Қадимги хоразм тарихи ва ҳарбий архитектураси масалалари қадимги хоразм тарихи масалалари
Қадимги Хоразм ҳарбий истеҳкомларининг ривожланиш босқичлари
Download 92.88 Kb.
|
Хорезм тарийхы
Қадимги Хоразм ҳарбий истеҳкомларининг ривожланиш босқичлари
Архаик давр (мил. авв. V II аср охири— V I— V асрлар). Қалимги Хоразм вилояти тўғрисидаги ёзма манбалар маълумотлари лозим даражада ишончли бўла бошлаган ахоманийлар давридаги Хоразм ўзига хос этник қиёфага, шу жумладан тил, диний тасаввурлар ва урфодатлар билан шарқий Эрон оламининг бир қасми бўлганди. Хоразмликларнинг этномаданий хусусиятлари сарчашмаси асрлар қуйнига кириб боради. Бироқ архаик даврдаги Хоразм аҳолисининг уша худудда жез ва илк темир даври (мил. авв. II аср — I аср боши) да яшаган аҳоли билан маданий ва генетик алоқаларини фанда урганишга эндигина киришилди. Гарчи архаик ва ундан кейинги даврлардаги Хоразмга хос бўлган шаҳар ва қишлоқ типидаги манзилгоҳлардаги утроқ турмуш анъаналари нафақат Хоразм худуди, балки Ўрта Осиёнинг шаҳарлар пайдо бўлгунча мавжуд бўлган цивилизациялар кенг олами билан ҳам боғлиқ бўлганлигини тахмин этиш мумкин бўлса-да, бу муаммонинг кўп жиҳатлари ҳал этилмаган. Бу жиҳатдан, эҳтимол, Ўрта Осиёнинг илк шаҳарлашган жанубий минтақалари, жумладан, Бақтрия ва Маргиёнанинг ижтимоий-маданий таъсири, шунингдек Хоразмнинг ахоманийлар империяси таркибига кирганлиги муайян роль уйнаган (В. Массон, 1959; Аскаров, 1977; Аскаров, Ширинов, 1993). Қадимги Хоразм ҳарбий истеҳаомларининг юзага келиши ва амал қилишининг биринчи даври мил. авв. VII—VI асрларга тўғри келади (1, 2, 3-расмлар). Кўзалиқир шахристони материалларига асосланиб, Хоразмнинг архаик даври икки: илк архаик ва сўнгги архаик босқичга бўлинди. Кўзалиқир материалларининг типологик таҳлилидан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Хоразмнинг илк архаик даври ҳарбий истеҳқомлари иншоотлар тарҳига кўра мунтазам бўлмаган, тепалиқаа жойлашган, улчамлари катта, қалъа деворларида бир қаватли этник йулаклари бўлган гумбазсиз, текис бостирмали бўлган. Буржлари бир оз туртиб чиққан, ички бўшлиғида йулаклар йуқ. Истеҳқом деворлари ва буржларида тўғри бурчакли шинаклар қўйилган. Шинаклар пахса девор қавати доирасида шахмат тартибида қўйилган. Уларнинг асоси горизонтал, кириш ва чиқиш туйнуклари тенг баландликта жойлашган. Илк архаик истеҳкомларнинг асоси бўлмаган, отиш йулаклари анча паст жойлашган. Қурилиш материали ва техника ҳам кейинги даврдагилардан фарқ қилган. Иккинчи босқичда Кузалиқирда квадрат риштлардан тарҳи тўғри бурчак шаклидаги ҳимоя буржлари курилган. Деворида уч қатор линаклар қўйилган. Шахристон қалъа девори билан икки қисмга бўлинган. Улардан бири тепаликнинг жануби - ғарбий қисмида жойлашган. У шаҳарнинг дастлабки маркази ва қалъаси бўлган. Иккинчи қисми «Паст шаҳар» деб аталган. Кўзалиқир бирламчи тузилма эканлиги шубҳасиз: ҳунарлар конструкцияси, ибодат қилинадиган бинолар қолдиқлари, қалъа тўсиғи ичидаги аҳоли қатламлари ижтимоий жиҳатдан ҳар хил бўлганлиги шундан далолат беради (Толстов, 1948, 77- 82-бетлар; 1948а, 92-97-бетлар; 1958, 143- 153-бетлар; 1962, 69- 109-бетлар; Вишневская, 1971; 1972; 1979; Вишневская, Рапопорт, 1997). Қалъалиқар 1 шаҳристони архаик давр охирига тааллуқли. Унинг тарҳи тўғри бурчак шаклида, ўлчамлари 1000x700 м (4-расм). Деворлари буржлар билан кучайтирилган, турттала дарвозаси ҳам пешдарвоза адаштирма йул ва буржлар билан ҳимояланган, улар дунглик тарзида сақланиб қолган. Асос (пойдевор) устидаги уч қатор уркач учта девор қолдиридир. Уркачнинг улчамига кура, ташқи деворнинг қалинлиги 3,80 м, ўрта деворники - 2,80 м, ички деворники - 2,80 м бўлган. Шаҳристоннинг ғарбий қисмида, бевосита девор ёнида ахоманийлар монументал архитектураси анъаналари буйича қурилган қаср биноси бўлган. Қаср ва истеҳқом қуриб тугатилмаган, бу Хоразмнинг аҳоманийлар ҳукми остидан чиқиши билан боғлиқ бўлса керак (Толстов, 1959, 153-бет; 1962, 109—-117-бетлар; 1963). Шу даврдаги Хоразмга оид археологик жойлар руйхатга олинган. Булар Амударёнинг унг соҳалида 250 дан зиёд, сул соҳилида эса 60 та пунктга яқин. Уларнинг орасида Қанҳхақалъа (Дурдыев, 1977, 138-139-бетлар; Вайнберг, 1981, 122, 127-бетлар), Қушқалъа (Пилипко, 1969, 428-бет; 1975, 527— 528-бетлар), сулсоҳил Тупроқаалъа (Толстов, 1958, 26— 29-бетлар, 8-расм), Жингилжа (Воробьева, 1973), Тошхирмон сингари ва бошқа истеҳқомлар ҳамда истеҳаомли манзилгоҳлар бор. Бироқ улардан аввал Хоразмга қарашли деб ҳисобланган айрим объектлар (Ершов, 1941, 185-бет; Толстов, 1941, 155— 184-бетлар), хусусан Амударёнинг ўрта оқимидаги ёдгорликлар (Пилипко, 1969, 428-бет; Гутлыев, 1986, 35— 37-бетлар)га ҳозир мустақил вилоятлар сифатида қаралмоқда. Шунинг учун Хоразмнинг архаик даврдаги чегарасини аниқ белгилаш имкони булмаяпти. Download 92.88 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling