги “Уфқ” трилогиясидан кейин энг катта аҳамиятга эга бўлган асар албатта бу “Йўқотганларим ва топганларим” асаридир. Шубҳасиз фикримизга қўшиласиз. Чунки, унда 16 нафар ёзувчи ва шоирнинг ҳаёти ҳақида ғоят теран ва теша тегмаган хотиралар берилган. Мазкур хотиралар китоби ҳақида ўйларкансиз хаёлингизга адабиётшунос олим Умарали Норматовнинг қуйидаги фикрлари келади: “Йўқотганларим ва топганларим” каби китобни фақат Саид Аҳмадгина ёзиши мумкин эди. Бу китоб адабиётимизнинг машъум тоталитар режим замонлари босиб ўтган 62 машаққатли ва зиддиятли йўли, адибларимиз қандай оғир шароит ва вазиятларда яшаб ижод этгани, ўшандай замонларда ҳам асл инсоний фазилатларини сақлаб қолгани, ноёб бадиий дурдоналар яратишга эришгани тўғрисида ҳаққоний тасаввур беради”. 11 Асарда ҳақиқатдан ҳам жуда машҳур адабиётимиз дарғалари қаламга олинган. Ундаги Ойбек, (Зарифа Саидносированинг “Ойбегим менинг” китоби ҳам тилга олинган) Тошпўлат Ҳамид, Мақсуд Шайхзода, Зулфия, Асқад Мухтор, Туроб Тўла, Ўлмас Умарбеков, Ўткир Ҳошимов, Неъмат Аминов, Мақсуд Қориев каби шоир ва ёзувчилар ҳақидаги эссе ва очерклар ҳам фақат Саид Аҳмадона иқтидор билан ёзилган. Маълумки, романлар бирлиги трилогиянинг бадиий яҳлитлигини ташкил этаркан, умумтипологик хусусиятларидан ташқари, яна бадиий ғоя муштараклиги ҳамда уч мустақил сюжет чизиқлари бўлиши шарт. С.Аҳмаднинг “Уфқ” трилогияси (“Қирқ беш кун”, “Ҳижрон кунларида”, “Уфқ бўсағасида”) ўзбек адабиётидаги илк мукаммал тажрибадир. Адабиётшунос И.Ғафуров: “Уфқ” – йирик эпик полотно. У ўзбек халқи ҳаётининг катта бир тарихий даврини қамраб олиб акс эттирди. Трилогияда ўзбек миллий прозаси тасвир усуллари синтезлашди. Жуда чуқур лиризм билан суғорилган бу асар эпик тасвир билан замонавий илғор психологик таҳлилнинг бирлашган намуналарини беради” 12 , - дейди. Дарҳақиқат, “Уфқ” трилогияси ўзбек адабиётида халқимизнинг ХХ аср ўрталари воқелигига тегишли тарихини, босиб ўтган йўлини қаламга олди. Бу китобни китобхон бошдан-оёқ шавқ билан, ҳеч қаерда туртинмасдан, диққати сусаймасдан, иштаҳаси бўғилмасдан ўқиб чиқади. Ўқишлик китоб ёзиш, унинг ҳар саҳифасини, ҳар сатрини китобхонга манзур қилиш, китобхонни қувонтириш, унинг кўнглини топиш осон эмас. Бундай китобни ёзиш учун ёзувчининг маҳорати, китоб ёзишга ҳаваси, ҳатто енгиб бўлмайдиган хоҳиши ҳам кифоя қилмайди, буларнинг устига дард, ҳаёт 11 Норматов У. Download 1.72 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling