Adabiyot nazariyasi va zamonaviy adabiy jarayon


Ўзбекистон адабиёти ва санъати


Download 1.72 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/85
Sana19.06.2023
Hajmi1.72 Mb.
#1609517
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   85
Bog'liq
s.akhmad konf. tuplami 2

Ўзбекистон адабиёти ва санъати. 2007. 51-сон
12
Ғафуров И. Туганмас умр йўллари . Прозанинг шоири. – Тошкент: Адабиёт ва санъат нашриёти, 1981. – 
Б.127-128. . 


63 
берган илҳом, калла ва қалбдан бошқа ҳар қандай майда орзу-ҳавасни, ҳар 
қандай манфаат-ғаразни қувиб чиқарадиган йирик-юксак ғоя мавж урадиган 
илҳом керак. Илҳом билан маҳорат топишгандагина китоб ёзувчининг 
қалбидан қўшиқдай отилиб чиқади, китобхоннинг қалбида акс садо янграйди. 
Шунинг учун “китоб бадиий жиҳатдан анча ишланган, лекин ғоявий 
жиҳатдан бўшроқ” ёки “ғоявий жиҳатдан пишиқ, лекин бадиий жиҳатдан бир 
оз оқсайди”, деган “адабий-танқидий таҳлил”ни адабиёт баданидаги жароҳат 
дейиш мумкин. Бу жароҳат аста-секин бўлса ҳам, битиб боряпти. “Уфқ” 
кечаги кунимизнинг каттакон ва яхлит парчасидир. Китобда қимирлаган ҳар 
бир жоннинг қайғуси, қувончи, қилиш-қилмиши, муҳаббати, ғазаби, оғзидан 
чиқадиган ҳар бир сўзи рост: биров уруш касофатидан тор-мор бўлган 
муҳаббати харобаси устида кўз ёш тўкади; уруш бўрони кўз очирмаётган 
вақтда бировнинг қалбида муҳаббат ғунчаси япроқ ёзади; ота аскарликдан 
қочган фарзандини отади ва шу билан бирга “хайрият, ўқ тегмади”, дейди; 
қишлоқдан қаҳрамон чиқгач бутун қишлоқнинг кўкраги кўтарилади, ҳар бир 
хонадонга файз киради, уруш касофати онанинг ўлимига сабаб бўлади; оддий 
одам меҳнат фронтида катта ташкилотчи бўлиб кетади; одамлар қўлидаги 
бир бурда ноннинг юмшоқ жойини жангчиларга илинади. Бир мамлакат, бир 
халқнинггина эмас, бутун инсоният оламининг ҳаёт-мамоти ҳал бўлаётган, 
одамларни, мамлакат бойлигини комига тортаётган буюк хунрезлик. Уруш 
бўлаётган жойларда харобалар орасидан, қурбонлар остидан қон сизиб 
оқаётипти. Мамлакат ичкарисида пешона тери, кўз ёши, маҳрумият, қарғиш, 
наъра... “Уфқ” мана шу кунлардаги ўзбек қишлоғи ҳаётини тасвир қилади.
Асарда халқимизнинг олижаноб миллий хусусиятлари ва ўзига хос 
миллий характери ёрқин акс этган. Танқидчи И.Ғафуров эса, ҳақли равишда: 
“Уфқ” трилогиясида ўзбек миллий прозаси тасвир усуллари синтезланганди. 
Жуда чуқур лиризм билан суғорилган бу асар тасвир билан замонавий илғор 
психологик таҳлилнинг бирлашган намуналарини беради”,
13
– дейди.
13
Ғафуров И. Туганмас умр йўллари . Прозанинг шоири. – Тошкент: Адабиёт ва санъат, 1981. 89-б . 


64 
“Уфқ” асарида муҳим композицион унсур бўлган сарлавҳаларнинг ўзига 
хос ўрни мавжуд. Асарларнинг сарлавхаси асар мохиятида, жумладан, “Қирқ 
беш кун” деб номланиш бу миллатимиз тарихида муҳим тарихий ҳодиса 
бўлган Катта Фарғона канали қурилишига 45 кун муҳлати, “Ҳижрон 
кунлари”да Икромжон ва Жаннат холанинг қўрқоқ ва худбин ўғил туфайли 
чеккан изтироблари, қайғулари, Низомжоннинг севгилисидан айрилиши, 
отаси ва опасининг бойликка ўчлиги туфайли чеккан аламлари, уруш даври 
фожеалари, турфа хил кечинмалар талқини, “Уфқ бўсағасида” эса асосий 
сайёр образ саналган Икромжон, асарга кейинчалик кириб келган Низомжон, 
Аъзамжон, Иноят оқсоқол, Холматжон, Дилдор, Асрора сингари 
қаҳрамонларнинг тақдирлари ва мураккаб ҳаёт йўллари талқин этилган. 
Роман-трилогия структурасидаги ўзига хос компонентларга боблар
қисмлар, сарлавҳа, пейзаж, портрет, интерьер, бадиий деталь, қолиплаш, 
киритма эпизод кабиларни киритиш мумкин. “Композиция–асарда ижодкор 
диққатмарказининг яққоллиги, бадиий ғоянинг аниқлиги, шунга нисбатан 
асардагикатта ва кичик қисмлар ҳамда образларнинг жой-жойига қўйилиши 
ва уларнинг тасвир меъёри ва мақсадга мувофиқлигидир” . Ишда ушбу 
компонентларнинг трилогиядаги ўзига хос ўрнига эътибор қаратилди. 
Маълумки, санъат ва адабиётда хаёт образлар воситасида акс 
эттирилади. Санъаткор хдётни кузатади ва кузатган вокеаларини 
тафаккуридан ўтказади, уларни қайта ишлаб яна жонли хаёт шаклида 
яратади. Хаёт воқеа-ходисаларини қайта тиклашда инсон образи ғоятда 
муҳим аҳамиятга эта. Ш уни ҳам айтиш керакки, бадиий образ дейилганда
асосан, инсон образи тушунилади ва у адабиётда ҳал қилувчи роль 
ўйнайди.
14
Ғоявий-бадиий етук асарлардаги кишилар образи орқали биз муайян бир 
давр хаёти ҳақида кенг ва конкрет маълумот оламиз. Проф. 
Л.И.Тимофеевнинг таърифича, “образ — тўқима ёрдами билан яратилган ва 
14
Т.Бобоев Адабиётшунослик асослари. – Тошкент: 2005. 244-бет 


65 
эстетик қиймат касб этган инсон ҳаётининг умумлашма ва, айни чоқда, 
конкрет манзарасидир”
15
.
Дарҳақиқат, “Қирқ беш кун”, “Ҳижрон кунларида”, “Уфқ бўсағасида” 
номли уч китобдан иборат ушбу романни ўқир экансиз, беихтиёр асардан 
бош кўтаролмай қоласиз. Фикрлар содда, халқонийлиги билан мутолаа 
жараёнида ўқувчига катта эстетик завқ ва ҳузур улашади.Албатта, асардаги 
воқеалар худди битта ипга боғлангандек ривожланиб боради. Бунга сабаб 
ўтган асрнинг қирғинбарот уруши ва инсониятга келтирган офати 
тасвирланганида кўринади. Аммо “Уфқ”асарини фақатгина уруш ҳақида 
ёзилган деб бўлмайди, унда қаҳрамонларнинг ҳаётга муносабати, яшаш 
тарзи, энг муҳими, инсон тақдири ёритилмаганда адабий жараёнда бу қадар 
катта мавқега эга бўлмасди.Албатта, бу оддий хол эмас, балки асар 
қаҳрамонларининг тақдири драматизмга бойлиги, воқеаларнинг халқчиллиги, 
сюжетнинг зиддиятлар исканжасига қурилганлиги томошабинни ўзига жалб 
этади. Ва ишонч билан айтиш мумкинки, “Уфқ”роман-трилогияси ҳозирги 
кунда ҳам ўз мавқеини йўқотгани йўқ.Шунингдек, “Уфқ” асари асосида 
пойтахт ва вилоят театрларида бир неча бор спектакллар саҳналаштирилган 
ва узлуксиз намойиш этилган. Шу маънода, миллий романчилигимизга асос 
солган Абдулла Қодирий асарларидан сўнг, ўзбек театри саҳналарида энг кўп 
намойиш этилган асар “Уфқ” ҳисобланади. 
Мана деярли бир асрлик вақт мобайнида Саид Аҳмад асарлари ўз ўрни 
ва муҳлисига эгадир. Адиб бугун ҳаёт бўлиб орамизда бўлганларида 100 
ёшга тўлган бўлар эди. Лекин ўлмас асарлари билан халқ меҳрини қозона 
олган Саид Аҳмад барҳаёт, у одамлар қалбида, ёдида яшамоқда. Ҳали ҳануз 
қайта қайта ўқилса ҳам ўз ички мағизада янги маъно касб эта оладиган 
“Уфқ” трилогиясидан тортиб ҳажвий асарларигача миллат қалбидан чуқур 
жой олган ва бу ҳали миллион йиллар давом этади. Кейинги йилларда 
15
Л.И.Тимофеев. Основы теории литературы. М. Просвещение, 1971. 62-бЗ-бетлар 


66 
давлатимиз томонидан эл ардоғидаги адибларга кўрсатилаётган ҳурмат-
эҳтиром маънавиятимизга берилаётган юксак эътибор сифатида барпо 
этилган адиблар хиёбонида қад ростлаган сиймолар ичида Саид Аҳмад ва 
Саида Зуннунованинг ҳайкали алоҳида ажралиб турибди.

Download 1.72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling