Қадимги хоразм тарихи ва ҳарбий архитектураси масалалари қадимги хоразм тарихи масалалари


Download 92.88 Kb.
bet8/10
Sana22.02.2023
Hajmi92.88 Kb.
#1221569
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Хорезм тарийхы

Протейхизма (қўшимча девор). Девор ва хандақаан иборат бўлган бир қатор мудофаа тизимлари, уз техник кудрати ва усталик билан барпо этилганига қарамай, ортиб бораётган мудофаа талабларига доим ҳам жавоб беравермаган. Шунинг учун қадимги мудофаа иншоотлари қурувчилари хужум пайтида деворга яқинлашиш қийин бўлиши тўғрисида ғамхурлик қилиб, қалъанинг атрофини бирон курилма билан ўраб олишни таклиф этганлар (Витрубий, 1936, 71-бет). Протейхизма шундай курилма бўлиб, уни баъзан «ташқаридаги қўшимча девор» — «тўсиқ девор» (Воробьева, Лапиров-Скопло, Неразиқ 1963, 190, 194, 196-бетлар) ёки «берма» (Мамбетуллаев, 1994, 33-бет) деб ҳам аташган.
Архаик даврда Хоразм ҳарбий архитектурасида протейхизма бўлган -бўлмаганлиги номаълум. У, афтидан, мил. авв. V — IV асрларда юзага келган кўринади. Бундай девор билан мудофаани кучайтириш зарурати, эҳтимол, ўз даврининг энг илғор қамал техникаси билан жиҳозланган Македониялик Александр армияси Ўрта Осиёга келиши билан борлиқ бўлгандир (Воробьева, Лапиров-Скобло, Неразиқ 1963, 199-бет). Лекин, айрим тадқиқотчилар фикрича, уни истифодага греклар киритишмаган (Завялов, 1999, 33-бет).
Протейхизмалар, одатда, қалъа деворидан ташқарида 2— 20 м масофада пахса ёки хом риштдан курилган. Протейхизма билан асосий қалъа девори ўртасида бўшлиқ бўлиб, эҳтимол, унинг стратегик вазифаси ҳам бўлгандир. Бу девор қалъа девори пойдеворини девортешар машиналардан ҳимоя қилган, хужумчиларни қалъанинг асосий девори олдида овора қалиб куйишга хизмат килгандир. Бундай ҳолларда, қалъанинг асосий деворига етиб келиш учун ёв протейхизмадан ўтиши лозим бўлган. Деворлар ўртасидаги бундай оралиқ Вавилонда ҳам қолдирилган (Badawy, 1966, р. 14, fig. 19). Масалан, Ҳазораспда у қалъа девори ташқи чеккасидан 13,50 м масофада жойлашган. Сақланиб қолган баландлиги 3 м га яқин, қалинлиги тубида 1,70 м. Деворда очиқ валганг ва уқдан ҳимоя қилувчи тупроқ ғов бўлиб, буржлар билан кучайтирилган (Воробьева, Лапиров-Скобло, Неразиқ 1963, 189, 190, 194, 196-бетлар).
Қадимги Хоразм мудофаа тизимига хос элементлардан бири бўлган протейхизма Куйкирилганқалъада, Хивадаги Тупроққалъада, Говурқалъада (Миздахқон). Шовотдаги Тупроққалъада, Катта Айбуйирқалъада, Ичан қалъада (Хива), Қалъажиқда, Бурлиқалъада, Катта Қирққизкалъада, Қуррошинқалъада ва Хоразмдаги бошқа илк қанҳха ёдгорликларида ҳам аниқланган. Анқақалъада (65, а-расм) протейхизма мавжуд бўлганлиги улар бутун антик даврда қўлланилганлигидан далолат беради. Бу элемент XII аср — XIII аср бошларигача амалда бўлган (Катта Гулдурсун, Қаватқалъа ва бошқалар) ва у, хандақ билан бирга, асосий деворга бевосита зарба беришга тўсқинлик қилган, девор остида ҳаракат қилиш мумкин бўлган майдонни торайтирган.
Қадимги Хоразм ҳарбий истеҳкомларида қалъа деворларининг мудофаа хусусиятини кучайтириш учун бошқа усуллар ҳам қўлланилган, жумладан, кушонлар даврида илк антик даврга оид истеҳкомлар атрофига янги девор кутарилиб, у эски деворни ураб олган. Бунда тапщи девор қисман, баъзида бошдан-оёқ янгидан кўтарилган, биринчи давр девори ички девор бўлиб қолган (Ҳазорасп, Қуйқирилганқалъа, Девкесган ва бошқалар) (Воробьева, ЛапировСкобло. Неразиқ 1963, 185— 186-бетлар; КПДҲ 1967, 47. 293— 294-бетлар). Сўнгги кушонлар ёдгорлиги бўлмиш Тупроққалъада ҳам шунга ухшаш услубга дуч келинган (ГТҚ 1981, 57-бет).
Бундай ўзига хос реконструкция ишлари оқибатида қалъанинг отиш йўлаклари баъзан ўриб ташланган алоҳида бўлмага айланиб қолади (Мамбетуллаев, Манылов, 1977, 53-бет). Масалан, Оқшахонқалъа Юқорй шаҳари қалъа деворлари отиш йулагининг иккинчи қаватида шундай бўлмалар пайдо бўлган (Ходжаниязов, Хелмс, Снеддон, 2002, 170-бет). Витрубий ўзига хос конструктив услуб сифатида қарашни қатъият билан тавсия этган бу ҳадиса қамал нотекис олиб борилган ҳолатларида омон қолишни таъминлаган (Витрубий, 1936, 62-бет).

Download 92.88 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling